Ғазони мустамлака қилишга қаратилган «Трамп кенгаши»да иштирок этаётган давлатларга огоҳлантирув

Матбуот баёноти
Ғазони мустамлака қилишга қаратилган «Трамп кенгаши»да иштирок этаётган давлатларга огоҳлантирув
АҚШ президенти Трамп Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форуми доирасида ташкил этилган расмий маросимда, бир қатор давлатлар вакиллари ҳамда расмий етакчилар иштирокида «Тинчлик кенгаши»ни таъсис этишга доир низомни имзолади. Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт кенгаш аъзолиги таклифини қабул қилган етакчилар ҳузурида ўтган маросимда шундай деди: «Табриклаймиз, жаноб президент Трамп! Низом энди кучга кирди ва «Тинчлик кенгаши» расмий халқаро ташкилот мақомини олди».
Трампнинг «Тинчлик кенгаши»ни таъсис этиш тўғрисидаги низомни қуйидаги давлатлар имзолади: Иордания, Саудия Арабистони, Қатар, Баҳрайн, Амирликлар, Туркия, Марокаш, Қозоғистон, Венгрия, Индонезия, Аргентина, Арманистон, Парагвай, Покистон, Косово, Озарбайжон, Болгария, Монголия, Ўзбекистон ҳамда АҚШ. Кенгаш низомига мувофиқ, унинг раиси сифатида АҚШ президенти белгиланган.
Мазкур кенгаш ғояси, аслида, Ғазо секторини қайта тиклаш ишларини назорат қилишга қаратилган эди. Бироқ низомда унинг ваколатлари фақат шу масала билан чекланмай, дунёнинг турли ҳудудларидаги бошқа низоларни ҳам «ҳал этиш»га қаратилган анча кенг кўламли вазифалар белгиланган. Бу ҳақда Трамп шундай деди: «Ғазо – «Тинчлик кенгаши»нинг амалда ўз фаолиятини бошлаган жойдир. Ўйлайманки, агар Ғазода муваффақиятга эриша олсак, уни бошқа масалаларга ҳам кенгайтиришимиз мумкин».
Америка ва яҳудий вужудининг Ғазо ҳамда бутун Муборак заминдаги мустамлакачилик амбицияларига қонуний тус беришга уринаётган мазкур воқелик қаршисида, биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари қуйидагиларни таъкидлаймиз:
- Трамп ўз мутакаббирлиги ва манманлиги билан Америка мустамлакачилигини дунёга мажбуран тиқиштиришга ва қандай бўлмасин унга қонуний тус беришга уринмоқда. У Венесуэла президенти ва унинг рафиқасини ўғирлаб кетиш билан чекланиб қолмай, ҳатто Гренландияни эгаллаб олиш билан ҳам таҳдид қилмоқда. Бундан олдин у Канада, Мексика, Колумбия, Куба ва бошқа давлатларга нисбатан ҳам таҳдидли баёнотлар берган эди. Шунингдек, у Россия-Украина урушига ҳам Америка манфаатларига хизмат қиладиган тарзда нуқта қўйишни кўзламоқда. Халқаро меъёрларга орқа ўгирган ҳолда давлатлар суверенитетини поймол этмоқда, ҳатто кўплаб давлатлардан ўз амбицияларини амалга ошириш йўлида қурол сифатида фойдаланмоқчи бўляпти.
- Жиноятчи деганда фақат жиноятни бевосита содир этган шахсгина назарда тутилмайди. Балки айни жиноятда иштирок этган ҳар қандай кимса бирдек жиноятчидир. Шунингдек, жиноятни тўхтатишга қодир бўла туриб, буни амалга оширмаган ёки унга нисбатан сукут сақлаган ҳар бир шахс ҳам жиноятга шерик, деб баҳоланади. Шу боис биз мазкур таъсис низомини имзолашда иштирок этган, шунингдек, кейинчалик уни имзолайдиган барча давлатлар Американинг Ғазони мустамлака қилиш жиноятига бевосита шерик эканини қатъий таъкидлаймиз.
- Исломий Уммат ўзига қарши жиноят содир этган ҳар бир кимсани хотирасида сақлайди ва қанча вақт ўтмасин, уни асло унутмайди. Аллоҳ Ўз нусрати билан мукаррам қилиб, Уммат ўз Халифалигини барпо этган кунда, Америка ҳамда унинг Ғазо, бутун Фаластин ва бошқа ерлардаги жиноятларига шерик бўлган бошқа давлатлар, албатта, ҳисоб-китобга тортилади.
- Ҳизб ут-Таҳрир ўз аҳлига ҳеч қачон ёлғон гапирмайдиган, ростгўй етакчидир. У Исломий Уммат фарзандлари билан, шунингдек, Уммат орасидаги куч-қудрат ва нуфуз эгалари билан бир сафда туриб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Халифаликни барпо этиш йўлида қатъият билан олға қадам ташламоқда. У мусулмон юртларини Халифалик байроғи остида бирлаштиради ва мусулмонлар қўшинларини ягона, улкан ҳамда енгилмас армияга айлантиради. Бу армия мусулмонларга қарши жиноят содир этган ҳар бир кимсадан қасос олади. Биз сизларни Умматимизга қарши содир этаётган жиноятингизнинг нақадар оғирлиги ва унинг ғазабли оқибатларидан қатъий огоҳлантирамиз! Бас, инсофга келинг, афсусланиб қолишдан олдин мазкур мустамлакачилик кенгашидан чиқинг. Зеро, вақт ўтиб кетса, афсус ҳам фойда бермай қолади.
وَسَيَعۡلَمُ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓاْ أَيَّ مُنقَلَبٖ يَنقَلِبُونَ
«Золим кимсалар яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб олурлар» [Шуаро 227]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими




