Европа Иттифоқи Қирғизистонга қарши санкциялар бўйича расмий баёнот бермади

Европа Иттифоқи Қирғизистонга қарши санкциялар бўйича расмий баёнот бермади
Европа Иттифоқи Қирғизистонга қарши санкциялар қўлланилгани ҳақида расмий маълумот бермади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Данияр Амангелдиев Озодлик радиосига берган интервюсида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Россияга қарши санкцияга Қирғизистон ҳам қўшилиши мумкинлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида маълумотлар пайдо бўлгандан сўнг, Қирғизистон ҳукумати Европа Иттифоқи билан музокаралар ўтказишга киришган. Амангелдиевнинг сўзларига кўра, яқин келажакда Европа Иттифоқининг Санкциялар бўйича комиссари Девид ЎСалливан билан онлайн учрашув бўлиб ўтиши мумкин.
Шунингдек Амангелдиев, шу пайтгача тарқалган маълумотлар битта хорижий нашрга асосланганлигини ва ҳеч қандай далиллар билан тасдиқланмаганлигини таъкидлаб ўтди. “Бугунги кунда Европа Иттифоқининг Қирғизистонга қарши санкциялар қўллаш нияти бўйича расмий баёнотлар ёки тасдиқлар бизда йўқ”, деди у.
Амангелдиев Қирғизистон қурол-яроғни ҳисобга олганда, икки мақсадли товарлар экспортига чекловлар қўйганини ва ҳукуматнинг фикрига кўра, давлатга қарши санкциялар қўллаш учун ҳеч қандай асос йўқлигини ҳам айтиб ўтди.
Шунингдек у, агар бирон бир чекловлар бўлса, улар Қирғизистонга қарши санкциялар ҳақида эмас, балки айрим Европа Иттифоқи мамлакатлари маълум товарларни Қирғизистонга етказиб беришдан тийилиш бўйича тавсиялар ҳақида бўлиши мумкинлигини эслатиб ўтди.
Бундан аввал, Bloomberg агентлиги 30 январ куни Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 20-пакети доирасида Қирғизистонга қарши чекловлар жорий этиш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди. Агентлик тарқатган хабарда қўшимча чекловлар Европа Иттифоқининг фикрича, санкция режимини четлаб ўтиш борасида Россияга ёрдам бераётган мамлакатлардаги банклар, нефт компаниялари, шунингдек, криптовалюта хизматлари ва молия институтларига қўлланилиши мумкинлиги айтилган эди.
Ҳужжат Жамия




