Фаҳшга – рухсат, даъватга – таъқиқ!

Фаҳшга – рухсат, даъватга – таъқиқ!
Қирғизистон Жиноят кодексининг бир нечта моддаларига кўра, махсус онлайн платформа орқали фоҳишалик ва ахлоқсизликни ташкил қилиш, уларга ёрдам бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш жиноят ҳисобланади. Шунинг учун вебкам бизнеси билан шуғулланганлар 100 000 дан 200 000 сомгача жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилади. Шунингдек, уюшган гуруҳ сифатида вебкам бизнеси билан шуғулланган кишиларнинг мол-мулки мусодара қилинади ва уларга 300 000 сомгача жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади. Гуруҳни тузган шахснинг мол-мулки мусодара қилинади ва ўзи етти йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Айнан шу ҳаракатларни содир этганликда айбланиб, 2024 йилда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан Даниел Ажиеев исмли фуқаро ҳибсга олинган эди. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «Интернет тармоқлари (вебкам студиялари) орқали фоҳишалик ва ахлоқсизликни ташкил этиш ва уларга ёрдам бериш», «Порнографик материалларни тарқатиш», «Уюшган гуруҳ тузиш ёки унда иштирок этиш» ва «Фирибгарлик ёки ишончни суиистеъмол қилиш орқали мулкка зарар етказиш» моддалари бўйича айбдор деб топилган. Суд унинг мол-мулкини мусодара қилиб, ўзини тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилди. Ушбу ҳукм кейинги инстанциялар томонидан ҳам ўз кучида қолдирилди. Ҳукм ўқилганидан икки йил ўтгач, ушбу фуқаро президентнинг амнистияси билан қамоқдан озод қилинди. Биз бу ҳолатни ахлоқсиз ишларнинг тарқалиши учун шароит яратиш сифатида баҳолаймиз.
Аслида, капитализмда «шахсий эркинлик» тамойилига асосланиб, ифлос вебкам ишлари тақиқланмайди. Шунингдек, капитализмдаги ўлчов «фойда» бўлгани учун ҳам, унга иқтисодий фаолият юритиш сифатида қаралади. Шунинг учун, «тақиқлашдан кўра назорат қилиш яхшироқ» деган баҳона билан бундай “тадбиркор”лар рўйхатдан ўтган ҳолда солиқ тўлаб ўз фаолиятини давом эттираверади. Бундай фаолиятларга рухсат бериш жиҳатидан дунё давлатлари уч тоифага бўлинади:
- Рухсат берувчи мамлакатлар;
- Беқарор мамлакатлар;
- Тақиқловчи мамлакатлар.
Рухсат берувчи мамлакатларнинг аксарияти Ғарб давлатларидир. Бу фаолиятга рухсат бермайдиган ва айни пайтда тақиқламайдиган мамлакатларда бундай фаолиятни бемалол амалга ошириш мукин.
Тақиқловчи давлатларнинг аксарияти Исломий ўлкалардир. Мазкур ўлкаларда бу фаолият «жамоат қадриятларига мос келмайди» деган асосда тақиқланган. Чунки бу ўлкаларнинг мусулмон халқи бундай фаолиятни қаттиқ қоралайди ва қатъиян тақиқланишини талаб қилади. Шунинг учун, бундай ҳолларда ҳукумат халқнинг талаби билан ҳисоблашишга мажбур бўлади. Қирғизистон 2024 йилги қонун қабул қилингунга қадар вебкам фаолияти бўйича «рухсат берилмаган мамлакатлар» қаторида эди. Шунинг учун, бу фаолият бўйича шов-шувлар 2018 йилда Ажиев атрофида бошланган эди, бироқ ҳеч қандай жиддий натижага эришилмади. Ҳатто ўша пайтда Ажиев ахборот воситаларига берган интервьюсида мамлакатдаги бир нечта нуфузли одамларнинг исмларини айтиб, яна бошқа амалдорлар ҳақида компромат маълумотларга эга эканлигини, шунинг учун ҳеч ким бирор нарса дея олмаслигини айтган жойлари бор эди. Бу эса, у элитанинг коррупцион ишларига билвосита хизмат қилганини тасдиқлайди.
