Савол-жавоблар

Сурия ҳодисалари ва СДКнинг чекиниши

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Сурия ҳодисалари ва СДКнинг чекиниши

Савол: Сурия шимолий шарқида ҳодисалар шиддат билан тезлашиб бормоқда, СДК (Cурия Демократик Кучлари) минтақалар устидан назоратини ўта тезлик билан йўқотиб, уларни сурия режими ўз назоратига олмоқда. Бунинг барчаси қандай юз берди? Буни қандай тушуниш мумкин, ваҳоланки режим ҳам, СДК ҳам Америка малайи бўлса? Албатта Америка сурия ҳукуматининг ўша минтақаларни эгаллашига “яшил чироқ” ёқиб берди, бу кундек равшан, шундай бўлса-да, Трамп маъмуриятининг Сурия ва унинг теварагидаги режаси нимадан иборат?

Жавоб: Бу саволларга жавоб аниқ-тиниқ бўлиши учун қуйидаги ишларни кўриб чиқамиз:

Аввало: Американинг Сурияда СДК кучларини қўллаб-қувватлаш босқичлари

  1. Сурия демократик кучлари (СДК) ИШИДга қарши курашиш учун 2015 йил октябр ойида тузилган кенг қамровли коалициядир. Унинг таркибида курд, араб, сурён, арман, туркман жангарилари бор, унинг энг катта таркибий қисмини “халқ мудофааси” отрядлари (YPG) ва “аёллар мудофаа” отрядлари (YPJ) ташкил қилади. Бу аёллар отрядлари Роважа (ғарбий Курдистон)да эълон қилинган автоном бошқарув кантон (кичик маъмурий территориал) ерлар хавфсизлиги ва мудофааси жавобгарлигини зиммасига олган. (Википедия). Америка СДК кучларини 2015 йилда ташкил топгани ва 2014 йилдаги АҚШ аралашувидан бери бери, шунингдек Россия аралашувидан олдин ҳам кучли қўллаб-қувватлаб келди. Америка кучлари СДК ни ҳаводан ҳимоя билан таъминлади, жуда кўп миқдорда молиявий ёрдам кўрсатди, қурол-аслаҳалар берди. Американинг бу кучларга маҳкам ёпишиб олиши шу даражага етдики, 2018 йилда шарқда Фурот дарёсини кечиб ўтишга уринган рус “вагнер” кучларидан юзлаб жангариларини ўлдирди.  Америка Туркиянинг СДК га зарба етказишга бўлган барча баёнот ва уринишларига тўсиқ қўйиб келди. Шу тарзда Америка СДКни ташкил топганидан бери қўллаб-қувватлаб келди, уни ҳаводан ҳарбий қалқон билан таъминлади, сиёсий жиҳатдан ҳам қўллаб-қувватлади. Бундан ташқари уларга молиявий ёрдам кўрсатди, қурол-яроғ берди, Фурот атрофидаги унумдор ерлар, нефт ва газ майдонлари, электр станциялар устидан ўз назоратини ўрнатишини осонлаштирди. Америка ўзининг Сурия шимолий шарқидаги бу сиёсатига Туркиянинг қарши чиқишига қарши турди.  Буларнинг барчаси Дамашқдан Исломий Халифалик старт олган тақдирда Америка Исломга қарши уруш югурдаги қуролларини тайёрлаши бобидан эди.
  2. Бугун Трамп Аҳмад Шараа ҳукуматини минтақада америка манфаатларини амалга оширишга қодирроқ деб билмоқда. Бу манфаатларнинг энг кўзга кўрингани қуйидаги икки ишдир: Исломий Бошқарув низомини Суриядан йироқлатиш… яҳудий вужудининг Сурия ва Фаластин бўйича талабларига бўйин эгиш, кечаю кундуз тажовуз қилаётганига қарамай, бу ўсимта(вужуд)га қаршилик кўрсатмаслик! Шунинг учун Трамп ва вазирларининг  позицияси СДК ролига барҳам бериб, унинг ўрнини минтақада америка манфаатларига хизмат қилишда сурия режими эгаллаши бўлди. Бу иш махфий тутилмади, аксинча Американинг Сурия бўйича вакили Том Барак ўз турнелари чоғида у ҳақда кечаю кундуз очиқ гапирмоқда. Шунингдек, бу нарса Туркия ва Сурия президентлари баёнотларида ҳам очиқ кўриниб турибди:
  • Том Барак бундай деб интервью берди: “СДК нинг асосий куч сифатидаги туб мақсади бўлмиш ИШИДга қарши кураши айни шу ерда ўз ниҳоясига етди”. У Дамашқнинг янги ҳокимияти хавфсизлик масъулиятини ўз бўйнига олишга, жумладан, ИШИД ташкилоти ҳибсхона марказларини назорат қилишга яроқли бўлиб қолганига ишора қилиб ўтди. (Al Jazeera Net, 21.01.2026).
  • Барак Х платформасида бундай деган ёзув ҳам қолдирди: “Вазият тубдан ўзгарди. Бу эса Қўшма Штатлар билан СДК ўртасидаги ҳамкорликни оқловчи асосни ўзгартиради. Зеро, СДК нинг майдонда ИШИДга қарши асосий куч сифатидаги роли актуаллигини йўқотди. Чунки Дамашқ эндиликда хавфсизлик бўйича барча жавобгарликни, жумладан, ИШИД қамоқхона ва чодирли лагерлари устидан назорат ўрнатишни бўйнига олиш истагини билдирмоқда ва у бунга тайёр бўлиб қолди. (BBC, 20.01.2026)”.

