Роя газетаси

Яҳудий вужудининг жиноятлари ва ваҳшийлигига уларнинг ўз ичидан гувоҳлик

Яҳудий вужудининг жиноятлари ва ваҳшийлигига уларнинг ўз ичидан гувоҳлик

(«Аш-Шарқ ал-Авсат» газетаси, чоршанба, 1448 ҳижрий йил 3 жумодул аввал, милодий 14.10.2026, айрим таҳрирлар билан)

Яҳудий вужудининг хавфсизлик идораси бош вазир Нетаньяху билан билвосита қарама-қаршиликка киришди. У Ғарбий соҳилдаги кўчманчиларга тегишли «Тепаликлар ёшлари» гуруҳини «фаластинликларни Ғарбий соҳилдан қувиб чиқариш учун олдиндан ҳужумкор уруш олиб бораётган, мустаҳкам ва ваҳший ташкилотнинг ўзаги» деб айблади.

Хавфсизлик идораси манбаси «Едиот Аҳронот» газетасига шундай деди: «Бу бир тўда одам ҳақида эмас. Булар бир тўда эмас! Ким шундай деса, демак, у муаммони ҳал қилишни истамаяпти. Биз 300 дан 500 нафаргача одамни ўз ичига олган мустаҳкам ўзак ҳақида гапиряпмиз. Улар йиртқич ҳайвонларга ўхшайди».

Хавфсизлик манбасининг бу баёноти Нетаньяхунинг аввалги сўзларига очиқ жавоб бўлди. Нетаньяху Ғарбий соҳилдаги «бир тўда вояга етмаган безорилар» деб атаган кишиларнинг ҳужумлари бўрттириб кўрсатилаётганини айтган, буни фаластинликлар содир этаётган, унинг таъбири билан айтганда, «қотиллик ҳужумлари» билан қиёслаган эди.

Нетаньяху айтган гаплардан фарқли ўлароқ, хавфсизлик идораси фаластинликларнинг ҳужумлари кескин камайганини таъкидламоқда. Бироқ кўчманчиларнинг фаластинликларга қарши ҳужумлари «қарама-қарши, хавфли, кучайиб бораётган ва узлуксиз» йўналишда давом этмоқда.

Хавфсизлик манбаси шундай деди: «Булар сўзнинг ҳар қандай маъносида жиноятчилардир. Улар одамлар уйларида турган пайтда уйларни ёқиб юборадилар. Агар илгари ўз қилмишларини “нархини тўлатиш” тамойилига асосланган ҳужумларга жавоб сифатида оқлаган бўлсалар, бугун усул бутунлай ўзгарди. Энди булар олдиндан режалаштирилган, аҳолини кўчириб юборишга қаратилган операциялардир».

Манба кўчманчилар сиёсий қўллаб-қувватловга эга эканини ҳам тасдиқлади. У қўшимча қилиб: «Кнессет аъзолари ва вазирлар орасида уларнинг қонунга хилоф манзилгоҳларига ташриф буюрадиган ва уларга тўлиқ ёрдам кўрсатадиганлар бор», — деди.

Роя газетасининг 2026 йил 21 октябр чоршанба кунги 622-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button