Ҳизб ут-Таҳрир – Танзания Халифалик қулатилганининг 105 йиллиги хотирасида анжуман ўтказди

Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳрир – Танзания Халифалик қулатилганининг 105 йиллиги хотирасида анжуман ўтказди
Ҳижрий 1342 йил ражаб, милодий 1924 йил март ойида Халифалик қулатилган эди. Ушбу машъум воқеанинг 105 йиллик хотирасида Ҳизб ут-Таҳрир – Танзания ҳижрий 1447 йил 29 ражаб куни (милодий 2026 йил 18 январ, якшанба) Дорус-Салом шаҳридаги Илала Бунгони ҳудудида жойлашган «Тақво» масжидида қисқа илмий анжуман ўтказди.
Эрталаб соат 9:00 дан тушликкача, яъни 12:00 гача давом этган мазкур анжуманда 80 нафар иштирокчи қатнашди. Қатнашчиларнинг кўпчилигини Дорус-Салом шаҳри ва унга яқин ҳудудлардан ташриф буюрган имомлар, устозлар, шайхлар ҳамда бошқа нуфузли диний ва жамият арбоблари ташкил этди.
Анжуманни Ҳизб ут-Таҳрир – Танзания марказий алоқалар қўмитаси раиси шайх Мусо Килио очиб берди. Тадбир давомида қуйидаги уч мавзуда маърузалар қилинди: Халифалик нима? Халифаликнинг қулатилиши. Халифаликни қайта тиклаш тариқати.
Анжуман иштирокчиларига савол бериш, фикр-мулоҳаза билдириш ва тақдим этилган мавзулар юзасидан мунозараларда фаол иштирок этиш учун шарт-шароит яратилди. Шунингдек, уларга маърузалар матни ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир амири, улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта (ҳафизаҳуллоҳ) томонидан Халифалик қулатилганининг 105 йиллиги хотирасида йўлланган махсус мурожаат нусхалари тарқатилди.
Анжуманни «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг Танзаниядаги матбуот вакили Масъуд Муслим якунлар экан, у иштирокчилар ҳамда бутун Ислом Умматини мусулмонлар учун ҳимоя, инсоният учун эса раҳмат манбаи бўлган Халифалик давлатини барпо этишдек муқаррар ва ҳал қилувчи масалада фаол иштирок этишга ва бунинг учун Ҳизб ут-Таҳрирга қўшилишга даъват этди.
Аллоҳ Таолодан барча иштирокчиларни улкан ажр ва мукофотлар билан тақдирлашини, шунингдек, мазкур анжуман азиз Ислом Умматининг янада уйғониши ва нусратга эришиши йўлида самарали туртки бўлишини сўраймиз. Омин.
Масъуд Мусаллим
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Танзаниядаги матбуот бўлими раиси