У, шунингдек, ўзининг Американинг Суриядаги элчихонаси томонидан таржима қилиниб, Х платформасида жойланган узун постидабундай деди: “бугун вазият тубдан ўзгарди. Сурия тан олинган марказий ҳукуматга эга бўлди ва у ИШИД ни мағлуб қилиш учун халқаро коалицияга қўшилди (2025 йил охирларида 90 — аъзо сифатида). У қўшимча қилиб, СДК нинг сурия армияси таркибига интеграцияси ҳақида бундай деди: “америка дипломатияси томонидан қўллаб-қувватланган бу интеграция тан олинган Сурия давлати таркибида доимий ҳақ-ҳуқуқни ва барқарор хавфсизликни таъминлаш учун ҳозиргача курдлар олдидаги энг кучли фурсатни тақдим қилади” (CNN Arabia, 21.01.2026).

  • Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон чоршанба кунги чиқишида, Сурия шимолидаги курд кучлари қуролларини ташлаши ва сафларини тарқатиб юбориши лозим. Бу яна-да кўп қон тўкмасдан бирон ечимга эришиш учун зарур, деди. Буни Дамашқ ушбу кучларга Ҳасаканинг марказий давлат таркибига интеграциялашиш режасини ишлаб чиқиш учун 4 кун муҳлат берганидан кейин айтди. (Jazeera Net, 21/1/2026).
  • Сурия президентлиги маъмурияти душанба кунги баёнотида бундай деди: Сурия ўтиш даври президенти Аҳмад Шараа америка президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Сурия ахборот агентлиги (Сана) тарқатган баёнотга кўра: “мулоқот чоғида иккала президент Сурия ерлари бутунлиги ва мустақиллигини сақлаб қолиш аҳамиятини ва барқарорликка эришишга қаратилган барча ҳаракатларни қўллаб-қувватлашларини таъкидлашди ҳамда курд халқининг ҳақ-ҳуқуқлари ва ҳимояси Сурия давлати таркибида кафолатланиши зарурлигига қаттиқ урғу беришди. (CNN Arabia 19/1/2026)”.

