Катта бадр ғазоти

Рамазон ғалабаларидан
Катта бадр ғазоти
Ҳижратнинг иккинчи йили Рамазон ойининг ўн еттинчи кунида рўй берган катта Бадр ғазотининг натижалари Қурайш кофирларига тушган чақмоқ, уларни силкитган зилзила каби бўлди. Мусулмонлар қўшини жангга тайёрланиб чиқмаган эди, балки Абу Суфённинг Шомдан келаётган карвонини тўсиб қўйиш учун чиққан эди. Бироқ Абу Жаҳл ибн Ҳишом етакчилигидаги мушриклар қўшини карвонни ҳимоя қилиш учун чиқишди. Шундай қилиб, воқеалар йўналиши мусулмонлар билан Қурайш кофирлари ўртасидаги ҳақиқий жанг томонга бурилди. Ҳолбуки, икки гуруҳ ўртасида сонда ҳам, тайёргарликда ҳам катта фарқ бор эди.
Масофа узоқ бўлгани сабабли Мадинаи Мунавварадан мадад кучларини талаб қилиш қийин эди. Агар мусулмонлар Қурайшга қарши чиқмай қайтиб кетса, араблар орасида «Муҳаммад ва у билан бирга бўлганлар Қурайшга қарши чиқишдан қўрқиб қочиб кетди?» – деган гап бўлади. Бу билан мусулмонларнинг ва янги барпо бўлган Ислом давлатининг ҳайбати синади. Қолаверса, мусулмонлар қалбидаги исломий фикрат қуввати заифлашади. Бундан ташқари, мушрик араблар қабилалари ким ғолиб бўлишини билиш учун тоқатсизлик билан кутаётган эди. Бошқа томонда эса, Қурайш гердайиб, ўз қавмига қайтиб кетади. Бутун араб ярим ороли, унинг олд томонидаги яҳудийлар ва мунофиқлар ҳамда орт томондаги румлик ва форсликлар «Муҳаммад ва унинг асҳоблари ҳеч нарсага эришмай ортга қайтиб кетишди» – деб гапиришади.
Бундан ташқари, бу воқеалар ҳақида тарқалган хабарларнинг оқибатлари ваҳимали ва жамоатчилик фикрига таъсири кучли бўлади. Маҳаллий жиҳатдан Мадинаи Мунавварадаги яҳудий ва мунофиқларга, регионал жиҳатдан Араб ярим оролидаги араб қабилаларига, халқаро жиҳатдан Араб ярим оролига қўшни оламнинг энг буюк давлатлари бўлган Форс ва Рум давлатларига бу воқеалар кучли таъсир қилади… Шунинг учун, нима қилиш керак: Мусулмонлар қайтиб кетадиларми ёки жангга кириб, бутун уруш оқибатларини кўтарадиларми?
