Матбуот баёноти

Таъзия

Таъзия

مِّنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ رِجَالٞ صَدَقُواْ مَا عَٰهَدُواْ ٱللَّهَ عَلَيۡهِۖ فَمِنۡهُم مَّن قَضَىٰ نَحۡبَهُۥ وَمِنۡهُم مَّن يَنتَظِرُۖ وَمَا بَدَّلُواْ تَبۡدِيلٗا

«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти даъватни етказувчи рижолларидан бири бўлган биродаримиз ва амакимиз Ҳусайн Тархонийнинг вафоти сабабли чуқур таъзия изҳор этади. У киши 1447 йил 7 шаъбон, душанба куни (милодий 2026 йил 26 январда) вафот этди. Марҳум Ҳусайн Тархоний раҳимаҳуллоҳ Ҳизб сафларида зулм ва истибдоднинг энг оғир даврларида ҳам фаолият олиб борди. У даъватига содиқ қолиб, уни етказишда фидоийлик кўрсатган ҳолда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга даъват қилди. Роббиси Азза ва Жалланинг ваъдасига, Росулуллоҳ ﷺнинг башоратига комил ишонган ҳолда, то ажал етгунга қадар шу йўлда собит қолди. Биз уни шундай деб биламиз, аммо ҳеч кимни Аллоҳ ҳузурида гуноҳдан пок деб айта олмаймиз.

Аллоҳ Таолодан дуо қилиб сўраймиз: марҳум Тархонийни солиҳ бандалари қаторида қабул қилсин, унинг даражасини жаннати Иллиййинда юксалтирсин. Оиласига, яқинларига ва жигарбандларига гўзал сабр ва собитқадамлик ато этиб, мусибат ажрини фақат Аллоҳдан умид қилишга муваффақ айласин.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button