Савол-жавоблар

Рошид Халифалик давлати барпо этилганидан кейин Ҳизб ут-Таҳрирнинг фаолияти тўғрисида

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Рошид Халифалик давлати барпо этилганидан кейин

Ҳизб ут-Таҳрирнинг фаолияти тўғрисида Юсуф Ҳабашийга

Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, муҳтарам шайхимиз, Аллоҳ сизни ҳифзу ҳимоясида сақласин ва ғалабани сизнинг қўлингиз билан ато этсин. Зайтуна юртидан Юсуф Ҳабаший. Аммо баъд, мен сиздан Рошид Халифалик давлати барпо этилганидан кейин Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятининг давом этиши хусусида сўрамоқчи эдим. У барпо этилганидан кейин Ҳизбнинг фаолияти нимадан иборат бўлади ва унинг мавжуд бўлиб қолишидан мақсад нима? Бунга далил борми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

1- Ҳа, Халифалик барпо этилганидан кейин ҳам Ҳизб сақланиб қолади, чунки Ҳизбнинг тузилиши Халифалик барпо этилишидан олдин ҳам, ундан кейин ҳам фарздир:

«Ҳизб ут-Таҳрирни таништириш» китобида шундай келган:

[Ҳизб ут-Таҳрир Аллоҳ таолонинг ушбу сўзига ижобат ўлароқ вужудга келди:

﴿وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ﴾

“Орангиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган бир уммат (жамоат) бўлсин. Айнан ўшалар нажот топгувчилардир”… (Оли Имрон:104)

Бундан кўзланган мақсад – Ислом умматини тушиб қолган аянчли тубанликдан қайта уйғотиш, уни куфр фикрлари, тизимлари ва аҳкомларидан ҳамда кофир давлатларнинг ҳукмронлиги ва таъсиридан озод қилишдир… Шунингдек, Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни қайа бошлаш учун Исломий Халифалик давлатини барпо қилиш йўлида фаолият олиб боришдир.

Аммо Ҳизбнинг вужудга келиши Аллоҳ таолонинг: ﴿وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ﴾ ]Орангиздан бир уммат (жамоат) бўлсин[ деган қавлига ижобатан эканлигига келсак,  дарҳақиқат, Аллоҳ субҳанаҳу ушбу оятда мусулмонларга уларнинг орасида икки ишни бажарадиган уюшган бир жамоат бўлишини буюрди:

Биринчиси: Яхшиликка даъват қилиш, яъни Исломга даъват қилиш.

Иккинчиси: Маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш.

Уюшган жамоат тузишга бўлган бу буйруқ шунчаки талабдир, лекин унинг қатъий талаб эканлигига далолат қилувчи қарина (белги) мавжуддир. Чунки оят ушбу уюшган жамоат бажариши учун белгилаб берган иш – Исломга даъват қилиш, маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш – мусулмонлар бажариши фарз бўлган амалдир. Бунга далолат қилувчи кўплаб оят ва ҳадисларда собит бўлганидек, Росулуллоҳ  айтганлар: «Нафсим Қўлида бўлган Зотга қасамки, ё маъруфга буюрасизлар ва мункардан қайтарасизлар, ёки Аллоҳ сизларга Ўз ҳузуридан бир азобни юбориши муқаррар бўлиб қолади, сўнгра Унга дуо қиласизлар-у, У сизларга ижобат қилмайди» [Аҳмад ривояти]. Демак, бу ушбу талабнинг қатъий талаб эканига ва ундаги буйруқ вужубни (фарзликни) англатишига қарина бўлади.]

Ушбу уюшган жамоат сиёсий ҳизб бўлиши вожибдир. Бу нарса оятнинг мусулмонлардан ўз ичларидан бир жамоат тиклашни талаб қилгани жиҳатидан ҳамда ушбу жамоатнинг иши Исломга даъват қилиш, маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш деб аниқ белгилаб берилгани жиҳатидан келиб чиқади.

Маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш иши ҳукмдорларни маъруфга буюриш ва уларни мункардан қайтаришни ҳам ўз ичига олади. Балки бу – маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш ишларининг энг муҳими бўлиб, у ҳукмдорларни муҳосаба қилиш ва уларга насиҳат қилишдир. Бу эса сиёсий ишдир, балки сиёсий ишларнинг энг муҳими ва сиёсий ҳизбларнинг энг кўзга кўринган ишларидан биридир… Шундай қилиб, Оят сиёсий ҳизбларни тузиш вожиблигига далолат қилади.

Бироқ, оят уюшмаларнинг фақат Исломий ҳизблар бўлишини чеклаб қўйган, чунки оят белгилаб берган вазифа, яъни Исломга даъват қилиш ҳамда Ислом ҳукмларига мувофиқ маъруфга буюриб, мункардан қайтариш ишини фақат Исломий уюшмалар ва ҳизбларгина бажара олади.

