Матбуот баёноти

Ҳижрий 1447 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

Ҳижрий 1447 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

Эълон

Аллоҳнинг номи билан бошлайман. У Зотнинг Росули Муҳаммад Мустафога, аҳли-оиласига, саҳобаларига ва у зотни дўст тутганларга салоту саломлар бўлсин.

Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий ﷺ ёки Абу Қосим ﷺ айтдилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»

«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».

Бугун сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси рамазон ҳилоли кузатилгандан кейин ҳилолни шаръий кўриш билан кўрилгани айрим исломий юртларда ўз исботини топди. Шунга кўра, демак, эртага чоршанба куни ҳижрий 1447 йилнинг муборак рамазон ойининг биринчи кунидир.

Шу муносабат билан мен ўзимнинг ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва матбуот бўлими ходимларининг ушбу муборак ой муносабати билан йўллаган табригини Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага етказар эканман, Аллоҳдан амиримизга ёрдам беришини, у кишининг қўллари билан барчамизга нусрат ва ғолибликни ато этишини, натижада, тез орада у кишига мусулмонларнинг халифаси сифатида байъат беришга бизни муваффақ айлашини сўраб қоламиз.

Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир ўз амири ҳамда дунё бўйлаб барча эркак ва аёл аъзолари номидан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога энг самимий дуолар билан тазарру қилади: Аллоҳ таоло бу йилги Рамазон ойини хайр, барака ва раҳмат ойи қилсин, шу муборак ой ниҳоясига етгунча Исломий Умматга нусрат ва тамкинни (ғолибликни) ато этсин. Шу билан бирга У Зотдан ерни тўшак қилиб ётишга мажбур бўлган, иссиқлик ва таомдан маҳрум қолган мазлумларга Ўз сакинатини туширишини, уларга хиёнат қилганлардан эса интиқом олишини илтижо билан сўраймиз. Албатта, У дуоларни эшитгувчи Зотдир.

Бу йилги Рамазон ойи Исломий Уммат янги бир чорраҳада турган пайтда кириб келмоқда. Бир томондан, у мустамлакачилик шароитларининг чўғлари ва ҳукмдорларнинг хиёнат тиконлари устида азоб чекмоқда. Бошқа томондан эса, дунёда шаклланаётган янги вазият, хусусан, мустамлакачи кофир Ғарбнинг ўзаро низолари Уммат олдида янги имкониятлар эшигини очмоқда. Агар ушбу имкониятлар ғанимат билиниб, улардан тўғри фойдаланилса, Исломий Уммат қисқа муддат ичида ўз қаддини тиклаб олади.

Ғарбнинг сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодий тизими тобора кучайиб бораётган инқирозлар қаршисида фош бўлди. Венесуэла президентининг ўғирлаб кетилиши, мусулмонлар юртларида яҳудий вужуди содир этаётган жиноятлар, Американинг янгича кибр-ҳавоси, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг аслида мустамлакачилик манфаатларига хизмат қилувчи восита экани ошкора бўлди. Бу ташкилотларнинг хизмат муддати тугаши билан, уларнинг сохта тамойилларидан бир лаҳзадаёқ воз кечилди. Ана шу янгиланиш ва силжишларнинг барчаси Исломий Уммат учун мустамлакачилик мажбуран ўрнатган Сайкс-Пико «қамоқхона»сидан озод бўлиш йўлида янги имкониятлар эшикларини очмоқда.

Бироқ Уммат бугун огоҳ бўлиши лозим бўлган нарса – янгича алдов ва адаштириш кампаниясидир. Расмий медиа экранларини тўлдирган барча юзаки тахминлардан фарқли равишда, ҳарбий таҳдид энди Исломий Уммат учун энг катта хатар эмас. Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Ғазо воқеалари шуни яққол кўрсатдики, урушлар қанчалик чўзилмасин, Исломий Уммат қаттиқ зарба билан енгиладиган даражада заиф эмас; аксинча, у матонат ва сабрда мустаҳкамдир. Аслида, бугун Исломий Уммат учун энг катта хатар – хоин ҳукмдорлар жамоатчилик фикрига, шунингдек, Уммат халқлари орасидаги холис мутафаккирлар ва таъсир кучига эга шахслар онгига сингдиришга уринаётган ёлғон ва чалғитиш «бомба»сидир. Хоин ҳукмдорлар ҳамда уларнинг атрофидаги сотилган қаламкашлар ва умидсиз кимсалардан таркиб топган рувайбизалар мағлубият ва чекиниш ғояларини жамиятга сингдиришга уринмоқда. Улар буни, таслим бўлишни «фалсафа»лаштириш, хоин ҳукмдорларнинг мустамлакачи кофир Ғарб олдида тиз чўкишини «донолик» ва «маневр» каби баҳоналар билан оқлаш орқали амалга оширмоқда. Шу сабабли ҳарбий таҳдид Исломий Уммат учун энди биринчи даражали хатар эмас. Энг катта хатар – Мусулмонларнинг «Уммат ожиз, у қудратли эмас, мустамлакачилик чангини қоқиб ташлаш вақти эса ҳануз келмади», деган асоссиз талқинга ишониб қолишидир.