Таққослаш учун, Ажиевнинг ҳаракатларини ҳозирда дунёни ларзага солаётган «Эпстеин иши»нинг кичик бир кўриниши сифатида таърифлаш мумкин. Эпстеин можаросида Трамп ва Клинтон каби президентлар, Буюк Британия, Швеция ва Норвегия шаҳзодалари, Билл Гейтс ва Илон Маск каби миллиардерлар, Стивен Хокинг каби олимлар, шунингдек, сиёсатчилар, актёрлар, қўшиқчилар, олимлар, бизнесменлар ва турли соҳалардаги машҳур шахсларнинг номлари тилга олинмоқда. Булар Ғарб «элитаси»нинг вакилларидир. Улар ўзларининг эҳтирослари ва нафсларига эргашиб, Жеффри Эпстеиннинг «шайтон оролига» шошилишди. Натижада ахлоқсиз ишларни қилиб, оғир жиноятлар қўл уришди. Можаронинг кўламига қарамай, бугунги кунгача ҳеч ким жавобгарликка тортилгани йўқ. Чунки унда иштирок этганлар кенг ваколатларга эга шахслардир.
Демак, Эпстеин ишини капиталистик дунёнинг асл башарасини кўрсатадиган етук мисол деб ҳисобласак, Қирғизистондаги вебкам бизнеси унинг кичик бир кўринишидир. Буларнинг барчаси фойдага асосланган капиталистик тизимнинг меваларидир.
Шунинг учун, бир вақтлар халқ орасида вебкам фаолиятига қарши жамоатчилик норозилиги кучайганлиги сабабли, ҳукумат халқ олдида обрў қозониш мақсадида уни тақиқлаш чораларини кўрди. Бироқ, айни пайтда, ҳукумат империалистик ташкилотларнинг кўрсатмаларини бажаришдан манфаатдор бўлганлиги сабабли фоҳишалик, бачавозлик, лезбиянизм ва бошқа ахлоқсизликларни ҳали ҳам тақиқлагани йўқ. Хулоса қилиб айтганда, Қирғизистонда капитализм татбиқ этилаётганлиги сабабли, ахлоқсизликнинг тақиқланган жиҳатлари ҳам, тақиқланмаган жиҳатлари ҳам ривожланиб бормоқда.
Бироқ ушбу ахлоқсизликлар қашисида, Қирғизистонда қанча-қанча даъватчи йигит-қизларимиз ўнлаб йиллар давомида ҳибсга олинди. Бу ёлғон айбловлар бугунги кунгача давом этиб келмоқда. Масалан, Ноокен туманида Исломдан таълим бергани учун ҳибсга олинган беш нафар опа-сингилларимиз, ҳали ҳам ҳибсда сақланмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз раҳбарларини рози қилиш йўлида уларни қурбон қилишди.
Шунингдек, мамлакатда даъват учун судланганлар – тегишли қонунларга кўра – амнистияга тушиб, муддатидан олдин озодликка чиқарилмайди(!). Бу эса, халқи мусулмон бўлган Қирғизистонда капитализм татбиқ этилишининг оқибатидир! Натижаада ахлоқсизликлар одатий ҳол саналиб, ҳақиқий даъват оғир жиноят ҳисобланадиган бўлиб қолди!!! Бундан ташқари, бу холис даъватчилар қамоқхоналарда бошқа одамлардан алоҳида сақланмоқда. Мақсад даъватнинг бошқа маҳбусларга етиб боришига йўл қўймасликдир.
Даъватчилар билан ҳукумат ўртасидаги бундай ҳолат Макка мушриклари Росулуллоҳ (с.а.в.) ва унинг қариндошларини қамал қилган пайтдаги ҳолатни эслатади. Унда мушриклар ўзаро келишиб, қамал қилиш орқали Росулуллоҳ (с.а.в.)нинг даъватини халқдан узоқлаштиришни ўйлаган эди. Улар бу келишувни терига ёзиб, Каъба деворига осиб қўйишди. Бироқ, Аллоҳнинг изни билан, уч йилдан сўнг, халқ орасида холис одамлар ўз қўллари билан у битимни йиртиб ташлади. Шу тарзда, даъват билан халқнинг ўртасидаги битта тўсиқ олиб ташланди. Шунинг учун, Қирғизистоннинг мусулмон халқи ҳам тарихда қолган ўша холис одамларнинг ишини қилиши лозим.
Ҳақиқатдан ҳам Қирғиз жамияти учун буларнинг қайси бири хавфлироқ? Ҳақиқатни етказувчи даъватчиларми ёки фоҳишаликни тарғиб қилувчи сутенерларми? Диний адабиётлар учун ҳибсга олинган ожиза аёлларми ёки уйларида миллионлаб долларлар борлиги аниқланган коррупционер хавфсизлик ходимларими?
Ҳизб ут-Таҳрир Қирғизистон