Иккинчидан: буларнинг барчасидан очиқ кўриниб турибдики, Америка Сурия президенти Аҳмад Шараага СДК ни тугатиш бўйича “яшил чироқ” ёқиб бермоқда. Америка бугун ниятларини яширмаяпти, аксинча қайсидир дипломатик тилда ўзини қийнаб ҳам ўтирмаяпти. Зеро у Америка қўлида “терроризм”га қарши курашиш қурол сифатида ишлатиб келинган СДК даври ўз ниҳоясига етганини очиқ-ошкор эълон қилмоқда. Америка энди яна-да каттароқ қурол – Аҳмад Шараа ҳукуматига таянмоқчи. Демак, бу иккаласи ҳам Американинг югурдак қуроллари. Америка ўзининг югурдак қуролларини қандай хоҳласа шундай алмаштиради. Бунинг барчаси майдондаги воқеалар ривожига ва шунингдек, бошқа бир қатор ишларга ишора қилиб турибди. Уларни қуйида айтиб ўтамиз:

1- Бир малайни иккинчисига алмаштириш масаласи: Американи чарчатган, ҳолдан тойдирган ва Обаманинг сочини оқартирган Сурия қўзғолонида Америка ўзига сўзсиз бўйсунадиган кучли, бошқарувга лаёқатли бир малайни тинимсиз қидирди ва уни Сурия унга қарши қўзғалган малайи Башарнинг ўрнига қўймоқчи бўлди. Биз 2025 йил 26 июлдаги саволга жавобда қуйидагиларни айтган эдик: “Бу билан эса очиқ кўриниб турибдики, Американинг Сурия бўйича режаси маълум ва машҳур асосий пойдевор устига қурилади, у ҳам бўлса бир малайни иккинчисига алмаштиришдир. Шу мақсадда Америка Туркияга Башар режимини қулатиш ва Америкага тобе бўладиган янги режимни ўрнатиш учун “яшил чироқ” ёқиб берди”. Туркия ва унинг разведкаси Америка юклаган бу вазифани бажаришга киришди ва Жулоний номи билан танилган Аҳмад Шараани тайёрлай бошлади.. Байден маъмурияти тугашидан бир неча ой олдин Америка Туркияга Сурияни янги малайи Аҳмад Шараага топшириш операциясига бошчилик қилишга рухсат берди. Туркия Америка номидан Эрон ва Россия билан боғланиб, бу икки мамлакатнинг Суриядаги кучларини нейтраллаштиришга киришди. Америка Башардан мамлакатни топширишни талаб қилди. Шундай ҳам бўлди, эски малай ўрнига янги малай тикланди. Туркия эса Америка бу малай билан алоқада бўлиб туриши учун асосий ҳалқа бўлиб қолаверди..

2- Америка янги малайидан яна-да кўпроқ (ҳаромлар)га қўл уришни талаб қиладиган бўлди. Бу малай, Туркия ундови билан, АҚШ қўяётган талабларга кўнганини исботлай бошлади. Масалан, Тавҳид калимаси ёзилган Роя (байроқ)дан воз кечиб, ўрнига илмоний байроқни ўрнатди! Башар қолдиқлари(хаббисалар)ни авф этиш тўғрисида фармон чиқарди, Халифаликни ўрнатишга чақираётган йигитларни эса қамоқларга ташлашда давом этди. У йигитлар Расулуллоҳ ﷺнинг бошимиздан кечираётган мана бу зўравон бошқарувдан кейин Халифалик бўлиши ҳақида:

«.. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خـ ـلافة عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ»..

“… Сўнгра зўравон подшоҳлик бўлади, у ҳам Аллоҳ хоҳлаган муддатгача бўлади, сўнгра Аллоҳ уни кўтаришни хоҳлаганида кўтаради. Шундан кейин Пайғамбарлик минҳожидаги Халифалик бўлади…” деб берган башоратини рўёбга чиқариш учун иш олиб бораётган эдилар.

