Модининг ташрифини олқишлаш Исломий Умматнинг қони ва шарафига нисбатан очиқ хиёнатдир

Матбуот баёноти
Модининг ташрифини олқишлаш Исломий Умматнинг қони ва шарафига нисбатан очиқ хиёнатдир
2026 йил 7-8 феврал кунлари Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Малайзияга ишчи сафар билан келиши режалаштирилган. Унинг Малайзия ҳукумати ҳамда у ердаги ҳинд жамоаси томонидан тантанали равишда кутиб олиниши кутилмоқда. Ушбу америкапараст малай эса дунёнинг кўплаб давлатларида тантанали равишда қарши олинаётгани, шу давлатлардан турли мукофотлар олаётгани кузатилмоқда. Улар орасида ҳатто мусулмон ҳукмдорлари ҳам бор. Ваҳоланки, Моди уларни «жоҳил ва ожиз» дея таърифлаган. Аҳвол шу даражага етдики, айримлари ушбу мушрик етакчини рози қилиш учун ҳатто бутлар ўрнатишга ҳам шай турибди!
Бугун мусулмонлар юртларидаги ҳукмдорларнинг душман билан тил бириктириб, Аллоҳга, Унинг Росулига ва мўминларга хиёнат қилаётганига бутун дунё гувоҳ бўлмоқда. Улар ҳатто Умматнинг ушбу қотилини ўз юртларига таклиф этиш орқали мусулмонларнинг туйғулари ва қадр-қийматини очиқдан-очиқ оёқости қилмоқда. Модининг Ҳиндистонда мусулмонларга қарши содир этган жиноятлари яҳудий вужудининг Фаластиндаги мусулмонларга қарши жиноятларидан ҳам, Хитойнинг уйғур мусулмонларига қарши жиноятларидан ҳам мутлақо фарқ қилмайди. Бутун дунё ушбу жиноятчилар қўл ураётган қотилликлар, қийноқлар ва зулмнинг барча турларига гувоҳ бўлмоқда. Бу эса уларнинг Исломга ва унга эргашганларга нисбатан ашаддий адовати борлигидан далолат беради. Ҳақиқат эса Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг қуйидаги каломидир:
لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ ٱلنَّاسِ عَدَٰوَةٗ لِّلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱلۡيَهُودَ وَٱلَّذِينَ أَشۡرَكُواْۖ
«Иймон келтирган зотларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз» [Моида 82]
Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия Модининг ташрифи юзасидан кескин эътирозини билдириб, Малайзия ҳукуматига қатъий огоҳлантириш йўллайди. Чунки Моди шунчаки хорижий давлат раҳбари эмас, балки Исломнинг очиқ душманидир. У Ислом ва Исломий Умматга адоватда бўлган экстремистик Ҳиндутва ақидасининг рамзидир. Унинг етакчилиги даврида Ҳиндистонда мусулмонлар ҳануз таъқиб қилинмоқда, ўлдирилмоқда ва ваҳшиёна муносабатга дучор этилмоқда. Бундан ташқари, у Ҳиндистонни Исломга нисбатан нафрат тамойилига қурилган ҳиндутвачи давлатга айлантириш мақсадида мусулмонларни ўз динларидан узоқлаштириш йўлида масжидларни бузишга ва мусулмонларга нисбатан камситишнинг турли шаклларини жорий этишга тил бириктирган кимсадир. Шунингдек, Кашмирда содир этилган қирғинлар ва таъқиблар мусулмонларнинг қони билан бўялган. Хулоса шуки, унинг қўллари бугунга қадар мусулмонларнинг қонига ботган. Бундай кимсани юксак эҳтиром билан кутиб олиш шариатга очиқдан-очиқ зид бўлиб, Исломий Умматнинг қони ва қадр-қийматига нисбатан ошкора хиёнат ҳисобланади. Шунингдек, бу ҳолат мусулмонлар, айниқса, Ҳиндистон ва Кашмир мусулмонлари қалбидаги чуқур яра бўлиб қолмоқда.
Гужарат жаллодини «дўстлик», дипломатик алоқалар ва иқтисодий манфаатлар баҳонасида кутиб олинаётгани бугунги ҳукмдорлар ҳамда амалдаги демократик тузум динни сиёсатдан ва давлат бошқарувидан очиқ-ойдин ажратиб қўйганини тасдиқлайди. Зеро, улар учун Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг душманлари билан дўстлашиш ва тижорий манфаатларни кўзлаш У Зотнинг буйруқларига итоат қилишдан ҳам, биродарларининг жони ва номусини ҳимоя қилишдан ҳам муҳимдир. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло
لَّا يَتَّخِذِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ ٱلۡكَٰفِرِينَ أَوۡلِيَآءَ مِن دُونِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۖ وَمَن يَفۡعَلۡ ذَٰلِكَ فَلَيۡسَ مِنَ ٱللَّهِ فِي شَيۡءٍ
«Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, бас, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (яъни Аллоҳга бегонадир)» [Оли Имрон 28]
деб айтганига қарамай, уларнинг ушбу илоҳий амрни бузишдаги журъатлари нақадар даҳшатли!
Аслида, мусулмон ҳукмдорларининг хиёнати ҳамда Исломий Умматнинг заифлиги миллий давлат чегараларининг аянчли оқибатларидир. Айни шу нарса Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг душманларини нафақат мусулмон юртларига суқилиб киришга, балки ўзларини улардан устун деб ҳис қилишга ҳам журъатлантирди. Ҳатто бундай кимсаларнинг Исломга нисбатан очиқ-ойдин адоватда бўлишига қарамай, мусулмонлар уларни ҳурмат қилишга мажбурланмоқда. Бугун мусулмон етакчилари ўз бойликлари ва тор миллий манфаатларини ҳимоя қилишга шай туриб, чегара ортидаги биродарларининг азоб-уқубатларига бепарволик қилмоқдалар.
Биз яна бир бор таъкидлаймиз: Малайзия ҳукумати Модининг ташрифини рад этиши шарт. Бундан ҳам муҳимроғи, у мусулмонлар қонини тўкаётган мазкур режим билан ҳар қандай алоқани узиши вожибдир. Шуни эсда тутингки, душманга дўстдек муносабатда бўлинмайди, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг душмани эса иттифоқчи қилиб олинмайди. Шариатга беписандлик қилаётган раҳбарият қўли остида Британия, Хитой ва Америка каби Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг душманлари Малайзия заминини неча бор оёқости қилди. Энди эса Ҳиндистонга ҳам уни булғаш учун йўл очиб бериляптими?! Бу ҳукмдорлар ҳокимиятнинг ўткинчи эканини, ким билан дўстлашгани ва кимга зулм қилгани хусусида Аллоҳ Таоло ҳузурида албатта ҳисоб беришини унутиб қўймоқдалар.
Уммат Аллоҳдан қўрқадиган, жасур ва қатъиятли, душманга душмандек, дўстга дўстдек муносабатда бўладиган халифа етакчилигига ниҳоятда муҳтождир. Бундай халифа нафақат мусулмонларнинг ўлдирилишига рози бўлмайди, балки уларнинг шарафини заррача таҳқирланишдан ҳам ҳимоя қилади. Агар бирор душман бунга журъат этса, унга жавоб қуруқ сўз билан эмас, балки у ҳис қиладиган амал билан берилади. Халифаликнинг қайта барпо бўлиши Аллоҳ Таолонинг изни билан яқиндир.
Абдулҳаким Усмон
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Малайзиядаги расмий нотиғи




