Мақолалар

Эрон атрофида кескинлик кучаймоқда

Эрон атрофида кескинлик кучаймоқда

АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар, шунингдек, ядровий қарама-қаршиликлар минтақадаги ҳарбий кучлар демонстрацияси сабабли ўта тезлик билан кучайиб бормоқда. Вашингтон Теҳронни, агар ядровий келишувдан воз кечиб, вазиятни янада кескинлаштиришда давом этаверса, ҳарбий ҳаракатлар амалга қўл уриш мумкинлиги ҳақида расман огоҳлантирди. Шу билан бирга, АҚШ минтақадаги ҳарбий иштирокини кучайтирмоқда. Форс кўрфази ва шарқий Ўрта ер денгизига қўшимча кемалар ва ҳаводан ҳужум уюштирувчи гуруҳлар жойлаштирилди.

Москва ва Пекин бу ҳаракатга қаттиқ қарши эканликларини билдирди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров куч ишлатиш сценарийсига йўл қўйилмаслигини таъкидлар экан, кенг кўламли ҳарбий можаро хавфидан огоҳлантириб, икки тарафни ҳам оғир-босиқ бўлишга чақирди. Россия ва Хитой Эронни қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшма денгиз машқларини бошлади. Машқлар Эрон билан биргаликда глобал энергия логистикаси учун стратегик нуқта саналган Ҳормуз бўғозида ва шимолий Ҳинд океанида ўтказилмоқда.

Москва, Пекин ва Теҳрон ўртасидаги ҳамкорликнинг фаоллшувига АҚШ ҳарбий босимининг кучайиши ва Эрон инфратузилмасига ҳужум уюштириш таҳдиди расмий сабаб сифатида келтирилмоқда. Қўшма машқлар АҚШнинг «беқарорлик келтириб чиқарувчи ҳаракатлари»га жавоб сифатида ва хавфсизлик доирасидаги координацияга тайёрликнинг намойиши сифатида таърифланмоқда.

Айни пайтда, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги дипломатик муносабатлар давом этмоқда, аммо музокаралар жараёни ҳарбий кескинликлар бир пайтда параллел равишда юз бераётганлиги сабабли вазият ўта беқарорлигича қолмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, воқеалар ривожи бир нечта сценарийларда бўлиши мумкин:

  • Эрон ҳарбий ёки ядровий иншоотларига чекланган зарбалар бериш;
  • Ҳормуз бўғозини ёпиб қўйиш ёки блокада қилиш;
  • Минтақавий иттифоқчилар, жумладан, Форс кўрфази давлатларини можарога жалб қилиш;
  • Россия ва Хитойнинг минтақадаги мавжудлигига дипломатик ва ҳарбий-техник даражада қарши курашнинг кенгайиши.

Демак, Америка кескинликни ошириш орқали Эроннинг минтақадаги ролини камайтириш лойиҳасини илгари суришга ва Хитойга кетаётган нефт ва хом ашё оқимини назорат қилишга интилмоқда. Буларнинг барчаси минтақадаги кучларнинг мувозанатига, нефт таъминоти хавфсизлигига ва глобал иқтисодиётнинг барқарорлигига таъсир қилиши мумкин. Ҳозирги шароитда ҳар қандай нотўғри ташланган қадам ёки провокация қисқа вақт ичида назорат қилиш қийин бўлган оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ҳужжат Жамия

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button