У мадрасаларда Қуръон Карим дарслик соатларини қисқартирди… Трамп ундан яҳудий вужудининг Дамашқнинг ўзига қадар етиб борган кетма-кет ва қаттиқ агрессиясига жавоб қайтармасликни талаб қилди, сўнгра эса яҳудий вужуди билан музокара олиб бориш талабини қўйди.. Шундай қилиб, турнелар устига турнелар бўлиб ўтди, уларга Аллоҳдан, Росули ﷺдан, мўминлардан, айниқса Ғазо аҳлидан уялмай, хижолат чекмай, ташқи ишлар вазири Шайбоний бошчилик қилди. Аҳмад Шараа ҳукуматининг яҳудий вужудидан талаблари эса жуда арзимас бўлди, шу даражада-ки, ҳатто жиноятчи Башар ҳам 2008 йилда, ҳали Шом қўзғолони аланга олмасдан туриб Туркия ҳомийлигида бўлиб ўтган музокараларда бу талаблардан кўра баландроқ нарса бўйича музокара олиб борган эди.. Шараа бу ҳаромларнинг барчасини қилишга кўнганлиги сабабли Америка сиёсий жабҳада(бошқарув соҳасида) у билан тўғридан-тўғри алоқа линиясини очди. Бу линия АҚШ ва Туркия разведка линиялари билан тўғридан-тўғри уланган. Биринчи сиёсий линия Америка малайи бин Салмоннинг Аҳмад Шараа билан 2025 йил 14 майда Риёздаги учрашуви бўлди. Шундан сўнг бу линиялар кенгайиб борди ва Аҳмад Шараа америка президентининг мақтовига эриша бошлади, уни ҳатто 2025 йил 11 ноябрда Оқ уйда кутиб олди, гарчи кулуар ортида ва кутиб олиш маросимисиз бўлса ҳам. “Кеча оқшом Трамп ўзининг Сурия президенти Аҳмад Шараа билан “тўла мувофақат”да эканини билдириб, Вашингтон Суриянинг муваффақият қозониши учун имкониятидаги бор ишни қилажагини таъкидлади. (RT, 11.11.2025”).

3- Туркия ташқи ишлар вазири Ҳақан Фидан Оқ уйда Суриядаги мавжуд муаммолардан чиқиш йўлларини муҳокама қилди, бу Сурия президенти Аҳмад Шараанинг америка президенти Трамп билан учрашиш учун Вашингтонга ташрифи билан бир вақтга тўғри келди. Вазир Фидан Оқ уйда америка давлат секретари Рубио, америка президентининг махсус вакили Уиткофф, Американинг Суриядаги вакили Том Барак ва Сурия ташқи ишлар вазири Асъад Шайбоний билан сўзлашувлар бўлиб ўтганини билдирди. Учрашувга кейинчалик вице-президент Жи ди Венс ҳам қўшилган. Баёнотда кўрсатилишча, учрашув иштирокчилари Суриядаги мавжуд муаммолардан чиқиш учун мумкин бўлган йўлларни муҳокама қилишган… (RT, 11.11.2025)”.

4- Америка бу аснода Суриядан санкцияларни босқичма-босқич олиб ташлайдиган бўлди, бу билан Америка ҳар бир босқич орасида Аҳмад Шараа ўзининг Америкага вафодор малай эканлигини исботлашига қатъий ишонч ҳосил қилмоқчи.  Шунинг учун ҳам Сурия ИШИД га қарши халқаро коалицияга қўшилди. [Сурия ИШИДга қарши халқаро коалицияга қўшилди, бу коалиция Қўшма Штатлар бошчилигида 2014 йилда тузилган. Американинг Дамашқдаги элчихонаси 2025 йил 11 ноябр сешанбда “Х” ширкати платформасидаги постда Суриянинг ИШИДга қарши халқаро коалицияга қўшилганини билдирди. Сурия расман ИШИДга қарши халқаро коалицияга қўшилган 90-рақамли шерик бўлди. (Анадолу 12/11/2025). Шундан кейин Суриядан америка санкциялари олиб ташланди [АҚШ президенти Дональд Трамп “Цезарь” қонунини бекор қилиш ҳақида имзо чекди, бу қонун бўйича 2019 йилдан бошлаб Сурияга қарши санкциялар жорий қилинган эди]. (Jazeera 19/12/2025).

