Мақолалар

Назоратни хавфсизлик билан қориштириш

Назоратни хавфсизлик билан қориштириш

Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Адилбек Касималиев Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил якунларини сарҳисоб қилиш бўйича ҳайъат йиғилишида иштирок этди. Ички ишлар вазири Улан Ниязбеков жиноятчиликка қарши кураш, рақамли технологияларни жорий этиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди. Унинг таъкидлашича, Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг самарадорлигини оширишга қаратилган тизимли модернизация ишларини давом эттирмоқда.

Ҳукумат одатда жамият хавфсизлигини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолияти, уларнинг техник жиҳозланиши ва институционал ривожланиши билан боғлаб келади. Албатта, тартибни сақлаш ва фуқароларни ҳимоя қилиш давлатнинг вазифасидир. Бироқ, кенгроқ олганда, хавфсизлик фақат полиция ишининг натижаси эмас, балки у жамият ҳаёти қандай қадриятлар ва тамойилларга асосланганлигини акс эттирувчи ойна ҳисобланади.

Ҳайъат йиғилишида сўзга чиққан Адилбек Касималиев полиция ходимларига профессионаллиги учун миннатдорчилик билдирди ва уларнинг юқори даражадаги халқаро ташрифлар пайтида хавфсизликни таъминлашдаги ролини алоҳида таъкидлади. У Ички ишлар вазирлиги халқ билан бевосита алоқада бўлган ва қонун ва тартиб учун масъул бўлган идора сифатида давлат бошқарув тизимида муҳим ўрин эгаллашини билдирди.

Шу ерда бир савол туғилади: агар хавфсизликни сақлаш профилактика чораларига ва жамиятнинг ахлоқий жиҳатларини бир четга суриб, фақат назоратга ва жиноятларга қарши чоралар кўришга таянса, бу қанчалик барқарор бўлиши мумкин? Тарих шуни кўрсатадики, агар ижтимоий адолатсизлик, мафкуравий бўшлиқ ва давлат билан фуқаролар ўртасидаги ишонч инқирози давом этса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сонини кўпайтириш ва рақамли кузатув воситаларини жорий этиш ҳар доим ҳам жиноятчиликнинг камайишига олиб келмайди. 1930 йиллардаги Фарғона шаҳрининг идоралари сони ҳақида сақланиб қолган маълумотларни бунга мисол сифатида келтириш мумкин. Ўша пайтда бутун шаҳардаги барча жиноят ишлари фақат битта полиция бўлимининг полициячиси томонидан кўриб чиқилар эди.

Шунингдек Вазирлар маҳкамасининг раҳбари жамият барқарорлигини мамлакатнинг иқтисодий муваффақиятига боғлади. Унинг таъкидлашича, 2025 йилда Қирғизистоннинг умумий бюджети биринчи марта 1 триллион сомдан ошган, бу 2020 йилга нисбатан қарийб беш баравар кўпдир. Бу ўсиш давлат органларининг изчил меҳнати ва иқтисодиёт ривожланишининг натижасида сифатида талқин қилинди.

Бироқ, иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзи ички хавфсизликни кафолатлай олмайди. Моддий муваффақият асосий қиймат ўлчовига айланган тизимда жиноятчилик кўпинча “чаққонликка” айланиб, ўрнатилган қоидаларга қарши исён шакли сифатида ёки ижтимоий ҳаракатга «муқобил йўл» сифатида қабул қилина бошлайди. Бундай муҳитда жиноятчиликка қарши кураш унинг сабабларига қарши эмас, балки фақат унинг оқибатларига қарши курашга айланади.

Жамиятнинг ҳақиқий хавфсизлиги институтларнинг ҳисоботлари ёки жиноятларни аниқлаш статистикасига қараб эмас, балки давлат тузилишининг асосини ташкил этувчи мафкурага ҳамда адолат ва масъулият ҳақидаги тушунчаларга қараб шаклланади. Ахлоқий тамойилларга ва қонун олдида тенгликка асосланган аниқ ривожланиш миссияси бўлмаса, ҳар қандай институционал саъй-ҳаракатларнинг натижаси чекланган бўлади. Айнан шу шароитда хавфсизлик масаласи Ички ишлар вазирлиги доирасидан чиқиб, жамиятнинг умумий ривожланиш йўналиши масаласига, адолатли Ислом мафкурасини қабул қилиш ва хавфсизлик кафолати сифатида Халифаликни барпо этиш масаласига айланади.

Ҳужжад Жамия

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button