Матбуот баёноти

Австралия репрессив қонунларни қабул қилиб, мутлақ мустабидлик даврига қадам қўймоқда

Матбуот баёноти

Австралия репрессив қонунларни қабул қилиб, мутлақ мустабидлик даврига қадам қўймоқда

Австралия парламенти «экстремизм» ва «нафратга қарши кураш» тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаб овоз берди. Бу кенг қамровли қонунчилик ҳужжати мамлакатдаги қонун устуворлиги тамойилларини тубдан ўзгартириб юборади.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши Бондай воқеаларидан кейин юзага келган бир неча ҳафталик сиёсий беқарорлик фонида содир бўлди. Жараён сионистик лобби гуруҳларининг фактлар текширилиши, суд жараёнлари бошланиши ва тергов мақсадида қироллик комиссияси тузилиши каби чоралардан олдин шошилинч сиёсий ва қонунчилик тадбирларини амалга ошириш ҳақидаги тобора кучайиб бораётган босими остида амалга оширилди.

Мазкур қонуннинг асосий мақсади – Фаластинни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳар қандай фаолиятни, айниқса исломий ва фаластинлик фаоллар амалга ошираётган ҳаракатларни жиноий қилмиш деб эълон қилишдан иборат. Бу мақсадни Австралия бош вазири, ички ишлар вазири ҳамда Австралия хавфсизлик ва разведка ташкилоти (ASIO) раҳбари очиқ баён қилиб, қонуннинг асосий мақсади айнан Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятини тақиқлаш эканини алоҳида таъкидлашди.

Сиёсий манёврлардан бир неча ҳафта ўтгач, фақатгина бир чора – «кенг қамровли» деб таърифланган механизм сақланиб қолди. Аслида эса айнан шу чора бошиданоқ белгиланган асосий мақсад эди. Бу механизмнинг моҳияти – гуруҳларни «нафрат тарқатувчи гуруҳлар рўйхати»га киритиш бўйича янги тизимни жорий этишдир. Гарчи «нафрат тили» тушунчасига янгича таъриф беришдан воз кечилган бўлса-да, мазкур тизимни амалга ошириш тўлиқ вазир ваколатига топширилган ва бу жараёнда адолатни таъминлашга хизмат қилувчи ҳуқуқий кафолатлар мутлақо назарда тутилмаган.

Ҳизб ут-Таҳрир – Австралия ушбу воқеалар юзасидан қуйидагиларни баён қилди:

  • Ғазо ҳақиқатни фош қилди, юзлардан ниқоблар тушди. Қонун устуворлиги, халқаро ҳуқуқ, инсон ҳуқуқлари каби шиорларнинг сохталиги фош бўлди. Зеро бу тушунчалар энг ваҳший жиноятларни содир этиш ва уларни оқлаш учун ишлатиладиган ниқоб эканини дунё ҳамжамияти аллақачон англаб етди. Ҳозирда Ғарб жамиятининг ўзи ҳам бу ҳақиқатни тушуниб турибди.
  • Бу жиноий қонунчиликнинг асл мақсади – фақатгина бегона бир вужуд томонидан содир этилаётган жиноятларни ҳимоя қилишдан иборат. Шу тариқа Австралия ўз манфаатларига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган урушга аралашиш орқали яна бир бор жар ёқаси томон судралиб бормоқда.
  • Австралия расман мутлақ мустабидлик даврига қадам қўйди. Бунинг оқибатлари – аввало Исломий ва фаластинлик фаоллар нишонга олинаётгани туфайли – дарҳол сезилмаслиги мумкин. Бироқ ижро ҳокимиятининг ўз ваколатларини суиистеъмол қилишини одатий ҳол сифатида қабул қилиш, шу билан бирга табиий адолат принципларидан воз кечиш учун зарур ҳуқуқий асос аллақачон яратиб бўлинди.
  • Буларнинг барчаси Иккинчи жаҳон урушидан сўнг асос солинган халқаро тузум парчаланиш йўлига юз тутаётган бир пайтда содир бўлмоқда. Ушбу жараёнда ҳуқуқ ва қонуннинг ташқи кўринишлари йўқ қилиниб, мутлақ куч ишлатиш ҳақ ва ботилни ажратишдаги ягона мезон сифатида намоён этилмоқда. Босқинчи яҳудий вужуди томонидан амалга оширилаётган ваҳший геноцид ҳамда унга берилаётган чексиз ҳарбий ёрдам янги дунё тартибининг бир кўринишига айланди. Бошқа томондан эса мана шу тартибга қарши дунё миқёсида халқлар қаршилиги ортиб бормоқда.

Ҳизб ут-Таҳрир – Австралия ушбу қонунга ҳамда унга асосланган ҳолда Ҳизбни тақиқлашга қаратилган ҳар қандай уринишга қарши иш олиб боради.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Австралиядаги матбуот бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button