Роя газетаси

Яҳудий вужудининг Масжидул Ақсонинг 70 фоизини эгаллаб олиш режасидан огоҳлантиришлар

Яҳудий вужудининг Масжидул Ақсонинг 70 фоизини эгаллаб олиш режасидан огоҳлантиришлар

«Ал-Ваъй» журналининг 482-сонига кўра (таҳрирланган ҳолда):

Халқаро Қуддус маркази раҳбари доктор Ҳасан Хотир босқинчи вужуд 1967 йилда Қуддус шаҳрини босиб олганидан бери Масжидул Ақсо устидан тўғридан-тўғри назоратини ўрнатиш уринишларидан тўхтамаганини маълум қилиб, ҳозирги босқич масжидни ўзининг Исломий ўзлигидан маҳрум қилиш ҳамда уни босқинчиларнинг тадбир-чораларига бўйсунувчи хавфсизлик объектига айлантиришни мақсад қилган «янада хавфлироқ босқич»га ўтишга гувоҳ бўлаётганига ишора қилди.

Хотир ҳозирги энг кўзга кўринган режалардан бири — «Бобур-Раҳма» намозгоҳини ва унинг атрофидаги майдонларни ўз ичига олган Масжидул Ақсонинг шарқий қисмини нишонга олишда намоён бўлаётганини, бу эса уни босқинчи вужуд томонидан хавфсизлик жиҳатидан бошқариладиган ёпиқ ҳудудга босқичма-босқич айлантириш ва уни масжиднинг қолган қисмларидан ажратиб қўйиш орқали амалга оширилаётганини тушунтирди.

Бўлиб ташлаш режалари доирасида Хотир «Ликуд» партиясидан бўлган кнессет аъзоси Амит Ҳалеви томонидан 2023 йилда илгари сурилган ва яҳудий вужудининг Масжидул Ақсонинг кенг қисмлари устидан назорат ўрнатишига чақирувчи таклифини эслатиб ўтди.

Хотир ушбу режанинг амалга оширилиши — худди Халил (Хеврон) шаҳридаги Иброҳимий масжидида юз бергани каби — босқинчиларнинг 144 дунам бўлган Масжидул Ақсо  майдонининг салкам 70 фоизи устидан ўз назоратини ўрнатишини ҳамда тақсимлашни вақтга боғлиқ вазиятдан доимий маконий бўлиб олишга айлантиришини англатишини таъкидлади.

Кузатувчилар ҳозирги режалар вақтинчалик хавфсизлик чоралари қаторига кирмаслигини, балки унинг географик ва маъмурий яхлитлигини парчалаб ташлаш йўли билан Масжидул Ақсонинг ўзлигини ўзгартириш ва заминда янги воқеликни мажбуран юклашга қаратилган тизимли бир йўналишни ифодалашини билдирмоқда.

Роя газетасининг 2026 йил 2 сентябр чоршанба кунги 615-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button