Покистоннинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти Аллоҳ, Унинг Росули ﷺ ва мўминларни дўст тутиш ўрнига, фиръавн Трампни дўст тутмоқда

Матбуот баёноти
Покистоннинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти Аллоҳ, Унинг Росули ﷺ ва мўминларни дўст тутиш ўрнига, фиръавн Трампни дўст тутмоқда
Эй Покистон армияси! Энди кимнинг сафида эканингизни аниқ белгилашингиз вожиб!
21 январ, чоршанба куни Покистон ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг «Тинчлик кенгаши» деб номланган тузилмага қўшилиш таклифини қабул қилганини эълон қилди. Ушбу кенгаш фиръавн Трамп қўли билан, Ғазога қарши қаратилган мустамлакачилик босқинини осонлаштириш мақсадида ташкил этилган. Кенгаш таркибига яҳудий вужуди бош вазири Бинямин Нетаняху ҳам киритилган. Трамп эса кенгаш қарорларига нисбатан вето қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган. Орадан бир кун ўтар-ўтмас, генерал Осим Мунир ва Шаҳбоз Шариф кенгаш ваколатларига оид келишувни имзолаш учун Давосга йўл олди ва у ерда Трампга садоқат билдирган малайлардек кўриниш берди.
Осим-Шаҳбоз ҳукумати яҳудий вужуди ва Трамп билан бир сафга ўтди. Бунинг ортидаги мақсад – яҳудийларнинг муборак Фаластин замини устидан ҳукмронлигини мустаҳкамлаш ҳамда қаршилик ҳаракатини янчиб ташлашдир. Шу мақсадда Покистон армияси америкалик салибчи генерал қўмондонлиги остида ҳарбий операциялар ўтказадиган бўлди. Энди ҳақиқий манзара барчага ойдин: Покистоннинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти Трамп хизматига бўйин эгиш, Покистонни Америкага тобе давлатга айлантириш орақли АҚШ бошчилигидаги дунё тартибидан иқтисодий «манфаат» ундиришни умид қилмоқда.
Ўша Давос конференциясининг ўзида Трампнинг куёви Жаред Кушнер Ғазо бўйича ўз режасини тақдим этди: Фаластин мусулмонларининг қабрлари устига қуриладиган турар-жой мажмуалари, вино барлари ва беҳаё пляжлар… Бу режа эса америкалик генерал қўмондонлиги остида мусулмон қўшинларини сафарбар этиш, уларни этиклари билан мазлум Фаластин мусулмонларини хорлаш ва қаршиликни янчиб ташлашга мажбур қилиш орқали амалга оширилади. Наҳотки Осим-Шаҳбоз ҳукумати тилга олаётган «доимий тинчлик» ва «ўт очишни узил-кесил тўхтатиш» шу бўлса?!
Албатта Фаластин пайғамбарлар замини ҳамда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло баракотли қилган юртдир. Аллоҳ Таоло айтади:
سُبۡحَٰنَ ٱلَّذِيٓ أَسۡرَىٰ بِعَبۡدِهِۦ لَيۡلٗا مِّنَ ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَامِ إِلَى ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡأَقۡصَا ٱلَّذِي بَٰرَكۡنَا حَوۡلَهُۥ لِنُرِيَهُۥ مِنۡ ءَايَٰتِنَآۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡبَصِيرُ
«(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни – унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидул Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, У эшитгувчи, кўргувчидир» [Исро 1]
Фаластиннинг қуролсиз аҳли минглаб жонларини қурбон қилди. Бироқ қурол-яроғи оз бўлса-да, яҳудийларга таслим бўлмади. Улар бутун куфр оламининг бирлашган қувватига қарши матонат билан турди; панжаралар ортида маҳбус яшашга мажбур бўлса-да, бўйин эгмади ва ерларини сотмади. Аммо бунинг акси ўлароқ, Исломий юртлардаги энг қудратли армиялардан бирининг раҳбари – ядровий қудрат соҳиби эканини даъво қиладиган, ҳатто Қуръонни ёд олганини айтадиган кимса – жиҳод фарзидан юз ўгирди. У Давосда АҚШ бошчилигидаги дунё тартиби қаршисида бирорта ўқ узмасдан, хорлик билан бўйин эгиб турибди.
Эй Покистон армияси кучлари! Сизни ҳаракатга келтириш учун яна нима содир бўлиши керак?! Раҳбариятингиз юритаётган сиёсат Трампга хушомад ва Америкага қуллик қилишдан ўзга нарса эмас, деб айтмаслик мумкинми?! Сиёсий ва ҳарбий раҳбарият Аллоҳ Азза ва Жаллани, Унинг Росули ﷺни ва мўминларни дўст тутишни четга суриб, Трампни танлади. Покистон ҳукмдорлари ғайриисломий ҳокимиятга (тоғутга) бўйсунишини очиқ-ойдин эълон қилди. Ҳолбуки, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло тоғутни инкор этишга буюриб, шундай деган:
أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ يَزۡعُمُونَ أَنَّهُمۡ ءَامَنُواْ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيۡكَ وَمَآ أُنزِلَ مِن قَبۡلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُوٓاْ إِلَى ٱلطَّٰغُوتِ وَقَدۡ أُمِرُوٓاْ أَن يَكۡفُرُواْ بِهِۦۖ وَيُرِيدُ ٱلشَّيۡطَٰنُ أَن يُضِلَّهُمۡ ضَلَٰلَۢا بَعِيدٗا
«(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг тоғутга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди, (чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди» [Нисо 60]
Энди қарор қабул қилиш сизнинг қўлингизда, айни дамда ҳаракат қилиш вақти келди! Бугунги иккиланиш, саросима ва қатъий қарорнинг йўқлиги Покистонни Нетаняхунинг иттифоқчилари сафига қўшиб қўйди. Ваҳоланки, бунга ҳатто Парвез Мушарраф каби хоин ҳам журъат қилолмаган эди! Шунинг учун ҳозироқ қатъий қарор қабул қилинг ва Аллоҳга таваккул қилиб, Халифаликни барпо этиш йўлида Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беринг. Зеро, уни барпо этиш бугун давр талабига айланди. Дунё бугун чорраҳада турибди. Халифалик эса оламга етакчилик қилиб, инсониятни АҚШ бошчилигидаги дунё тартибидан озод қиладиган ва адолатни тиклайдиган ягона кучдир. Халифаликни барпо этиш шарафи сизларнинг қўлингизда! Мадина ансорларидан бўлган бир гуруҳ фидоий йигитларнинг қарори ҳақида бир фикр юритинг: улар Ислом давлатини барпо этиш учун Росулуллоҳ ﷺга нусрат бериб, Исломни минг йилдан зиёд муддат давомида дунёда ҳукмрон кучга айлантирдилар. Демак, бу тарихни такрорлаш вақти келди! Хўш, сиз бу даъватга «лаббай» деб жавоб берасизми?!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими




