Матбуот баёноти

Босқинчи Американинг туғёнларини фақат Халифалик давлати тўхтата олади

Матбуот баёноти

Босқинчи Американинг туғёнларини фақат Халифалик давлати тўхтата олади

Ироқлик сиёсатчилар оғиз кўпиртириб мақтаган, унга манфур мазҳабпарастликни сафарбар этган, ҳатто «сайлов тўйи» деб атаган Ироқдаги масхарабозликка айланган сайловлардан бери уч ойдан зиёд вақт ўтди. Хўш, натижа нима бўлди?!

Биринчидан: Ушбу «тўй» гўёки халқ иродасини ифодалайди, деган даъво – энг катта ёлғон ва алдов эканини воқеликнинг ўзи исботлади. Чунки бу сайловлар овозларни сотиб олиш, содда одамларни алдаш билан ўтказилган энг йирик коррупцион келишув экани ҳаммага маълум. Ҳатто натижалар эълон қилингач, айрим сайловчилар ўз овозлари «кўкка совурилган»ини кўриб, ҳайратга тушди. Бунинг яққол мисоли сифатида Найнаво вилоятидан ғолиб деб эълон қилинган номзод Нажм Жубурий билан боғлиқ ҳолатни келтириш мумкин: у 40 мингга яқин овоз тўплаган бўлишига қарамай, Сайлов бўйича суд ҳайъати уни «Баасчиликни таг-туги билан йўқ қилиш» тўғрисидаги қонун доирасига тушгани сабабли четлатиш ҳақида қарор чиқарди.

Иккинчидан: Сайловдан кейин ҳам блоклар ўртасида, ҳатто бир коалиция ичидаги гуруҳлар ўртасида мансаб талашиш ва «конституцион улушлар» устидаги ўзаро низолар тўхтагани йўқ. Сиёсий келишмовчиликлар шу қадар доимий тус олдики, эндиликда энг нозик масалалар ҳам фақат «кутиш ва савдолашиш» мантиғи асосида ҳал қилинмоқда. Энг ачинарлиси, халқни оғир турмуш шароитига гирифтор қилиб қўйган, одамларни сарсонлик ва умидсизлик гирдобига ташлаган сиёсатчилар бу аҳволга мутлақо парво қилмаяпти.

Учинчидан: Ироқ ҳануз АҚШ босқинчилиги остида қолмоқда. Бирор муҳим қарор Американинг иродаси ва розилигисиз ҳал қилинмаяпти. Бу, айниқса, Нурий Моликий ёхуд эронпараст қуролли гуруҳларга алоқадор ҳар қандай номзоднинг илгари сурилишига қарши АҚШ томонидан қилинаётган таҳдидларда яққол кўринмоқда. Бу эса мамлакатни бошқараётган сиёсий тўданинг Ироқни «мустақил юрт» ёки «суверен давлат» деган даъволари нақадар сохта эканини исботлайди.

Тўртинчидан: Сўнгги 23 йил давомида қайта-қайта ўтказилган бу «сайлов тажрибалари»нинг якуний натижаси шу бўлдики, мамлакат таназзулга юз тутди, парокандалик ва хароб аҳвол чуқурлашди, коррупция эса давлатни ич-ичидан емириб, заифлаштириб юборди. Бу воқелик бир ҳақиқатни очиқ-ойдин исботлайди: асосий масала ҳар тўрт йилда ана шу «чиқинди»ларни яна қайта-қайта айлантириш эмас. Муаммоларимизга ечим шунчаки башараларни алмаштиришда эмас, аксинча, айнан шу муаммоларни ва коррупцияни келтириб чиқараётган тузумни илдизи билан қўпориб ташлашдадир.

Эй мусулмонлар!

Ушбу сабабларнинг барчаси шундан далолат берадики, ўз аҳлига ҳеч қачон ёлғон гапирмаган етакчи Ҳизб ут-Таҳрир сизларни муаммоларингизнинг туб ечимига ва самарали муолажасига даъват этмоқда. Зеро, сизларнинг асосий муаммоингиз 1924 йилда Халифалик қулатилганидан буён қалбларингизни бўғиб, нафас олдирмай келаётган бузуқ секуляр тузумдир. Ана шу тузум сабаб султонингиз қўлдан кетди, давлатингиз парчаланди ва кофир душманларингиз сизларни итдек талашга киришди. Улар фитратингизни бузмоқда, бойликларингизни талон-торож қилмоқда ва устингизга ўз жинсингиздан бўлган малайларини ҳукмрон қилиб қўймоқда. Бу ҳукмдорлар эса сизларни оғир азоблар билан қийнамоқда. Аллоҳ таоло айтади:

وَضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلٗا قَرۡيَةٗ كَانَتۡ ءَامِنَةٗ مُّطۡمَئِنَّةٗ يَأۡتِيهَا رِزۡقُهَا رَغَدٗا مِّن كُلِّ مَكَانٖ فَكَفَرَتۡ بِأَنۡعُمِ ٱللَّهِ فَأَذَٰقَهَا ٱللَّهُ لِبَاسَ ٱلۡجُوعِ وَٱلۡخَوۡفِ بِمَا كَانُواْ يَصۡنَعُونَ

«Аллоҳ бир шаҳарни (яъни Маккани) мисол келтирур: у тинч, сокин (шаҳар) эди, ҳар томондан ризқу рўзи бекаму-кўст келиб турар эди. Бас, (қачонки) у (яъни, унинг аҳолиси) Аллоҳнинг неъматига ношукрлик қилгач, Аллоҳ у (шаҳар аҳолисига) бу «хунарлари» (куфру исёнлари) сабабли очарчилик ва нотинчлик балосини тотдириб қўйди» [Наҳл 112]

Огоҳ бўлинг: ҳаёт-мамот масалангиз айнан шу тузум масаласи эканини англаб етиш вақти аллақачон келди! Шунинг учун бу бузуқ тузумни илдизи билан қўпориб ташлаш, унинг вайроналари устида Ислом тузумини қайта тиклаш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш йўлида холис ҳаракат қилаётганлар сафида бўлинг. Фақат шундагина қонларингиз, номусларингиз ва бойликларингизни ҳимоя қиласиз, мустамлакачи кофирнинг суверенитетингизга тажовуз қилаётган қўлини кесиб ташлайсиз. Ана шунда сизга азизлик ва шон-шарафингиз қайтади.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ироқ вилоятидаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button