Росулуллоҳ ﷺ аҳли шўро билан маслаҳат маслаҳат қиландан сўнг Қурайшга қарши жанг қилишга қарор қилдилар. Ҳижратнинг 2 йили Рамазон ойининг 17 кунида Аллоҳ Росулуллоҳ ﷺ ббошчилигидаги мусулмонларни Бадр жангида ғалабага эриштирди. Катта Бадр ғазотининг натжасида мусулмонлар қуввати ҳамда Мадинаи Мунавварада барпо бўлган давлати кучайди. Ўн уч йил давомида Маккаи Мукаррамада Қурайш кофирлари томонидан хорланиб келган мусулмонларнинг ўз динларига ва ўзларига бўлган ишончи ошди. Қурайш кофирлари эса, энг сара кишилари ўлганидан кейин ҳайбати синди. Ўшанда мусулмонлар сон ва тайёргарлик жиҳатидан оз эдилар. Шунга қарамай, ўзларидан уч баробар кўп бўлган душманни ер тишлатди. Бу ҳақда Аллоҳ Таоло шундай деган:
وَلَقَدۡ نَصَرَكُمُ ٱللَّهُ بِبَدۡرٖ وَأَنتُمۡ أَذِلَّة
«Аллоҳ Бадр жангида кучсиз бўлсангиз-да, сизларга нусрат берди». [3:123]
Бу воқеадан қандай сабоқ олишимиз керак? Биринчи, Нусрат Аллоҳ Табарока ва Таолодан келади. Биз буни яхши билишимиз ва одамларга етказишимиз керак. Демак, мусулмонларнинг сони ҳар қанча кўп, тайёргарлиги кучли бўлса ҳам, нусрат уларнинг ўзларидан бўлмайди. Ушбу ҳақиқат имон келтириш вожиб бўлган ақидадир. Яъни бу ақидага тааллуқли масаладир. Аммо мусулмонларнинг тайёргарлик кўриши ва режа тузиши алоҳида таклифий шаръий буйруқдир. Аллоҳ Субҳанаҳу мусулмонларга ўз имкониятлари доирасида нусрат сабабларини бажаришни фарз қилган. Шунинг учун мусулмонлар ушбу сабабларга таяниб қолмаслиги ёки шу сабаблар нусрат келтиради, деган эътиборда бўлиб қолмаслиги керак. Балки улар башар сифатида Аллоҳга қуллик қилиш учун ушбу сабабларни бажаришлари лозим.
Агар биз бугунги кунимиз учун бундан сабоқ олмоқчи бўлсак, демак Ислом Давлати мавжуд бўлмаган ҳозирги даврда одамлар Аллоҳдан нусрат келишини кутиб, ўзлари дунё неъматлари ортидан югуриб юришликлари тўғри эмас. Росулуллоҳ ﷺ йўлидан юрадиган ҳизб фикрий ва сиёсий кураш олиб бориши, унинг сафидаги холис йигитлар ваъдаларида собит бўлишлари, Ҳизбдаги бурчларини чиройли тарзда бажаришлари, халқ эса, бу Ҳизбни унинг йигитлари билан бирга бағрига олиши лозим…
Иккинчидан, Бадр жангида давлатнинг роли ва унинг қўшинининг сифатлари аниқ кўриниб турибди. Давлат Мадинада тикланди ва шу пайтдан бошлаб динни ёйиш йўли сифатида жиҳодлар бошланди. Чунки қарор қабул қила оладиган ва қўшин тайёрлай оладиган давлат бор… Бадр воқеасида Росулуллоҳ ﷺ давлат раҳбари сифатида қўшин тайёрладилар ва Абу Суфён карвонининг йўлини тўсиш учун чиқдилар. Кейин уни мушриклар қўшинига қарши жиҳодга айлантирдилар. Демак буларнинг барчаси содир бўлиши учун давлат ва давлат раҳбари ҳамда бу борада қарор қабул қилиниши керак эди.
Ҳозир давлат йўқлигида вазият қандай? Мусулмон қўшинларининг сони кўп, аммо уларнинг сифати йўқ. Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Ғазода уларнинг баъзи раҳбарлари кофирлар билан иттифоқ тузиб, мусулмонларга қарши қўшин юборишди. Баъзилари эса аскарларини «аллалаб» ухлатишди. Бу аскарлар ҳаром байрамларда чумолилар каби параддан ўтишади, буқалар каби бўкириб, шиорлар айтишади ва кейин маошларини кутиб, ағанаб ётишади. Уларнинг кофирларга қарши қарор қабул қила оладиган мустақил маркази йўқ. Уларнинг устида кофирларнинг малайи бўлган ҳукмдорлар турибди.
