Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

Матбуот баёноти
Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари
﴿إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ﴾
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳузуридаги кунларнинг энг яхшиси бўлмиш Зулҳижжанинг дастлабки ўн кунлигида Сан-Диего шаҳридаги масжид ичида уч мусулмоннинг ўлдирилиши ортидан қалбларимиз қайғу ва аламга тўлди. Мусулмон оилалар ва жамоалар ибодат, қурбонлик ва бирдамлик вақти бўлган муборак Қурбон ҳайитига тайёргарлик кўраётган бир пайтда, беайб намозхонлар Аллоҳнинг уйи ичида зўравонлик ва нафратга дуч келдилар.
Америкадаги Ҳизб ут-Таҳрир ушбу даҳшатли фожиадан ларзага келган қурбонларнинг оилаларига ва барча мусулмонларга ўз таъзияларини изҳор этади. Ҳеч бир мўмин масжид дахлсизлигига биноан ўз жони учун қўрқмаслиги керак ва энг муҳими, ҳеч бир мўмин ўзини буткул ожиз ва заиф ҳис қилмаслиги лозим.
Ушбу фожиа тасодифан содир бўлган эмас, балки мусулмонларга қарши қаратилган кўп йиллик риториканинг, уларни ваҳшийликда айблаш ҳамда Ислом ва мусулмонларга нисбатан шубҳа ва адоватни мустаҳкамлаган қарашларнинг акссадосидир. Мусулмонларни терроризм билан боғлавчи ўнлаб йиллар давомида шаклланган-қолиплашган тасаввурлар (стереотиплар) қўрқувдан сиёсий мақсадларда фойдаланиш ва мусулмонларга қарши уруш билан бир қаторда, кўр-кўрона нафрат учун унумдор муҳит яратилишига ҳисса қўшди. Бу – мусулмонларни ичкарида ва ташқарида зулм остида ушлаб туришни оқлаш мақсадида қўрқув ва нафрат муҳитини яратиш учун ОАВ ва ҳукуматнинг мусулмонлар қиёфасини бузиб кўрсатишдаги тил бириктируви оқибатларидир.
Ушбу оғир дамда Аллоҳ таолодан шаҳидларимизни ўз раҳматига олишини, уларга жаннатнинг кенг боғлари маскан қилиб беришини ҳамда уларнинг яқинларига чиройли сабр ва тасалли беришини сўраймиз. Аллоҳ субҳанаҳудан исломий умматни Ислом устида бирлаштиришини ҳамда Исломни нафрат, зулм ва зўравонликдан асрашини сўраб қоламиз.
Америкадаги Ҳизб ут-Таҳрир матбуот бўлими




