Матбуот баёноти

Миср режими бошпана излаб келган суданликларни Судан ҳукумати, унинг оммавий ахборот воситалари ва ёлланма сиёсатчилари билан тил бириктирган ҳолда таҳқирлаб келмоқда

Матбуот баёноти

Миср режими бошпана излаб келган суданликларни Судан ҳукумати, унинг оммавий ахборот воситалари ва ёлланма сиёсатчилари билан тил бириктирган ҳолда таҳқирлаб келмоқда

Шу кунларда Миср режими Суданда давом этаётган лаънати уруш даҳшатларидан қочиб, Мисрдан бошпана излаб келган суданликларни қасоскорона руҳда таъқиб қилмоқда. Бу эса Қоҳира ва Искандарияда истиқомат қилаётган суданликлар орасида қўрқув ва ваҳима уйғотмоқда. Ушбу ҳолатлар Судан ҳукумати ва унинг Қоҳирадаги элчихонасининг сукути, ҳатто тил бириктируви остида содир этилмоқда.

Энг ёмони шундаки, иқома тартибини бузганлик баҳонаси билан ҳибсга олинганлар ўта совуқ шароитдаги қамоқхона ва зиндонларга ташланмоқда. Уларнинг аёллар, вояга етмаган болалар, қариялар ёки сурункали касаллиги бор инсонлар экани ҳам заррача раҳм-шафқат қилишга сабаб бўлмаяпти. Натижада улар у ерда кунлаб, айримлари эса ойлаб қолиб кетмоқда. Ҳатто амал қилиш муддати ҳали тугамаган иқомаси борлар ҳам ҳибсдан омон қолмаяпти: улар фақат пора берганларидан кейингина озод этиладиган ҳолатга туширилмоқда.

Сариқ ва оқ карточкалар масаласига келсак, Миср ҳукумати наздида уларнинг деярли ҳеч қандай қадри йўқ. Таҳқирли тарзда депортация қилинганларнинг аксарияти Қочоқлар ишлари бўйича БМТ Олий комиссариатида расмий рўйхатдан ўтган бўлса-да, на мазкур рўйхатдан ўтганлик мақоми, на қўлларидаги карточкалар уларни ёмон муомала ва мажбурий депортациядан асраб қололмади.

Миср режимининг қилаётган бу ишлари унга бегона эмас. Чунки аслида мазкур режим ҳатто мисрлик биродарларимизга нисбатан ҳам зулм ва хорлашдан бошқа муносабатни билмайди. Бироқ энг ажабланарлиси – Судан ҳукуматининг шубҳали сукути ҳамда на ҳукуматнинг ўзи, на Қоҳирадаги элчихонаси ўз фуқароларини ҳимоя қилиш, уларни қўрқув, хорлик ва таҳқирдан асраш учун ҳаракат қилмаётганидир. Натижада Судан аҳлининг аҳволи худди ёмғирдан қочиб, долга тутилган кишининг ҳолини эслатмоқда.

Бу ҳолатларнинг барчаси медиа сукути остида, айниқса, ҳукуматнинг расмий оммавий ахборот воситалари ҳамда ҳақиқатни айтиш ва биродарларига ёрдам беришдан тийилган шарҳловчиларнинг жимлиги ортида содир бўлмоқда. Улар Қоҳирада яшаётганлари сабаб қўрқувдан ёки режимнинг кўнглини олиш ва ҳукуматнинг расмий позициясига мослашиш мақсадида сукутни танламоқдалар. Шунингдек, Судандаги сиёсий партиялардан ҳам Америка манфаатлари йўлида Судан масаласини ўз қўлида ушлаб турган Миср ҳукуматининг биродарларимизга нисбатан қилиб келаётган таҳқирли муомаласига қарши бирор жиддий садо эшитилмади. Зеро, Миср ҳукумати суданликларга бемалол азият етказиш учун сиёсий ва ахборот муҳитини тўлиқ жиловлаб олган.

Агар Умматни бирлаштирадиган, мусулмонларни мисрлик, суданлик ёки бошқаларга ажратмайдиган Халифалик мавжуд бўлганида эди, Мисрда суданликларга нисбатан кузатилаётган бу ҳолатлар асло юз бермаган бўларди. Аслида, Миср ҳам, Судан ҳам Ислом давлати соясидаги ягона бир вужуддир. Бироқ мустамлакачи кофирлар маҳсули бўлган қўғирчоқ майда давлатчалар даврида суданлик мусулмонларга Мисрда худди бегоналардек муомала қилинмоқда; худди шунингдек, мисрликлар ҳам Суданда бегонадек кўрилаётгани кузатилмоқда. Ҳолбуки бундай муносабат на Исломга, на мусулмонларга хосдир. Биз учун ансорларда (розияллоҳу анҳум) гўзал ибрат бор. Росулуллоҳ ﷺга нусрат берган бу зотлар муҳожир биродарларига нисбатан фидойиликнинг, ўзлари яхши кўрган нарсани уларга ҳам илинишнинг энг юксак намунасини кўрсатганлар. Улар уй-жойлари ва мол-мулкларини биродарлари билан бўлишдилар, уларни юксак мамнуният ва очиқ кўнгил билан кутиб олдилар. Шу боис Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло уларни мақтаб шундай деди:

وَٱلَّذِينَ تَبَوَّءُو ٱلدَّارَ وَٱلۡإِيمَٰنَ مِن قَبۡلِهِمۡ يُحِبُّونَ مَنۡ هَاجَرَ إِلَيۡهِمۡ وَلاَ يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمۡ حَاجَةٗ مِّمَّآ أُوتُواْ وَيُؤۡثِرُونَ عَلَىٰٓ أَنفُسِهِمۡ وَلَوۡ كَانَ بِهِمۡ خَصَاصَةٞۚ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفۡسِهِۦ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ

«Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадина) диёрига ўрнашган ва иймон-эътиқодни (маҳкам ушлаган) зотлар (ансорлар) эса ўзлари(нинг ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суюрлар ва дилларида уларга (муҳожирларга) берилган нарса-ўлжалар сабабли бирон ҳасад туймаслар ҳамда гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир» [Ҳашр 9]

Бугун биз Умматнинг бирлиги, куч-қудрати ва қадр-қимматини қайта тиклайдиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликка ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтожмиз!

Эй Судан аҳли! Келинглар, зулм ва тоғут режимларидан қутулиш учун ҳаракатга шошилинг! Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта тиклаш йўлида Ҳизб ут-Таҳрир билан бир сафда ҳаракат қилайлик. Ана шунда нусрат, куч-қудрат ва хавфсизликка етишамиз; ҳатто булардан-да улуғроқ неъматга – Аллоҳ Азза ва Жалланинг ризосига ноил бўламиз.

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]

 Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button