Бадрда Росулуллоҳ ﷺ Шўро аҳли билан маслаҳатлашдилар, мутахассисларнинг маслаҳатини олиб, стратегик позицияларни белгилаб олдилар, душман тарафга жосуслар юбордилар, аскарларнинг руҳини кўтардилар ва уларни тартибга келтирдилар. Буларнинг барчасида у мустақил қарорлар қабул қилдилар. Мусулмонлар орасида хиёнат ҳақида ҳеч қандай шубҳа йўқ эди. Демак бундай ишонч фақат янги рошид Халифалик давлатида мумкин бўлади. Ҳозирги хоин ҳукмдорларга бир қаранг. Сиз ўтган асрда Ҳофиз Асад, Қирол Ҳусайн, Анвар Садат Умматга қандай хиёнат қилганликларини ва яҳудийлар вужудини қандай кенгайтириб берганликларини жуда яхши биласиз. Кеча Ҳалабни «Фурот қалқони» орқали Башар режимига топширган ва «Зайтун новдаси» орқали Сурия қўзғолонини сотган Эрдоған бугун ҳам хиёнатини давом эттирмоқда. Американи «буюк шайтон» деб, ўзи «кичик шайтон» бўлиб олган Эрон раҳбарлари ҳақида гапирмай қўя қолалик. Иорданияга бир қаранг, Эрон яҳудийларга сохта ҳужум қилганида, Иордания у ракетани уриб туширганини ўз кўзимиз билан кўрдик. Бу шуни англатадики, улар яҳудийларга қарши ҳар қандай ҳақиқий ёки сохта таҳдидларни тўлиб қолиш учун тайёр туришади.
Бадр қўшинининг сақофати Исломий сақофат бўлган. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«قُومُوا إِلى جَنَّةٍ عَرضُها السَّمَاواتُ والأَرضُ»
«Кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннат сари қўзғалинглар». Умайр ибн Ҳумом Ансорий: Эй Росулуллоҳ, жаннатнинг кенглиги осмонлару ерчами? – деди. Росулуллоҳ ﷺ «Ҳа» – дедилар. У: оҳ-оҳ – деди. Шунда Росулуллоҳ ﷺ: Сени оҳ-оҳ деб айтишга нима ундади – дедилар. У: Эй Росулуллоҳ, унинг аҳлидан бўлиш умиди – деди. Росулуллоҳ ﷺ: «Сен унинг аҳлидансан» – дедилар. Шунда у, ўқдонидан хурмоларни чиқариб, ея бошлади. Кейин, агар мен шу хурмоларимни еб бўлгунимгача яшасам бу жуда узун ҳаёт бўлади – деди. У ёнидаги хурмоларини ташлаб, мушрикларга қарши то ўлдирилгунигача жанг қилди».
Катта Бадр ғазотида мусулмон жангчининг руҳиятига ҳарбий сақофатнинг таъсири кучли бўлди. Сиз Умайр ибн Ҳумом розияллоҳу анҳунинг хурмоларини ташлаб мушриклар орасига қандай отилиб кирганига ва ҳатто шаҳид бўлиб Аллоҳга йўлиққунигача уларга ҳужум қилганига бир қаранг! Муаввиз ибн Афрога ва Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ розияллоҳу анҳумога бир қаранг! Улар ёш бўлишларига қарамай, Абу Жаҳлга ташландилар ва Бану Маҳзум уни ўрмондек ўраб турганига қарамай, унга зарба бериб қулатдилар.
Бунинг акси ўлароқ, 1967 йили яҳудий вужуди олдида мағлубиятга учраган араб давлатлари қўшинларининг ҳарбий сақофати Исломдаги ҳарбий сиёсатга асосланмаган эди. Балки уларнинг сақофита ватанпарварлик ёки миллий сақофат эди. Бундай сақофат билан тарбияланган араб жангчиси душмани қаршисига қалби қўрқувдан титраган ҳолда чиқди. Саҳналаштирилган ушбу саҳна ўйинида муборак Фаластин замини шармандаларча яҳудийларга топширилганига тарих гувоҳдир.
