Мақолалар

Трамп Исломий ўлкалардан Ғазога қўшин олиб киришга тайёргарлик кўрмоқда

Трамп Исломий ўлкалардан Ғазога қўшин олиб киришга тайёргарлик кўрмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп 2026 йил 19 феврал куни Ғазога Халқаро Хавфсизлик Ёрдам Кучларини (ISF) жойлаштирадиган мамлакатлар рўйхатини расман тақдим этишни ва ташаббус тафсилотларини ошкор қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақидаги баёнот Вашингтонда бўлиб ўтадиган «Board of Peace» (Тинчлик Кенгаши)нинг биринчи йиғилишида эълон қилиниши кутилмоқда.

Йиғилишда Доналд Трамп ушбу халқаро ташкилотга аъзо бўлган мамлакатларнинг ролини расман тақдим этади. ISF кучларига америкалик генерал Жаспер Жефферс бошчилик қилади. Бироқ, АҚШ ҳарбийлари махсус операцияларда бевосита иштирок этмайди.

Трамп Ғазога қўшин юборишга тайёр турган мамлакатларнинг тўлиқ рўйхатини ҳали эълон қилмади. Бироқ, дастлабки маълумотларга кўра, ушбу халқаро кучларни шакллантиришда ва логистика билан таъминлашда Яқин Шарқ давлатлари муҳим рол ўйнайди. Индонезия 8000 аскар юбориши кутилмоқда (дастлаб 20000 аскар юбориш режаси бор эди). Озарбайжон қўшин юборишга рози бўлди, аммо аниқ сон ошкор қилинмади. Покистон ва Туркияга потенциал иштирокчилар сифатида қаралиб, ҳар бир мамлакатдан минглаб қўшинлар келиши муҳокама қилинмоқда. Миср, Иордания ва БАА логистика ва маслаҳат ишларини бажариши кутилмоқда.

ISF қўшинларининг тахминий сони дастлабки босқичда бир неча мингдан 10-15 минггача аскарлардан иборат бўлади. Молиялаштириш АҚШ ва аъзо давлатларнинг улуши ҳисобидан амалга оширилади.

Хорижий қўшинларнинг тахминий вазифалари:

  1. Ғазо ва (Исроил) ўртасидаги чегара хавфсизлигини таъминлаш ва Ғазони демилитаризация қилиш.
  2. Ҳамас ҳаракатини қуролсизлантириш ва назорат остига олиш.
  3. Ғазода тузиладиган ҳукуматни қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани қайта тиклаш ишларини ҳимоя қилиш.

Эслатиб ўтамиз, Ҳамас ҳаркати ўз қўлидаги  қуролларини топширишдан қатъиян бош тортиб келмоқда. 12 феврал куни Ҳамас ҳаракатининг вакили Маҳмуд Мердавий Фаластиндаги гуруҳларнинг қуроллари шунчаки ҳарбий восита эмас, балки мустақиллик ва ўз тақдирини ўзи белгилаш учун курашнинг бир қисми эканлигини таъкидлади. Шунингдек, у қуролсизлантириш масаласи (Исроил) кучлари Ғазодан тўлиқ чиқиб кетганидан ва миллий мақсадларга эришилгандан кейингина муҳокама қилиниши мумкинлигини қўшимча қилди.

АҚШ мана шу йўл билан ўзи ва (Исроил) эриша олмаган нарсага Исломий ўлкаларнинг қўли билан эришишга қатъий бел боғламоқда.

АҚШ ва (Исроил) 2023 йилда Ғазога ҳужум бошланганидан бери тарихда мисли кўрилмаган ҳужумлар ва қирғинларни амалга оширди. Хиросимага ташланган атом бомбаси 15 000 тонна тротилга тенг бўлса, Ғазода қирғин бошланганидан бери (Исроил) Ғазога 100 000 тоннадан ортиқ тротил ташлади. Аниқроқ айтганда, деярли 7та Хиросимага тенг бомба ташланди. АҚШ ва бошқа Ғарб мамлакатларининг қуроллари билан қуролланган «(Исроил)»нинг қирғинлари туфайли Ғазода ҳалок бўлган мусулмонларнинг сони 70 мингдан ошди ва 171 мингдан ортиқ инсон жароҳат олди. Оташкесим келишувига қарамай, бу рақамлар ҳали ҳам ортиб бормоқда.

Бироқ, бундай даҳшатли жиноятларга қарамай, Ғарбга бошчилик қилаётган АҚШ ва унинг эркатой арзандаси бўлган «(Исроил)» Ғазодаги оз сонли жасур мусулмонларни енгиб, Ғазони тўлиқ назорат остига ололмади. Уларнинг қуроллари Ғазодаги мусулмонларнинг мустаҳкам иймони қаршисида йўқ бўлиб кетди. «(Исроил)» армиясига берилган «енгилмас» сифати оғиздаги қуруқ гап эканлигига бутун дунё гувоҳ бўлди. Агар мусулмонлар ўз иймонларида мустаҳкам турса, буюк ишларни қилишга қодир эканлиги аён бўлди. Шунингдек мусулмонларнинг ўз кучларига ишончи ортди. Агар мусулмонлар ўз иймонлари устида собит қадам бўлса, энг катта кучга эга бўлган давлатларни ҳам мағлуб этишга қодир эканлигига умид пайдо бўлди.

Бироқ, ҳарбий зарба билан мақсадига эриша олмаган АҚШ шу билан тўхтаб қолгани йўқ. У Ғазодаги мақсадига эришиш учун бошқа бир айёрона режа тузди. Энди «(Исроил)»нинг Ғазодаги ҳаракатларини Исломий ўлкалардан келган аскарлар амалга ошириши режалаштирилмоқда. Улар асосан Ҳамасни қуролсизлантириш вазифасини бажаради. Аниқроқ айтганда, улар Ҳамасни бўйсундиришга ҳаракат қилади. Бу шубҳасиз, мусулмоннинг мусулмонга қарши қурол кўтаришига олиб келади. Бу эса Исломда таъқиқланган ҳаром амаллардан ҳисобланади. Бу ҳаракат «тинчлик ўрнатиш» пардаси билан безатилган бўлиб, аслида бундан Ҳамасни йўқ қилиш ва Ғазони тўлиқ назорат остига олиш мақсад қилинган. Шу боис, АҚШнинг мақсадини амалга ошириш учун унинг раҳбарлигида Ғазога аскар юбориш Ислом ва мусулмонларга нисбатан оғир хиёнатдан ва сотқинлик бошқа нарса эмас. Шунинг учун Трампнинг «Тинчлик Кенгаши» ҳам, унинг Ғазодаги ташаббуси ҳам бутунлай рад этилиши лозим. Биз Исломий ўлкалар раҳбарларини ушбу кенгашга қўшилишдан ва Ғазога ўз қўшинларини юборишдан огоҳлантиришимиз ҳамда кофирларнинг мақсади учун икки мусулмон ўртасида қон тўкилишига йўл қўймаслигимиз керак.

Аллоҳ Таоло айтади:

 وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ

«Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир». [8:30].

Ҳорун Абдуҳақ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button