Учинчидан: Ҳозирги ҳодисалар фонида СДК кучлари  минтақалардан чиқиб кетадиган бўлди, унинг қўмондони Мазлум Абдининг баёнотларига кўра, ғарбий Фуротдан шарқига чиқиб кетиш “дўстлар ва воситачилар” маслаҳати билан бўлди (Kurdistan 24 сайти, 16.01.2026).

Сурия президенти Аҳмад Шараа ва СДК қўмондони Мазлум Абди душанба куни келишувга имзо чекди, унда – президентлик маъмурияти эълонига кўра – курд автоном бошқарувига тобе барча фуқаролик ва ҳарбий муассасалар Сурия давлатига интеграция бўлиши кўзда тутилади. (Ал-Арабийя 10/3/2025).

Сурия ҳукумати СДК билан иккинчи келишувни ҳам имзолади, унга кўра СДК Дейрззор ва Раққа муҳофазаси (провинцияси)дан “тезлик” билан чиқиб кетиб, уларни топширади. Америка вакили буни олқишлаб, уни ҳал қилувчи бурилиш нуқтаси, деб атади ва Америка Суриянинг бир бутун, яхлит бўлишини исташини айтди: “Дамашқдаги америка вакили Том Барак Сурия президенти Аҳмад Шараа СДК қўмондони Мазлум Абди билан имзолаб, эълон қилган келишувни “ҳал қилувчи бурилиш нуқтаси” деб атади. Барак “Х” платформасида тарқатган постида айтишича “бу келишув ва ўт очишни тўхтатиш ҳал қилувчи бурилиш нуқтасини акс эттиради, зеро, оввалда ўзаро рақиб бўлганлар бўлиниш ўрнига шерикликни танлашмоқда”. Шунингдек, у иккала тарафнинг келишувга эришиш учун “конструктив” ҳаракатларини олқишлаб, бу келишув янги диалог ва яхлит Сурия сари ўзаро ҳамкорлик қаршисида йўл ҳозирлайди, деди” (ал-Арабий телевидениеси 2026/1/18).

Тўртинчидан: СДК даги радикал қанотлар, айниқса Курдистон ишчилар партияси билан ҳамкорлик қилиб келаётганлар ўзлари учун америка сиёсатида бирон “туйнук” очилиб қолар деган умидда келишувга амал қилишни пайсалга солиб келаётган эди, улар СДК нинг сурия армиясига интеграцияси якка шахслар сифатида эмас, бир бутун группировка сифатида бўлишини қаттиқ туриб талаб қилиб келишаётган эди. Ал- Арабийя 2026 йил 17 январда Арбилдаги учрашув ҳақида хабар тарқатди, СДК қўмондони Мазлум Абди сурия армиясига 3-дивизия сифатида қўшилишга америкаликлар рухсатини олмоқчи бўлди, лекин бу “туйнук” америка позициясида на Арбилдаги учрашувда ва на ундан олдинги учрашувда очилмади. Шунинг учун Аҳмад Шараа ҳукумати ҳужумни бошлади, яъни келишувни куч билан татбиқ этишга киришди, юришни дастлаб Ҳалаб шаҳри кварталларидан бошлади. Шундан кейин СДК ҳукумат билан иккинчи келишувни имзолашга мажбур бўлди, унга кўра СДК Дейрззор ва Раққа муҳофазаларини “дарҳол” топшириши шарт бўлди. Америка бу келишувни олқишлади. СДК – ҳозиргина айтиб ўтганимиздек – ҳар бир келишувни пайсалга солишга уриниб келди, лекин араб ашийра (уруғ-қабила)ларининг аралашуви ва СДК устига ташланиши бунга ҳеч қандай ўрин қолдирмади, гарчи Сурия президенти улардан тинчликни сақлашни талаб қилган бўлса ҳам. Шараа бундай деган эди: “араб аширалармизга тинчланишни ва келишув бандларини ижро қилиш учун ўрин беришни маслаҳат бераман”. Араб кўнгилли қуролли тузилмалари СДК кучлари билан тўқнашувларида шанбадан бошлаб армия сафига қўшилди. (CNN Arabia, 19.01.2026).

