Forex бозорида валюта айирбошлаш жоизми?

Forex бозорида валюта айирбошлаш жоизми?
Амин Жаррорнинг Саволига жавоб
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Савол қуйидагича:
Forex (валюта) бозорида нархлардаги фарқлар бўйича конракт (CFD) ёрдамида валюта алмашинув савдоси, бунда одатдагидек, сотиб олиш ва сотиш эмас, активнинг жорий қиймати бўйича алмашинув ва спекуляция (чайқовчилик) бўлади.
Forex бозори – глобал бозор бўлиб, у трейдерлар, молиявий воситачилар, банклар ва захира фондлари каби турли муассасаларни назорат қилувчи халқаро органлар ва ташкилотлар томонидан тартибга солинади.
Forex бозорига кириш учун менга молиявий воситачи (брокер) керак, у билан мен келишув ва савдо битимини тузаман, унда жумладан CFD битими ҳам бўлади, унга кўра мен ушбу брокерга маълум миқдорда пул маблағи қўяман ва телефонимдаги илова орқали чет эл валюталарини айирбошлаш қила оламан.
[13/8, 12:41] Усома аль-Фориъа:
Бу мавзу бўйича чиқарилган кўплаб фатволарнинг жавоби – ҳалол ёки ҳаром деб (ҳолбуки бу кўпчиликнинг раъйи) айтилган бўлмасин, ҳеч фарқсиз, улар фақат левераж ва ролловер тўловлари (рибо) мавзусига бағишланган бўлиб, уни айирбошлаш пайтида осонгина четлаб ўтиш мумкин.
Лекин саволнинг моҳияти қуйидагича:
Бу битим принципи (асоси) Шариатга зид келадими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Forex ҳақида билган нарсам шуки, Forex — «Foreign Exchange» сўзининг қисқартмаси бўлиб, у улкан глобал бозордир, унда валюталар курсларидаги фарқлардан фойда кўриш мақсадида валюталар алмашинуви савдоси бўлади. Биз 14.10.2024 да шунга ўхшаш саволга жавоб берган эдик, сизга ўшандан валюталарни айирбошлаш ҳақида келган жойини иқтибос қилиб келтираман:
- Олтин ва кумушни бир-бирига айирбошлаш: олтин ва кумушни бир-бирига ёки нақд пулга сотиш ва сотиб олишга келсак, у Бухорий ва Абу Довуд Умардан чиқарган қуйидаги ҳадисда келганидек: “мана, мана” (қўлма-қўл) тарзида бўлиши лозим:
«الذَّهَبُ بِالْوَرِقِ رِباً إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ»
“Олтинни кумушга айирбошлаш фақат “мана, мана” тарзида (яъни, қўлма-қўл) бўлиши лозим, акс ҳолда рибо бўлади”.
Шунинг учун олтинни кумушга ёки нақд пулга сотиб олиш фақат иккала томон қўлига олиши билан дуруст бўлади, аксинча эмас..
Интернет орқали айирбошлаш (интернет-транзакциялар) қандай амалга оширилиши билан танишганимиздан кейин маълум бўлдики, унда қўлга олиш (айирбошлаш) дарҳол амалга ошмай, балки бир неча соат ёки бир неча кун вақтни олиши мумкин экан. Шунинг учун интернет орқали электрон карт билан қилинадиган олтин ва кумуш савдоси фақат бир ҳолатда – савдо пайтида картдан пул дарҳол ечиб олинса, яъни қўлма-қўл бўлса, ана шундагина жоиз бўлади. Демак, сиз олтин ёки кумушни фақат ҳисобингиздан маблағ дарҳол ечиб олинган вақтдагина оласиз.. Интернет орқали айирбошлашда қўлга олиш дарҳол эмас, балки бир ёки икки кундан кейин бўлгани учун, бундай савдо жоиз бўлмайди..
- Акция ва облигацияларни айирбошлаш ҳаромдир. Чунки акциялар ҳиссадорлик ширкатлариники бўлиб, шаръан ботилдир, облигациялар эса рибо билан боғлиқдир. Биз ҳиссадорлик ширкатлари мавзусини “Иқтисодий низом” китобида ҳамда: “Молия бозорларидаги силкинишлар” китобчасида ва бошқа китобларда батафсил ёритганмиз. “Молия бозорларидаги силкинишлар” китобчасида бу иш ҳақида қуйидагича хулоса билдирганмиз:
“Ушбу акциялар ва қарз вексель (мажбуриятлари) билан олди-сотди муомаласига келсак, у ҳаромдир. Чунки бу акциялар шаръан ботил бўлган ҳиссадорлик ширкатларининг акцияларидир. Улар ботил битим ва ботил муомала зимнида ҳалол сармоя билан ҳаром фойда бир-бирига аралашиб кетган маблағлардан иборат облигациялардир. Бу облигациялардан ҳар бири ботил ширкат активларидан бир акция (улуш) дир. Бу активлар шариат наҳй қилган ботил муомала билан аралашиб кетгани учун, демак у ҳаром мол бўлди. Уларни сотиш ҳам, сотиб олиш ҳам ва улар билан муомала қилиш ҳам жоиз бўлмайди. Қарз облигацияларидаги аҳвол ҳам худди шундай, уларда мол (пул) рибо йўли билан қўйилади. Банк акциялари ва унга ўхшашлар ҳам шундай. Чунки уларда ҳаром пулдан иборат маблағлар бўлади. Шунинг учун уларни сотиш ва сотиб олиш ҳаром бўлади. Чунки улардаги мол ҳаром молдир.” Иқтибос тугади.
