Янгиликлар

Майнингдан тушган солиқлар миқдори ортиб бормоқда

Майнингдан тушган солиқлар миқдори ортиб бормоқда

Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг январ ва сентябр ойлари оралиғида майнинг солиғидан бюджетга 77 миллион 73,5 минг сом тушган. Бу миқдор ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўпдир. Ўтган йилнинг январ ва сентябр ойлари оралиғида майнингдан тушган солиқ миқдори 38 миллион 163,7 минг сомни ташкил этган эди.

Бу эса, мамлакатда электр энергиясидан катта миқдорда фойдаланадиган майнинг фермалари сони ва фаолияти ўсиб бораётганидан далолат беради. Айни пайта, оддий халқ учун берилаётган электр энергиясига ҳар тарафлама чекловлар қўйилган. Шунингдек, электр энергиясидаги тез-тез узилишлар ҳам одатий ҳолга айланиб бормоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button