Бадр қўшини ҳам исломий ақида асосида тузилди. Қўшин таркиби асл келиб чиқиши Адноний бўлган муҳожирлардан ва асл келиб чиқиши Қаҳтоний бўлган Авс ва Хазраж ансорларидан ташкил топди. Бу қўшинда араб, ҳабаш ва румлик бўлган турли ирқ ва синфлар қоришиб кетди, синфий тафовут йўқолди. Озод қилинган қуллар ҳам бошқалар каби тенг ҳуқуқли бўлди. Олий табақанинг қуйи табақадан афзаллиги фақат тақво билан бўлди. Уларнинг барчаси – Аллоҳ улардан рози бўлсин – миллий ўзликларини ортга улоқтириб, Росулуллоҳ ﷺ байроғи остида бирлашдилар.
Ибн Асокир Ибн Сирриндан ривоят қилиб айтади: Абдурраҳмон ибн Абу Бакр Бадр кунида мушриклар билан бирга эди. У Исломга киргач отасига: Сиз Бадр кунида менга дуч келдингиз ва мен сизни ўлдирмай қайтиб кетдим – деди. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: Лекин, агар сен менга дуч келганингда мен қайтиб кетмас эдим – деди.
Бадр ғазотида бўлганлар Аллоҳга содиқ бўлиб, Унинг ва Росулуллоҳ ﷺ нинг буйруғини бажарганлари сабабли ушбу буюк ғазотда Аллоҳ уларни Ўз даргоҳидан бўлган аскарлар билан қўллаб-қувватлади. Мусулмонлар жисмига роҳат бағишлаш учун Аллоҳ уларни Ўз тарафидан уйқуга чўмдирди. Шунда улар соғлом, кучли ва жангга шай бўлиб уйғондилар. Уларнинг устидан ёмғир ёғдириб, улардан шайтон васвасасини кетказди ва уларни жанобатдан поклади. Мусулмонлар жойлашган жой қумли бўлгани учун ёмғир қумни қатириб юришга қулайлаштирди. Мушриклар жойлашган жой қумсиз бўлгани учун ёмғир у жойни балчиққа айлантирди. Шунингдек, Аллоҳ уларни фаришталар билан қўллаб-қувватлади ва кофирлар қалбига қўрқув солди. Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:
إِذۡ يُغَشِّيكُمُ ٱلنُّعَاسَ أَمَنَةٗ مِّنۡهُ وَيُنَزِّلُ عَلَيۡكُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ لِّيُطَهِّرَكُم بِهِۦ وَيُذۡهِبَ عَنكُمۡ رِجۡزَ ٱلشَّيۡطَٰنِ وَلِيَرۡبِطَ عَلَىٰ قُلُوبِكُمۡ وَيُثَبِّتَ بِهِ ٱلۡأَقۡدَامَ + إِذۡ يُوحِي رَبُّكَ إِلَى ٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ أَنِّي مَعَكُمۡ فَثَبِّتُواْ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْۚ سَأُلۡقِي فِي قُلُوبِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ ٱلرُّعۡبَ فَٱضۡرِبُواْ فَوۡقَ ٱلۡأَعۡنَاقِ وَٱضۡرِبُواْ مِنۡهُمۡ كُلَّ بَنَانٖ
«Ўшанда хотиржам бўлишингиз учун сизларни Ўз тарафидан уйқуга чўмдирган ва поклаб, сизлардан шайтон васвасасини кетказиш учун дилларингизни бир ва қадамларингизни маҳкам қилиш учун устингизга самодан сув-ёмғир ёғдирган эди. (Эй Муҳаммад), ўшанда Парвардигорингиз фаришталарга: «Албатта, Мен сизлар билан биргаман, бас, сизлар имон келтирган зотларнинг (нусрат қозонишларига бўлган ишончларини) маҳкамланглар! Мен кофир бўлган кимсаларнинг дилларига қўрқув солажакман. Бас, уларнинг бўйинларини узинглар, бутун-ҳамма бармоқларини чопинглар», деб ваҳий қилган эди» [Анфол 11-12]




