Хабар ва изоҳ

Қирғизистон ва ЕОИИда нархлар кўтарилмоқда

Қирғизистон ва ЕОИИда нархлар кўтарилмоқда

ЕОИИга аъзо аксарият давлатларда нархлар ва тарифлар кўтарилмоқда. Статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2025 йил сентябрь ойида ЕОИИга аъзо барча давлатларда истеъмол нархлари ва тарифларнинг олдинги ойга нисбатан кўтарилганлиги кузатилган.

Қирғизистонда инфляция жорий йил ичида 8,4 фоизни ташкил этди. Айни пайтда озиқ-овқат нархлари 9,9 фоизга қимматлади. ЕОИИга аъзо давлатларда эса, ўртача инфляция даражаси 2025 йил июн ойида 9,4 фоизга кўтарилди. Ўтган йилнинг июн ойида бу кўрсаткич 8,2 фоизни ташкил этган эди.

Изоҳ:

Юқорида келтирилган расмий рақамлар билан реал ҳаёт ўртасидаги тафовут катта эканлигига шубҳа йўқ. Шунинг учун, инфляция халққа солинадиган яширин солиқ, десак, янглишмаймиз. Инфляция – бу харид қобилиятининг пасайишидир. Ўтган йили бир нарсани 100 сомга сотиб олган киши бугун 200 сом ёки ундан ортиқроққа сотиб олишга тўғри келяпти. Нархларнинг бундай кўтарилиши товарларнинг реал қиймати ошганини англатмайди, балки пулнинг қиймати қадрсизланганини англатади. Пул қийматининг қадрсизланиши ишчилар, деҳқонлар ва хизматчилар меҳнатининг билвосита ўғирланиши билан баробардир. Чунки уларнинг белгиланган иш ҳақи вақт ўтиши билан ўз қийматини йўқотади. Ғарб иқтисодчилари инфляцияни “яширин солиқ” деб аташади. Чунки давлат ҳақиқий бойлик билан таъминланмаган пулларни чоп этади ёки унинг қийматини атайлаб қадрсизлантиради, натижада одамлар пулининг қиймати қадрсизланиб, тер тўкиб топган бойликлари ҳавога учиб кетади.

Бунинг акси ўлароқ, Ислом олтин ва кумушни пулнинг асоси қилиб, пул муаммосини аввал бошданоқ ҳал қилиб қўйган. Динор ва дирҳам узоқ асрлар давомида Ислом давлатининг қонуний пул бирлиги бўлиб келган ва глобал савдо билан гуллаб яшнаган даврларда ҳам нархлар барқарорлигини сақлаб келган. Шунинг учун, шариат пулнинг ҳукуматлар ёки дунё марказ банклари хоҳлаганча чоп этиши мумкин бўлган қоғоз эмас, балки ўзининг табиий қийматига эга ҳақиқий мулк бўлишини талаб қилади. Фақат мана шундай тузумгина инфляцияни йўқ қилиб, Уммат бойлигини ўғирланишдан ҳимоя қила олади. Бунинг учун қуйидагилар талаб қилинади:

Биринчи: олтин ёки кумушга таянмайдиган қоғоз пулларни бекор қилиш ва олтин ва кумуш ёки улар билан алмашиниш қобилиятига эга бўлган пулларни давлатнинг расмий валютаси сифатида қабул қилиш.

Иккинчи: Рибони бутунлай тақиқлаш билан давлатларни қарз ва инфляцияга ботириб юбораётган фоиз асосидаги қарз тизимини бутунлай йўқ қилиш.

Учинчи: Халифалик давлатини қайта тиклаш. Бу иқтисодиётда ва бошқа соҳаларда шаръий ҳукмларни татбиқ қилиб, давлатларни халқаро институтлар ва мустамлакачи давлатларга қарамликдан қутқаради.

Тўртинчи: Бойликни Шаръий ҳукмлар асосида тақсимлаш. Закот, фай ва анфол каби манбалар орқали ҳамда уч турдаги мулкни (хусусий, умумий ва давлат мулкини) тўғри тартибга солиш орқали монополия ва товламачиликка чек қўйиш.

Нурдин Асаналиев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button