Хабар ва изоҳ

Қирғизистондаги ёқилғи заҳираси бир ойга етмайди

Қирғизистондаги ёқилғи заҳираси бир ойга етмайди

Қирғизистонда вазият оғир, ёқилғи заҳираси бир ойга етмайди. Бу ҳақда Нефт трейдерлари уюшмасининг раҳбари Қанат Эшатов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундан аввал икки ойга етарли ёқилғи заҳираси турар эди. Ҳозирда ёқилғи импорти тўхтаб қолмаган бўлса-да, оз миқдорда келмоқда.

Эслатиб ўтсак, Қирғизистонда ёз ойларида бошланган ёқилғи нархининг ошиши ҳамон давом этмоқда. Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, А-95 бензин июн ойининг бошида 73 сом бўлган бўлса, ҳозир 80-82 сомгача кўтарилди. А-92 бензини 65 сомдан 74-76 сомга, дизел 73 сомдан 78-80 сомгача кўтарилди.

Монополияга қарши тартибга солиш хизмати ҳозирда нархларни ушлаб туришнинг иложи йўқлигини, ёқилғи нархининг ошиши эса Россиядаги вазиятга боғлиқлигини таъкидламоқда.

Изоҳ:

Ёқилғи нархининг кўтарилиши, шубҳасиз, транспорт ва юк ташиш харажатларининг ошишига ва бунинг ортидан, деярли барча товарлар нархининг кўтарилишига олиб келади. Бу эса, шундоқ ҳам қашшоқлик ва ишсизликни бошдан кечираётган, маоши инфляцияни қувлаб ета олмаётган қирғизистонликлар учун қўшимча юк ҳисобланади. Россия ва Украина ўртасидаги уруш бунинг сабаби сифатида кўрсатилаётган бўлса-да, аслида бундай ҳолат Қирғизистон ҳукуматининг Россияга тобелик сиёсатининг натижаси дейиш мумкин. Чунки Қирғизистоннинг ёқилғига бўлган эҳтиёжини таъминлашни Россия монополия қилиб олган. Айни пайтда қўшни Қозоғистондан нефт олиб киришга ҳам сунъий равишда турли тўсиқлар қўйилган.

Бундай ҳолатни Исломнинг иқтисодий низомини татбиқ қилиш ва мулкка нисбатан шариат нуқтаи назарини қабул қилиш билан тубдан ҳал этииш мумкин. Ислом ёнилғини умумий мулк туркумига киргизди. Аниқроғи, Исломий ерлардаги барча нефт маҳсулотларидан бутун мусулмонларнинг мулки ҳисобланади. Унга давлатнинг ёки хусусий компанияларнинг эгалик қилиши тақиқланади. Фақат давлат уни халқ манфаатига ишлатиш учун шароит яратиб беради.

Расулуллоҳ ﷺ  шундай дедилар:

«الْمُسْلِمُونَ شُرَكَاءُ فِي ثَلَاثٍ: الْمَاءِ وَالْكَلَأِ وَالنَّارِ» رواه أحمد

“Мусулмонлар уч нарсада: сув, яйлов ва оловда шерикдирлар”. (Имом Аҳмад ривояти). Бу эса, Қирғизистон каби нефтга муҳтож бўлган мусулмон ўлкалар йирик нефт конларига эга минтақалар нефтидан таъминланишини англатади. Россия каби кофир давлатларнинг бизга ҳукмронлик қилишига ва халқимизнинг стратегик товарларини монополия қилишига йўл қўйиш асло мумкин эмас.

Нурдин Асаналиев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button