Бешинчидан: ҳодисалар шу тарзда ўта тезлашиб кетди:

  1. Сурия ҳукумати СДК жангариларининг армия ва ички ишларга интеграцияси бир бутун группировка ёки ҳарбий бўлинмалар тарзида эмас, якка шахслар асосида бўлишини эълон қилди. ҳукумат аҳолининг “маданий” ҳуқуқлари борасида ва фуқаролик бериш тўғрисида тинчлантирувчи кафолатларни эълон қилди, Раққа ва Дейрззор муҳофазаларидаги минтақаларни амалда эгаллай бошлади, Ҳасака муҳофазасига кириб, у ерда ўз назоратини ёя бошлади ва СДКга музокара учун – Ҳасакани мустасно қилганда – ҳеч қандай ўрин қолмади. “Сурия мудофаа вазирлиги душанба куни оқшомда Сурия кучлари билан СДК кучлари ўртасида кеч соат 8 дан бошлаб (ҳозирдан бошлаб бир соатча кейин) 4 кун муддатгача ўт очиш тўхтатилганини эълон қилди. Бу ҳолат Сурия президентлик маъмурияти ҳукумат билан СДК ўртасида Ҳасака муҳофазаси келажаги ҳақидаги масалалар бўйича ўзаро тушунишга эришиш эълон қилингани ортидан юзага келмоқда. Ал-Жазира нет 2026/1/20”. Бу келишув СДКга озгина рози қилиш услубларидан бошқа ҳеч нарса бермади.  Сурия ахборот  агентлиги (Сана) сешанба куни сурия президентлик маъмуриятига таяниб хабар тарқатишича, СДК кучлари қўмондони Мазлум Абди СДК дан мудофаа вазири ёрдамчиси лавозимига номзод кўрсатади, Ҳасака муҳофизи (губернатори) мансабига ҳам номзод таклиф қилинади, парламент депутатлигига номзодлар кўрсатилади, Сурия давлат муассасалари ходимлигига шахсларнинг рўйхати ҳам берилади. CNN арабийя 2026/1/20. “Президент маъмурияти келишув ҳақида бундай деди: “Сурия кучлари Ҳасака ва Қамишли шаҳарлари марказларига умуман кирмайди, балки шаҳар атрофида қолади. Лекин кейинчалик Ҳасака муҳофазаси, жумладан, Қамишли шаҳрининг тинч йўл билан интеграцияси графиги ва алоҳида тафсилотлари муҳокама қилинади”. Иккала томон сурия ҳукумати кучларининг курд қишлоқларига кирмаслигига келишиб олди, уларнинг хавфсизлигини минтақа аҳолисидан бўлган маҳаллий хавфсизлик кучлари таъминлайди. (CNN арабийя 20/1/2026)”.
  2. Америка ИШИД маҳбусларини СДК назоратидаги қамоқлардан Ироққа кўчиришга қарор қилганидан кейин СДК Америкадан то маҳбусларни тўлиқ кўчириб бўлгунича муҳлатни чўзишни талаб қилди ва шундай ҳам бўлди. Сурия мудофаа вазирлиги СДК кучлари билан ўт очишни тўхтатиш муҳлатини 15 кунга узайтирилишини эълон қилди, буни ИШИД маҳбусларини қамоқлардан бўшатиш бўйича америка операциясини қўллаб-қувватлаш зарурати билан изоҳлади. Мудофаа вазирлиги ўзининг “Х” даги аккаунтида изоҳ бериб, муҳлатни чўзиш маҳаллий вақт билан тунда соат 11 да бошланишини ва бу СДК маҳбусларини ИШИД қамоқларидан бўшатиш ва уларни Ироққа кўчиришни қўллаб-қувватлаш учун юзага келаётганини билдирди. ал-Жазира 24/1/2026. Бу билан эса СДК билан Американинг кичик малайи Мазлум Абди саҳифасини ёпиш жараёни кетяпти, чунки у Америка юклаган вазифани тўлиқ бажариб бўлди. Америка унинг хизматларини у ер, бу ерда хизматчи ходимлар деб аталадиган “кичик нафақахўр маоши”ни бериш эвазига якунлаяпти. Бу иш вақтинчалик бўлиши ҳам мумкин. Зеро, минтақадаги ҳодисаларни идора қилаётган Америкадир, шунинг учун агар унинг манфаатлари позицияларда бирон ўзгаришни тақозо қилса, ўзининг ҳокимлардан иборат малайларига уни киприк қоқмай ва асло уялмай бажаришни буюради.

