Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти Халифалик қулатилганининг 105 йиллик хотирасида йиллик конференция ўтказди

Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти Халифалик қулатилганининг 105 йиллик хотирасида йиллик конференция ўтказди
«Нормаллашиш ва таслим бўлишми ёки Аллоҳнинг ваъдаси ва Ислом давлатими?!»
Халифалик қулатилганига 105 йил тўлар экан, Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти «Нормаллашиш ва таслим бўлишми ёки Аллоҳнинг ваъдаси ва Ислом давлатими?!» номли йиллик сиёсий конференция ўтказди. Унда Ливан, Сурия, Туркия ва Ғазодан келган нотиқлар сўзга чиқди.
Ушбу конференция Американинг минтақада узлуксиз ҳарбий ва сиёсий эскалацияси, шунингдек, мусулмон юртларига зўрлаб тиқиштирилаётган «нормаллашиш» жараёнлари авж олган бир шароитда бўлиб ўтди.
Конференциянинг якуний баёнотида Американинг «Яқин Шарқ режаси» деб аталган лойиҳаси шунчаки юзага келган кризисларга вазият тақозоси билан берилган реакция эмаслиги, балки яҳудий вужудини мустаҳкамлаш, Ислом Умматининг бирлашишига йўл қўймаслик ҳамда маҳаллий воситалар ва малай режимлар орқали сиёсий ва иқтисодий қарамликни давомий қилишга қаратилган мукаммал стратегик ҳукмронлик лойиҳаси экани таъкидланди.
Конференцияда Америка ҳомийлигида «тинчлик», «ислоҳот» ва «барқарорлик» ниқоблари остида юритилаётган жараёнлар на ҳақиқий озодликни, на суверенитет тикланишини таъминлаши, аксинча, улар фақат Америка белгилаб берган сценарий доирасида бошқарилиб, ҳукмронлик лойиҳасига қўшимча қонуний тус бахш этиши алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, конференцияда таъкидландики, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик низоми нормаллашиш ва таслим бўлиш лойиҳаларига қарши тура оладиган кенг қамровли сиёсий альтернатива ҳисобланади. Чунки у Уммат ақидасидан балқиб чиқадиган ҳамда жузъий ечимлар ва мажбурий келишувларга эмас, балки Умматнинг ўз сиёсий онги ва ички қудратига таянадиган мукаммал бошқарув низомидир.
Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти конференцияни якунлар экан, Шом диёрлари, хусусан Фаластин, Ливан ва Сурия Америка лойиҳасига қарши курашнинг асосий маркази эканини таъкидлади. Шунингдек, мазкур ҳудудлар ягона нишон экани ва воқеликнинг ўзаро чамбарчас боғлиқлигини англаб етиш ҳар қандай ҳақиқий ўзгариш учун асосий шарт экани ҳам урғуланди. Конференция Исломий Уммат ҳамда ундаги куч-қудрат аҳлини Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдасини рўёбга чиқариш ва Унинг динига нусрат бериш мақсадида, Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни қоим қилиш учун жиддий ҳаракат қилишга яна бир бор даъват этди.
وَٱذۡكُرُوٓاْ إِذۡ أَنتُمۡ قَلِيلٞ مُّسۡتَضۡعَفُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ تَخَافُونَ أَن يَتَخَطَّفَكُمُ ٱلنَّاسُ فََٔاوَىٰكُمۡ وَأَيَّدَكُم بِنَصۡرِهِۦ وَرَزَقَكُم مِّنَ ٱلطَّيِّبَٰتِ لَعَلَّكُمۡ تَشۡكُرُونَ
«Эсланг, сиз ер юзида озчилик ва заиф бўлиб, одамлар (душманлар) сизни талаб кетишидан қўрқиб турган вақтингизда, У (Аллоҳ) сизга бошпана берди, Ўз нусрати билан сизни қўллаб-қувватлади ва шукр қилишингиз учун сизга пок ризқлардан берди» [Анфол 26]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливан вилоятидаги матбуот бўлими