- Молиявий (қимматбаҳо) қоғозлар билан муомала: Ҳа, уларга ҳам – рибо бўлиши жиҳатидан – олтин ва кумушга тўғри келадиган нарса ва бошқа пул аҳкомлари тўғри келади. Чунки бу қоғозларда «пуллик иллати»нинг мавжудлиги, яъни уларни нархлар ва тўловлар сифатида ишлатиш, бу қоғозларни пул аҳкомларини оладиган қилиб қўяди.
- Шунинг учун демак, бу қоғозлар билан риболи синфларга кирувчи нарсаларни сотиб олишга, ҳадисда келган «қўлма-қўл», яъни қарз бўлмаслиги ҳақидаги ҳукм тўғри келади.
Шунинг учун бу мавзу қуйидагича:
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«الذَّهَبُ بِالذَّهَبِ، وَالْفِضَّةُ بِالْفِضَّةِ، وَالْبُرُّ بِالْبُرِّ، وَالشَّعِيرُ بِالشَّعِيرِ، وَالتَّمْرُ بِالتَّمْرِ، وَالْمِلْحُ بِالْمِلْحِ، مِثْلًا بِمِثْلٍ، سَوَاءً بِسَوَاءٍ، يَداً بِيَدٍ، فَإِذَا اخْتَلَفَتْ هَذِهِ الْأَصْنَافُ فَبِيعُوا كَيْفَ شِئْتُمْ إِذَا كَانَ يَداً بِيَدٍ»
“Олтинни олтинга, кумушни кумушга, буғдойни буғдойга, арпани арпага, хурмони хурмога, тузни тузга (олди-сотдиси) мислини мислига, тенгма-тенг, қўлма-қўл бўлиши керак, агар бу синфлар турлича бўлса, у ҳолда – агар қўлма-қўл бўлса – қандай хоҳласангиз шундай олди-сотди қилинглар” Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу йўлидан ривоят қилди.
Ушбу нассда “бу рибо бўлиб қоладиган синфлар(жинси) турлича бўлган пайтда, қандай хоҳласангиз шундай савдо қилинг” деб аниқ кўрсатилган. Яъни, бу ҳолатда мисли мислига бўлиши шарт эмас, лекин икки томон қўлига олиши шарт. “Синфлар” деган лафз рибо бўлиб қоладиган барча синфлар, яъни олтита синф хусусида омм келган, ундан бирон нарсани истисно қилиш учун фақат насс келиши керак бўлади. Бунда эса насс йўқ, демак, ҳукм буғдойни арпага ёки буғдойни олтинга ёки арпани кумушга ёки хурмони тузга ёки хурмони олтинга ёки тузни кумушга айирбошлаш ва ҳоказоларнинг жоизлигидир. Лекин қўлма-қўл бўлиши шарт, қарз бўлмаслиги керак. Олтин ва кумушга тўғри келадиган нарса (ҳукм), пулли қоғозларга ҳам – жамловчи иллат (пуллик иллати, яъни уларни нарх ва тўловлар сифатида ишлатиш) борлиги сабабли – тўғри келади.
Олтин сотиб олиш ва сотишда интернет орқали бу айирбошлаш қандай амалга ошишини ўрганиб чиққач, маълум бўлдики, қўлга олиш ёки ҳисоб-китоб (settlemen) битим тузилган пайтдан бошлаб бир ёки икки кунга кечикади. Бу эса ижмо қилинган “икки томоннинг қўлга олиши” деган шартга хилофдир. Бунинг шартлигини Набий ﷺ: “қўлма-қўл” деган сўзлари билан кўрсатиб берганлар. Бухорий Баро ибн Озибдан чиқаришича, у бундай деди:
سَأَلْنَا النَّبِيَّ ﷺ عَنْ ذَلِكَ فَقَالَ «مَا كَانَ يَداً بِيَدٍ فَخُذُوهُ وَمَا كَانَ نَسِيئَةً فَذَرُوهُ»
“Набий ﷺдан у ҳақда сўраганимизда У зот бундай дедилар: “қўлма-қўл бўлган нарсани олинглар, насия бўлган нарсани тарк қилинглар”.
Муслим Молик ибн Авс ибн Ҳадасондан чиқаришича, у бундай деди: мен ким дирҳамларга айирбошлайди, дея бошладим. Шунда Умар ибн Хаттоб ҳузурида турган Толҳа ибн Убайдуллоҳ: бизга олтинингни кўрсат, шундан кейин олдимизга кел, хизматчимиз келса, сенга кумушингни берамиз, деди. Буни эшитган Умар ибн Хаттоб: йўқ, асло, Аллоҳга қасамки, унга албатта кумушини берасан, акс ҳолда унга олтинини албатта қайтарсан, чунки Расулуллоҳ ﷺ шундай деганлар:
«الْوَرِقُ بِالذَّهَبِ رِباً إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ…»
“Кумушни олтинга айирбошлаш фақат мана-мана тарзида бўлсагина рибо бўлмайди”…
Шунга биноан, демак, евро, доллар ва бошқа пулларни интернет орқали айирбошлаш – дарҳол қўлга олиш йўқлиги сабабли – жоиз бўлмайди. Жавобдан иқтибос тугади. Умид қиламанки, шу кифоя қилса керак. Валлоҳу Аълам ва Аҳкам. 11 рабиул охир 1446ҳ 14.10.2024м].
Шунга биноан, демак, айирбошлаш, модомики биз юқорида баён қилгандек бўлар экан, саҳиҳ-дуруст бўлмайди. Демак, бундай ҳолда икки томоннинг мазкур иш бўйича битим тузиши саҳиҳ-дуруст бўлмайди.
Бу масала хусусида мен таржиҳ (устун) кўрган раъй мана шудир. Валлоҳу Аълам ва Аҳкам.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта
11 Жумодул увло 1447ҳ
11 Ноябр 2025м




