Матбуот баёноти

Исломга ва унинг ҳукмини ўрнатишга даъват қилиш жамоат тинчлиги ва осойишталигини бузишга айланиб қолдими?!

Матбуот баёноти

Исломга ва унинг ҳукмини ўрнатишга даъват қилиш жамоат тинчлиги ва осойишталигини бузишга айланиб қолдими?!

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти ҳижрий 1447 йил 27 ражаб (милодий 2026 йил 16 январ) куни жума намозидан сўнг Шимолий Кордофан вилояти маъмурий маркази – Убаййид шаҳридаги Катта масжид майдонида оммавий йиғилиш ўтказди. Унда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси, устоз Назир Муҳаммад Ҳусайн нутқ сўзлади. Мазкур тадбир Халифалик қулатилганига қамарий ҳисобда 105 йил тўлгани сабабли ташкил этилди. Йиғилишда Умматга фарзларнинг тожи бўлган Халифаликни тиклаш фарзини адо этиш, уни барпо этиш учун ҳаракат қилиш ва шу орқали ўз бўйнидан гуноҳни соқит қилиш вожиблиги эслатилди. Бироқ кўпчилик, жумладан, ҳукумат ва унинг органлари ҳам бепарво қолаётган ушбу шаръий фарзни адо этгани учун хавфсизлик органлари тўрт нафар Ҳизб ут-Таҳрир аъзосини ҳибсга олди. Улар хавфсизлик хизматининг ертўлаларида уч кун сақланиб, 2026 йил 18 январ куни қўйиб юборилди.

Шундан сўнг хавфсизлик органлари уларни 2026 йил 27 январ, сешанба куни яна чақиртириб, Судан Жиноят кодексининг 69-моддаси бўйича полицияда жиноий иш қўзғатди. Мазкур моддада қуйидагича баён этилган: «Жамоат жойида жамоат тинчлигини бузган ёки буни қасддан амалга оширган ёхуд жамоат тинчлиги ва осойишталиги бузилишига олиб келиши мумкин бўлган бирор ҳаракатни содир этган шахс бир ойдан ошмайдиган муддатга қамоқ жазоси ёки жарима ёхуд йигирма даррадан ошмайдиган дарра уриш билан жазоланади»!!

Наҳотки Исломга ва унинг Халифалик давлати соясидаги ҳукмини ўрнатишга даъват қилиш жамоат тинчлиги ҳамда умумий осойишталикни бузиш, деб баҳоланадиган бўлса?! Қайси лавозимда бўлишидан қатъий назар, бирор мусулмоннинг бундай гапни айтиши ёки шундай муносабатни намоён этиши ақлга сиғадими?!

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари мустамлакачи кофирлар, хусусан Америка билан ҳамкорлик қилаётган режимларнинг золимона ҳибсга олишлари ва судлашларига кўникиб қолганмиз. Улар «терроризмга қарши кураш» деб атаётган бу уруш, аслида, Исломга ва унинг даъватини етказувчиларга қарши қаратилган урушдир. Айни манзарадан кўриниб турибдики, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг Халифалик қулатилган ражаб ойида бундай фаолият ўтказиши Американи безовта қилмоқда. Шу сабаб у ҳақиқат овозини ўчиришга уриниб, бу ишни ўзининг ўрнига малайларига буюрмоқда. Улар ҳақиқат равшан, ботил эса беқарор эканини – хўжайинларини қўрқитаётган Халифалик эса улар хоҳламаса-да, албатта қайтишини – ё билишади, ё билмайдилар.

Зеро, Халифалик Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдаси ва Росулуллоҳ ﷺнинг башоратидир. Аллоҳ Таоло айтади:

وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَيَسۡتَخۡلِفَنَّهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ كَمَا ٱسۡتَخۡلَفَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمۡ دِينَهُمُ ٱلَّذِي ٱرۡتَضَىٰ لَهُمۡ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّنۢ بَعۡدِ خَوۡفِهِمۡ أَمۡنٗاۚ يَعۡبُدُونَنِي لَا يُشۡرِكُونَ بِي شَيۡ‍ٔٗاۚ وَمَن كَفَرَ بَعۡدَ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқ кимсалардир» [Нур 55]

Росули акрам ﷺ бундай марҳамат қилганлар:

«ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُبُوَّةِ»

«Сўнг золимзўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button