أَلَا سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ..

Огоҳ бўлингизки, улар (бу қилмишлари билан) энг ёмон (яъни, ноҳақ) ҳукм чиқарурлар. (Наҳл: 59)

Олтинчидан: Сурия аҳли тузумни ўзгартириб, ўрнига Исломий бошқарувни ўрнатиш йўлида берган шунча қурбонликлардан кейин, Дамашқ яна Америка бармоғида ўйнатадиган бўлиб қолгани ўта аламлидир. Америка арзон-гаров кимсаларни сотиб олишга муваффақ бўлмоқда, улар қийшиқ мансаб курсиларига эришиш учун сотилишди, шу курсида қолиш учун ва шу курси деб бутун Сурия ерлари устидан назоратни таъминлаш учун Америка хизматида бедор бўлишмоқда. Бу кимсалар Исломни татбиқ қилишдан, Босиб олинган ерларни озод қилиш учун жиҳод қилишдан воз кечишди! Бугина эмас, балки Сурия душман билан жанг қилиш фронтидан чиқиб кетмоқда, ҳатто қочиб кетган жиноятчи Башар Асад ҳам бунга журъат қилмаган эди! Сурия ҳокими ўзини Америка қучоғига ташлаши – агар Америка ўзига хизмат қилишга ундан кўра қобилиятлироқ бирон малайни топадиган бўлса – уни мансаб курсисида асло қолдирмаслигини унутиб қўймоқда ёки ўзини унутганга солмоқда. Ваҳоланки, ундан олдинги кимсаларнинг аҳволи унинг учун бир сабоқдир, балки бир қатор мисоллар буни қатъий тасдиқлаб турибди. Бу ҳокимлар, уларнинг ёрдамчилари, аъёнлари Америка ўз малайларини қандай ағдаргани, уларнинг хизматларини тугади деб билиб, уларни тарк қилгани, орзуларини пучга чиқариб, улардан ҳеч уялмай ва аҳволларига бир томчи ҳам кўз ёши тўкмай воз кечганидан сабоқ олишармикин, ваҳоланки улар Америкага хизмат қилиш учун ер юзида фасод тарқатишган эди, Америка эса ўзининг хизматига олдингисидан кўра қобилиятлироқ янги малай топилиши билан уларнинг хизматини кераксиз, деб ҳисоблаб, уларни йўлнинг бир четига ирғитиб кетмоқда!

Аллоҳ таолонинг бу малай ҳокимлар ҳақидаги ушбу сўзи нақадар рост:

فَأَذَاقَهُمُ اللَّهُ الْخِزْيَ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَلَعَذَابُ الْآخِرَةِ أَكْبَرُ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ

Бас Аллоҳ уларга мана шу ҳаёти дунёда расволикни торттирди. Шак-шубҳасиз, охират азоби янада каттароқдир. Агар улар (Аллоҳнинг азобини) билсалар эди. (Зумар – 26)

8 шаъбон 1447ҳ

1 январ 2026м

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button