Матбуот баёноти

Давлат назоратида бўлмаган қуролли гуруҳлар хавфсизликка жиддий таҳдиддир

Матбуот баёноти

Давлат назоратида бўлмаган қуролли гуруҳлар хавфсизликка жиддий таҳдиддир

Халифалик давлати бундай кучларнинг мавжуд бўлишига асло йўл қўймайди

Хабарларга кўра, 2026 йил 2 феврал, душанба куни «душка» пулемётлари билан жиҳозланган 12 та «Татчер» русумли ҳарбий машинада ҳаракатланган қуролли гуруҳ Хартум вилояти полиция бошқармаси, унинг шимолий бўлими ҳамда ҳудуддаги бир қатор полиция идораларини қуршаб олган. Улар Хартум жанубидаги Майо ҳудудида жойлашган «Қуру» бозорида қидирув полицияси ходимини ўлдирганликда айбланиб ушланган икки нафар аъзосини озод қилишни талаб қилган. Оқибати оғир бўлиши мумкин бўлган фалокатнинг олдини олиш баҳонаси билан улар озод қилинди. Бу воқеалар эса қонунни татбиқ этишда ожизлик қилаётган ҳукумат Убаййид шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини полиция ҳибсхоналарида ушлаб туриш учун хавфсизлик идоралари, полиция ва прокуратурани сафарбар этган бир пайтда содир бўлмоқда. Ваҳоланки, уларнинг ягона «айби” – Халифалик қулатилганининг 105 йиллиги хотирасида Катта масжидда намозхонлар томонидан олқишланган, тинч ва тартибли тадбир ўтказганларидир. Ҳукумат Ҳизб аъзоларини қамоқда ушлаб турибди. Аммо қуролли гуруҳ зўравонлик билан босим ўтказиб, золим ҳокимиятнинг қўлини қайирса, полиция ходимини ўлдиришда айбланаётган шахсларни ҳам осонликча қўйиб юбормоқда. Оммавий ахборот воситалари эса даъватни етказаётганларга қилинаётган зулмга сукут сақлаган ҳолда, айбланувчиларни жиноятчи шерикларига топширишни «юксак ҳикмат» сифатида кўрсатмоқда. Наҳотки орангизда бирор ақлирасо киши қолмаган бўлса?!

Ушбу воқеа, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида тилга олинаётган шунга ўхшаш бошқа ҳодисалар Суверен кенгаш раиси давлатнинг Хартум вилояти бўйича хавфсизлик режаларини тўлиқ қўллаб-қувватлаши ҳақида баёнотлар бериб турган бир пайтда юз бермоқда. У пойтахт хавфсизлигини таъминловчи органлар салоҳиятини мустаҳкамлаш зарурлигига урғу бериб, буни хавфсизликни сақлашда иштирок этувчи кучларни энг замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, уларнинг техник имкониятларини кенгайтириш ҳамда мунтазам ўқув-машғулотларини йўлга қўйиш орқали амалга ошириш лозимлигини таъкидламоқда.

Асосий хавфсизлик таҳдиди Ислом ҳокимиятининг йўқлигидир. Зеро бир пайтлар мусулмонлар халифаси Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу оддий бир яҳудий фуқаро билан қози ҳузурида бўйсуниб турганлар. Қози яҳудийнинг фойдасига ҳукм чиқарганида мусулмонлар халифаси бунга сўзсиз итоат этган. Ислом ҳокимияти йўқ бўлган бугунги кунимиздаги энг оғир ва ачинарли нарса давлатга бўйсунмайдиган, гўё «давлат ичидаги давлат»дек ҳаракат қиладиган қуролли тузилмаларнинг мавжудлигидир.

Давлат назоратида бўлмаган бундай қуролли кучларга рухсат бериш қандай оқибатларга олиб келишини англаш учун Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари жангариларининг мисоли етарлидир. Одамлар бу жангариларнинг даҳшатли ваҳшийликларидан қаттиқ жабр кўрдилар ва ҳануз жабр кўриб келмоқдалар. Мўмин бир тешикдан икки марта чақтирмайди. Демак, полициянинг имкониятлари ва машғулотлари ҳақида сўз очишдан олдин, хавфсизликка таҳдид солаётган асосий муаммонинг илдизини қуритиш лозим. Бу эса Исломнинг ҳокимиятига қайтиш билан амалга ошади. Чунки Ислом барча жангариларни ва давлат ҳокимиятига бўйсунмайдиган қуролли тузилмаларни батамом тарқатиб юборишни, ёки уларни давлатнинг расмий қўшинлари таркибига киритишни вожиб қилади. Акс ҳолда эса бундай кучлар Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари мисолида кўрилганидек, одамлар ва уларнинг хавфсизлигига зулм қилувчи навбатдаги бало бўлиб қолаверади.

Ислом давлати бўлмиш Халифалик соясида Ислом тўлиқ татбиқ этилади, фуқаролар ўртасида адолат ва инсоф қарор топади. Бундай давлатда турли қуролли гуруҳларнинг мавжуд бўлишига мутлақо йўл қўйилмайди. Ҳизб ут-Таҳрир тайёрлаган Халифалик давлати дастури лойиҳасида бу ҳақда қуйидагича баён этилган: «66-модда: Армия яхлит куч сифатида шакллантирилиб, махсус лагерларга жойлаштирилади. Айни пайтда айрим лагерлар турли вилоятларда, бошқалари эса стратегик нуқталарда жойлаштирилиши шарт. Яна баъзилари эса доимий равишда кўчиб юрадиган тарзда ташкил этилиб, зарбдор кучлар сифатида фаолият юритиши лозим. Бундан ташқари, мазкур лагерлар бир неча мажмуалар таркибида тартиблаштирилади. Яъни, ҳар бир мажмуага «армия» номи берилиб, масалан, «Биринчи армия» ёки «Учинчи армия» каби рақамлар билан, ёки маълум бир вилоят ёки амола номи билан аталади». Ички хавфсизликни сақлашга келсак, 70-моддада бундай дейилган: «Ички хавфсизлик идораси хавфсизликка оид барча ишларни бошқаришни, шунингдек, ички хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳар қандай хатарнинг олдини олишни ўз зиммасига олади. У мамлакатдаги хавфсизликни, асосан, полиция (шурта) орқали таъминлайди ва армияга фақат халифанинг буйруғи билан мурожаат қилади. Мазкур идора раҳбари «Ички хавфсизлик мудири» деб аталади. Идоранинг вилоятларда «Ички хавфсизлик бошқармалари» деб номланувчи бўлимлари мавжуд бўлиб, вилоятдаги мазкур бошқарма раҳбари «Соҳиби шурта» деб аталади».

Хавфсизлик – давлат одамлар учун таъминлаши вожиб бўлган асосий эҳтиёжлардан биридир. Одамлар интизор бўлиб кутган ҳақиқий хавфсизликни фақат Аллоҳнинг аҳкомларини барчага адолат билан татбиқ этадиган Ислом давлати соясида топа оладилар. Мазкур давлатда итоат аҳли ва даъват етказувчилар азиз қилинади, осийлар ҳамда дунёнинг турли бурчакларидан келган жиноятчи унсурлар хор қилинади.

Бас, эй куч-қудрат ва мудофаа аҳли!

Сизларнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришингиз вақти келмадими?! Ушбу Халифалик сизга муносиб ва шарафли ҳаётни таъминлайди ҳамда бутун оламга яхшилик етказишингиз учун кенг йўл очади!

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُم

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button