Матбуот баёноти

Минглаб афғон болалари уларга ғамхўрлик қилиб, ҳимоясини таъминлайдиган Халифаликнинг йўқлиги сабаб қаҳратон совуқ оқибатида ўлим хавфи остида қолмоқдалар

Матбуот баёноти

Минглаб афғон болалари уларга ғамхўрлик қилиб, ҳимоясини таъминлайдиган Халифаликнинг йўқлиги сабаб қаҳратон совуқ оқибатида ўлим хавфи остида қолмоқдалар

26 январ куни «Болаларни асранг» (Save the Children) ташкилоти Афғонистоннинг шарқий ҳудудларида кучли қор ёғиши ва ҳароратнинг кескин пасайиши минглаб болалар соғлиғи учун хавф-хатарни янада кучайтирганини маълум қилди. Айни пайтда мазкур болалар ҳалокатли зилзиладан беш ой ўтишига қарамай, ҳали-ҳамон вақтинчалик чодирларда яшаётган эдилар. БМТ маълумотларига кўра, ўтган йил август ойида содир бўлган зилзиладан сўнг Кўнар ва Нангарҳор вилоятларида қарийб 5700га яқин оила ҳалигача вақтинчалик лагерларда истиқомат қилмоқда. Уларнинг қалин қор, изғирин шамол ва қаҳратон совуқдан асраш учун қўлларида полиэтилен плёнкалардан бошқа ҳеч вақолари йўқ. 22 январ куни ЮНИСЕФ Афғонистоннинг шарқий ҳудудларида 270 минг нафар бола оғир касалликларга чалиниш хавфи остида қолганини маълум қилди. Ташкилот совуқ ва нам муҳитда узоқ вақт қолиш тананинг ҳарорати кескин тушиб кетиши (гипотермия), нафас йўллари инфекциялари, жумладан, зотилжам (пневмония) ҳамда олдини олиш мумкин бўлган бошқа касалликлар хавфини оширишини таъкидлаб, бу борада огоҳлантирди.

Шунингдек, мамлакатда тўхтовсиз ёғаётган ёмғир ва қор аҳолига таъсир кўрсатаётган тўйиб овқатланмаслик инқирозини янада кучайтирди. Бу, айниқса, деҳқончилик билан тирикчилик қиладиган оилалар аҳволининг оғирлашишига олиб келди. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ноқулай об-ҳаво шароити аҳоли ўртасида озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммони янада оғирлаштириши мумкинлигидан огоҳлантирди. ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, Афғонистонда 3,5 миллион нафар бола аллақачон ўткир тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда. Уларнинг 1,4 миллион нафари ҳаёт учун хавфли ҳолатда қолган. Мазкур инқироз иқтисодий таназзул ва халқаро ёрдам ҳажмининг қисқариши оқибатида келиб чиққан бўлиб, миллионлаб болаларни озиқ-овқат ёрдамига ўта муҳтож аҳволга солиб қўйди.

Афғонистонда минглаб болалар қаҳратон совуқдан, миллионлаб болалар эса очликдан ҳалок бўлиш хавфи остида қолмоқда. Исломий юртларда уларга мадад бериш, ҳимоясини таъминлаш учун беҳисоб бойлик, озиқ-овқат ва ресурслар мавжуд бўла туриб, бу фожианинг давом этиши кечириб бўлмас шармандаликдир. Бу оғриқли ҳақиқат Исломий юртларни сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан қудратли ягона давлат доирасида бирлаштириб турган Халифалик қулатилганидан кейин, юртлар заиф миллий давлатларга парчаланиб кетганининг бевосита оқибатидир. Дарҳақиқат, бу фожиа Исломий Уммат бирлигининг қалбини тилка-пора қилди, мусулмонларни эса ўз биродарларидан узилган ва яккаланган ҳолда қолдирди. Натижада улар табиий офатлар, қирғинлар, истило ва оммавий зулмларга қарши бир ўзлари курашишга мажбур бўлди. Бошқа исломий юртлардаги мавжуд режимлар эса уларнинг мусибатига кўз юмиб, ёрдам қўлини чўзишдан бош тортди. Чунки бу режимлар уларни Исломдаги биродарлари сифатида эмас, балки «бегона юртдаги бегоналар» деб қабул қилди. Ваҳоланки, Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:

﴿وَإِنَّ هَٰذِهِۦٓ أُمَّتُكُمۡ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ وَأَنَا۠ رَبُّكُمۡ فَٱتَّقُونِ﴾

«Шак-шубҳасиз (барчангизни) умматингиз бир умматдир. Мен эса сизларнинг Роббингизман, бас, Мендангина қўрқингиз!»                                                                                       [Мўминун 52]

Бу давлатлар эҳтиёж пайтида мусулмон биродарларига мадад бериш ёки уларни ҳимоя қилиш учун бойликлари ва армияларини сафарбар этиш ўрнига, ўз ресурслари ҳамда ҳарбий кучларини қўшни юртлардаги мусулмонларга қарши жангларда ишлатмоқда. Бунга Афғонистон билан Покистон ўртасидаги тўқнашувлар мисол бўла олади. Ҳатто айрим ҳолларда улар «миллий манфаат» ниқоби остида ёки Ғарб мустамлакачи кучларининг сиёсий режаларини амалга ошириш учун ўз мусулмон биродарларига қарши урушга кирмоқда. Саудия ва Амирликларнинг Яман ҳамда Судандаги курашлари бунга яққол далилдир. Бу тўқнашувларда мусулмон юртлар ё миллий манфаатларни рўкач қилиб, ёки Ғарб мустамлакачиларининг сиёсий мақсадларига хизмат қилиб, ўз биродарларига қарши жанг олиб бормоқда. Ваҳоланки, Пайғамбаримиз ﷺ шундай марҳамат қилганлар:

»الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ لَا يَظْلِمُهُ وَلَا يَخْذُلُهُ وَلَا يَحْقِرُهُ«

«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди, уни ёрдамсиз ташлаб қўймайди ва уни таҳқирламайди».

Шундай экан, Афғонистонда ва исломий юртларнинг бошқа ҳудудларида болалар бошидан кечираётган аччиқ мусибатнинг ечими шунчаки садақаларда ҳам, шунингдек, Ғарб ҳукуматларидан ёки БМТдан, ёхуд Америка халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) каби тузилмалардан янада кўпроқ молиявий ёрдам талаб қилишда ҳам эмас. Бу ҳолат Исломий Уммат сифатида муаммоларимизни ҳал этишда ажнабий кучларга қарамлигимизни янада кучайтиради. Натижада биз турли найранг ва фитналарнинг нишонига айланамиз, санкциялар таъсирига заиф бўлиб қоламиз ҳамда бу кучлар ўз сиёсий манфаатларидан келиб чиқиб, истаган пайтда бизни ташлаб кетиши учун шароит яратилади.

Аслида ечим ерларимиз, бойликларимиз, ресурсларимиз ва қўшинларимизни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бошқаруви остида қайта бирлаштиришдадир. Исломий Уммат ушбу давлат соясида қўлга киритган бирлик иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Нил дарёсини Қизил денгиз билан боғлайдиган канални қайта тиклаш орқали Мадинаи Мунавварани очликдан сақлаб қолиш учун Мисрдан катта миқдорда озиқ-овқат ташиш имконини берган эди. Бу, ўз навбатида, фуқароларни қутқариш мақсадида ёрдам юкларини тезкор ва самарали етказиб беришни таъминлади. Ҳақиқат шуки, юртларимизда Исломий тузум асос солган ҳимоя, бирлик ва фаровонликни қайта тиклашнинг ягона йўли Халифаликни барпо этишдир.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button