Исломий ҳизб эса Исломий ақидага асосланган, Исломий фикрлар, ҳукмлар ва ечимларни табанний (қабул)қиладиган ва тариқати Росулуллоҳ нинг тариқати бўйлаб юрадиган ҳизбдир.]

2- Шунинг учун, Халифалик барпо этилганидан кейин ҳам Ҳизб ўз фаолиятини давом эттиради, аммо унинг ҳокимиятга келганидан кейинги фаолияти, тегишли шаръий ҳукмларга мувофиқ, уни барпо этишдан олдинги фаолиятидан фарқ қилади.. Биз буни 2014 йил 30 декабрдаги савол-жавобда баён қилган эдик, унда шундай дейилган:

[(……. Бунинг жавоби шуки, Ҳизб тўртта ишни бажаради: таркизий (марказлаштирилган) сақофат (таълим) ва жамоий сақофат.. Буларни Ҳизб ҳокимиятга келганидан кейин ҳам худди ҳокимиятга келишидан олдин қилганидек давом эттиради. Ҳокимиятдан кейин ҳам худди ҳокимиятдан олдин қилгани каби фикрий кураш олиб боради, шунингдек, туб манфаатларни табанний қилиш ва режаларни фош қилиш ишларини бажаради. Туб манфаатларни табанний қилишга келсак, Ҳизб буни ҳокмиятга келишидан олдин ўз қиёдати ва вилоят лажналари орқали бажаради. Ҳизб ҳокимиятга келганидан кейин эса унинг қиёдати, амалда, одамларнинг шаъни-ҳолини бошқариб, ишлари тадбирини қилгани сабабли, бу ўринда унинг ҳақида туб манфаатларни табанний қилиш мавзуси ўринли бўлмайди. Шунинг учун вилоят лажналарининг туб манфаатларни табанний қилиш салоҳияти ҳокимиятни олгандан кейин ҳам худди ҳокимиятни олишдан олдингидек сақланиб қолади ва улар Ҳизб номидан Умматнинг туб манфаатларини табанний қилишни ўз зиммасига олади. Аммо режаларни фош қилишга келсак, бу ҳам Ҳизб қиёдати ҳақида ушбу ўринда ноўриндир. Чунки режаларни  фош қилиш деганда, кофирлар ва мунофиқларнинг режаларини фош қилиш тушунилади. Давлат таркибидаги Ҳизб кофирлар ва мунофиқларга қарши жиҳод, ҳадларни қоим қилиш ва шариат аҳкомларини ижро этиш орқали курашади. Шу сабабли, режаларни фош қилиш мавзуси Ҳизбнинг ҳизб сифатидаги фаолиятида ўз долзарблигини йўқотади ва унга эҳтиёж қолмайди. Демак, Ҳизбнинг ҳокимиятдан кейинги фаолияти худди ҳокимиятдан олдинги фаолияти билан, ҳеч бир фарқсиз, бир хил бўлади. Фақатгина мустамлакачилик режаларини фош қилиш борасида ҳукмдорларни муҳосаба қилиш мавзуси мавжуд бўлмайди, чунки Ҳизбнинг ҳокимиятда бўлиши мустамлакачилик режаларини фош қилиш мавзусини бекор қилади, зеро у бу режаларга қарши амалда ўзи курашади. Аммо туб манфаатларни табанний қилиш борасида ҳукмдорларни муҳосаба қилиш худди ҳокимиятдан олдингидек вилоят лажналари томонидан амалга оширилаверади.

  Шундан келиб чиқиб, Ҳизб ҳокимиятдан кейин ҳам ўз амалларининг барчасини худди ҳокимиятдан олдингидек давом эттиради, яъни амалларни Ҳизбнинг барча жиҳозлари одатдагидек ўз зиммасига олади ва қиёдат лажнаси уни табиий равишда бошқаради. Фақатгина ҳокимларни муҳосаба қилиш бундан мустасно бўлиб, буни вилоят лажналари фақат туб манфаатларни табанний қилиш доирасида амалга оширади. Улар ҳокимни, агар у қиёдатдан бўлса ҳам, ҳоким сифатида муҳосаба қиладилар. Чунки уларда қиёдат лажнаси мавжуд бўлган ҳолда ҳам ҳокимни муҳосаба қилиш ваколатлари бор, шунингдек, улар қиёдат лажнасини қиёдат лажнаси сифатида муҳосаба қилиш ваколатларига ҳам эгадирлар. Шунга биноан, Ҳизбнинг ҳокимиятда бўлган пайтида ҳокимларни муҳосаба қилиши худди ҳокимиятдан ташқарида бўлган пайтидаги муҳосаба қилиши билан бир хилдир… 8 Жумодал-увло 1387 ҳ. – 14 август 1967 м.) Иқтибос тугади ва биз буни 2014 йил 30 декабрда яна такрорлаган эдик.]

Умид қиламанки, бу жавоб кифоя қилади. Аллоҳ Аълам ва Аҳкам.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                     5 Зулҳижжа 1447ҳ

                                                                                                             22 май 2026м

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button