Ҳақиқат шуки, мусулмонлар ягона содиқ ва онгли раҳбарият атрофида бирлашиб ҳаракат қилсалар, беқиёс қудрат соҳиби бўладилар. Зеро, уларда ўзлари истаган воқеликни душманларига, улар бу вазиятга мослашишга улгурмасдан олдин, мажбурий тарзда қабул қилдиришга етарли тайёргарлик, азму қарор ва матонат мавжуд. Биз бу ҳақиқатни сўнгги ўн йилликлар давомида кўп бор кўрдик: ҳар гал Уммат ўз заминида душманни ғофил қолдириб, холис амал билан ташаббусни қўлга олган пайтларда бу намоён бўлди. Агар ана шундай кутилмаган бурилишлар юз берган онларда Умматнинг имкониятларини тартибга соладиган, кучларини бир нуқтага жамлайдиган сиёсий иродаси мавжуд бўлганида, у ўз ғалабасининг самарасини териб олишга ҳам, ундан самарали фойдаланишга ҳам қодир бўлар эди.

Мана шу ерда Халифаликнинг роли намоён бўлади. Халифалик Исломий Уммат учун унинг имкониятларини тартибга солиш ҳамда ҳаракатга келтиришга қодир ягона сиёсий ва маъмурий низомдир. Мусулмонлар Халифалик соясида яшаган даврларда, уларнинг сонлари таъсирли кучга эга эди ва улар билан ҳисоблашишга мажбур бўлинган. Уларнинг ҳазорий ютуқлари ва илмий-маърифий ишлари бугунги кунгача давом этиб келаётган оламшумул натижаларни берган эди. Мусулмонлар тарихи давомида Халифалик давлати ўз халифаси раҳбарлиги ва улкан қўшинлари билан мусулмонларни очкўзлар учун осон ўлжа деб билган ҳар қандай кучга қатъий зарба беришга шай турган. Ҳатто ана шу очкўзлардан айримлари Халифалик томонидан бутунлай йўқ қилиниб, уларнинг фақатгина номи қолди.

Сайкс-Пико давлатчалари тахтларини эгаллаб олган рувайбиза ҳукмдорлар эса, ўз халқларини Исломий Умматнинг бошқа халқлари билан бирлашиш йўлидан чалғитиш мақсадида «суверенитет» номли қалбаки ниқобни тақиб олган. Уларнинг халқаро анжуманлардаги аҳволи ҳам шунга яқин. Улар гўё хўжайини ёнида, дунёнинг тақдирини ҳал қилувчи сиёсий стол атрофида чўккалаб ўтириб, ҳар қандай буйруқни бажаришга тайёр турган кимсага ўхшайди. Ҳолбуки, бу буйруқлар кўпинча мусулмон халқлари тақдирига дахлдор, оғир ва даҳшатли қарорлардан иборат бўлади.

Шунинг учун мазкур муборак ойда барча мусулмонларни бу йилги Рамазонни нафақат рўза, Қуръон тиловати, қиём (таҳажжуд) ва садақалар ойи сифатида, балки Халифалик ҳақида жиддий мулоҳаза юритиш, тафаккур қилиш, уни англаб етиш ва унга қайта назар солиш ойига айлантиришга чақирамиз. Зеро, Халифалик Пайғамбарлик минҳожи асосидаги тузум бўлиб, у мусулмонлар зиммасидаги кечиктириб бўлмайдиган фарздир. Шу боис, мазкур ой ниҳоясига етгунча Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари билан елкадош бўлиб, қўлларини уларнинг қўлларига берсинлар, яъни бу улуғ мақсад йўлида ҳамкорлик қилсинлар. Шоядки, Аллоҳ бизу уларни яқин бир нусратга муваффақ этса ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишни насиб қилса. Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَحَرِّضِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۖ عَسَى ٱللَّهُ أَن يَكُفَّ بَأۡسَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْۚ وَٱللَّهُ أَشَدُّ بَأۡسٗا وَأَشَدُّ تَنكِيلٗا

«Мўминларни тарғиб қилинг! Шояд Аллоҳ кофир бўлган кимсаларнинг шиддатини даф қилса, Аллоҳ қуввати ортиқ, азоби қаттиқ зотдир» [Нисо 84]

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимларини ҳамда сайтлар ва платформалар орқали жамоатчилик фикрини шакллантирувчи барча шахсларни муборак Рамазон ойи давомида Ҳизб ут-Таҳрирнинг дунё бўйлаб ўтказадиган тадбирларини мунтазам кузатиб боришга, уларни ёритиш, тарқатиш ва тарғиб қилишда фаол иштирок этишга чақирамиз. Шуни эслатиб ўтамизки, Ҳизб аъзолари жамоатчилик фикрига ғамхўрлик қилиш, унга холис насиҳат бериш ҳамда мусулмонлар ҳис-туйғулари ва эътиборини тақдирий масалаларга йўналтириш омонатини ўз зиммаларига олганлар. Бугун мусулмонлар учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш масаласидан устунроқ масала йўқ. Шу улуғ фарзни адо этиш йўлида ҳисса қўшиш имкониятини қўлдан бой берманг. Зеро, Аллоҳ бизга омонат қилиб топширган нарсалар ҳақида албатта сўрайди. Аллоҳ Таоло айтади:

وَقِفُوهُمۡۖ إِنَّهُم مَّسۡ‍ُٔولُونَ

«Уларни тўхтатинглар, албатта улар масъул (сўралувчи)дирлар» [Соффат 24]

Рамазон ойингиз муборак бўлсин. Сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Сешанбадан чоршанбага ўтар кеча, ҳижрий 1447 йил муборак Рамазон ойининг биринчи куни.

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button