Халқларнинг зулм ва камбағалликдан азият чекиши умидсизликка чақириқ эмас

Халқларнинг зулм ва камбағалликдан азият чекиши умидсизликка чақириқ эмас
Халқларнинг ҳақиқий кураши фақат камбағалликнинг ўзи билан эмас, балки камбағалликни доимий, жаҳолатни узлуксиз, қўрқувни муқаддас ва ҳокимиятни эса саволдан устун қиладиган тизим билан кечмоқда.
Зеро, муносиб ҳаёт инсон кўчада фақат овозини кўтарган пайтдан бошланмайди. Балки у кимнингдир унга зулмни итоат, сукутни ибодат, камбағалликни сиёсатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган тақдир, ҳукмдорни эса сўроқ қилинмайдиган шахс эканини сингдиришига рад жавобини берган лаҳзадан бошланади. Инсонга фақат сабр ва дуодан бошқа ҳеч нарса қолмаган, деган тушунчани ҳам рад этиш ана шунинг бир қисмидир. Бироқ, шу билан бир қаторда, халқлар атрофида содир бўлаётган воқеаларнинг сабабларини сиёсат ва иқтисодиётдан излар экан, буларнинг барчасидан ҳам буюкроқ бир асосни — Аллоҳ таоло билан бўлган муносабатини ва Унинг ҳаётдаги манҳажини унутмаслиги лозим.
Халқларнинг зулм, фасод, камбағаллик ва беқарорликдан азият чекаётгани умидсизликка чақириқ эмас. Шунингдек, ҳар бир камбағал ва мазлум инсон ўз бошига тушган зулм учун масъул, дегани ҳам эмас. Аммо Уммат ўзини қайта кўриб чиқиши ва холислик билан: «Ҳаётимизда Аллоҳнинг манҳажидан — ҳукм юритиш, муомалалар ва ахлоқдан нималар қолди?!» — деб сўраши лозим.
Аллоҳга қайтиш золимга бўйсуниш дегани эмас. Балки бу — зулмни рад этишдир, чунки Аллоҳ зулмни ҳаром қилган; омонатни адо этишдир, чунки Аллоҳ омонатдор бўлишга буюрган; ҳақ сўзни айтишдир, чунки Аллоҳ ҳаққа юксак мақом берган.
Агар халқлар ўз азизлигини қайта тиклашни истасалар, аввало ўз онг ва идрокларини қайта тиклашлари лозим. Шунингдек, Ғарб томонидан ишлаб чиқилган барча вазъий қонун ва конституцияларни рад этишлари, ана шу бузуқ ва оғир воқеликни юзага келтирган чиркин демократияни тарк этишлари керак. Улар ўзларининг азизлиги ва нажоти мужассам бўлган Исломий Ҳаётни қайта бошлаш йўлида ҳаракат қилишлари лозим.
Роя газетасининг 2026 йил 30 сентябр чоршанба кунги 619-сонидан




