Матбуот баёноти

Мусулмонлар рувайбизаларининг яҳудий вужуди қарорларига билдирган реакциялари, аслида, уларни янада мустаҳкамлашдан бошқа нарса эмас!

Матбуот баёноти

Мусулмонлар рувайбизаларининг яҳудий вужуди қарорларига билдирган реакциялари, аслида, уларни янада мустаҳкамлашдан бошқа нарса эмас!

Яҳудий вужудининг сиёсий ва хавфсизлик ишлари бўйича кабинети бир қатор ўта хатарли қарорларни тасдиқлади. Мазкур қарорлар босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Фаластин ерларини бошқариш тизимини қайта шакллантириш, бу ҳудудларни яҳудий вужуди томонидан аннексия қилиш лойиҳасини янада кучайтириш ҳамда у ерларда келгинди яҳудийларнинг янги турар жойларини кенгайтиришга қаратилган.

Аллоҳга, Унинг Росулига ва мўминларга очиқ душман бўлган, муборак Фаластин заминини босиб олган, Дайр Ёсин, Сабра ва Шатила, Ғазо ҳамда бошқа ҳудудлардаги мудҳиш қирғинларни содир этган яҳудий вужудининг бундай қарори ажабланарли эмас. Бироқ ҳайратланарлиси – мусулмонлар юртларидаги мавжуд вужудларнинг тутган позициясидир. Уларнинг ҳукмдорлари хорлик ва тубанликка кўникиб қолган, уларда ҳатто заррача ҳам ҳиссиёт қолмаган. Улар гўё ўликдек бўлиб қолишди. Бу ҳақда шоирнинг қуйидаги сўзи нақадар рост:

Кимки хорликка кўникса, уни таҳқирлаш мушкул бўлмас,

Зеро, ўлик танага жароҳат юқмас

Мана, Араб давлатлари лигаси яҳудий вужудининг қарорларига жавобан эълон қилган баёноти ҳам норозилик билдириш ва қоралашдан нарига ўтмади. «Саккизлик давлатлари» эса бу қарорларни оддийгина қоралаш билан чекланиб, халқаро тизимни «ўз масъулиятини адо этиш»га чақирмоқда. Ваҳоланки, Трамп Ғазони мустамлака қилиш ва Фаластин масаласидан қолганини ҳам йўқ қилишга қаратилган режасини айнан шу саккизликдан фойдаланган ҳолда амалга оширди. Бу орада яҳудий вужудининг жиноий қарорлари ушбу заминда тобора амалдаги воқеликка айланиб бормоқда.

Мусулмонлар юртларидаги рувайбиза ҳукмдорлар, шунингдек вазирлар, вакиллар ва элчилар каби уларнинг гумашталари хорлик ва хўрликка шу қадар мослашиб кетдики, бу икки иллат уларнинг ажралмас «сифат»ига айланди. Уларда заррача ҳаё қолмади: Трамп буюрса, дарҳол «лаббай» деб шошилишмоқда; яҳудий вужудини асраб-авайлаб, уни ҳимоя қилишмоқда; босқинчиларга муборак заминда истаганича изғиб юриш ва хоҳлаганча жиноят содир этиш учун кенг йўл очиб бермоқда. Ҳатто улар ўз ҳаво ҳудудларини яҳудий самолётлари ва ракеталари учун очиқ қолдирдилар. Натижада яҳудийлар мусулмонлар юртларининг дахлсизлигини топтаб, Ливан, Сурия, Яман ва Эронда мусулмонларнинг қонини бемалол тўкиб келмоқда.

Эй мусулмонлар! Қачонгача бу рувайбиза ҳукмдорлар сизларни душманларингизга сотишда, ишларингизни зое қилишда ва қўлдан бой беришда давом этади?! Қачонгача мустамлакачи давлатларнинг сиздан ҳам, юртларингиздан ҳам ўз манфаатлари йўлида фойдаланишига йўл очиб беришади?! Ҳолбуки, Аллоҳ сизга ато этган денгизлар ва сув йўллари билан уларни бўғзидан тутишга қодирсиз. Аллоҳ берган бойликлар билан уларнинг ҳаёт йўлларини тўсишга ҳам қодирсиз. Агар ана шу ақлсизлар бўлмаганида, ўша давлатлар юртларингиз устидан ҳукмронлик қила олармиди?!

Эй Исломий Уммат фарзандлари ва ундаги куч-қудрат эгалари! Шаръан ҳам, ақлан ҳам сизлар учун қатъий қарор қабул қилиш вожибдир. Бу қарор – хоин ҳукмдорлар ва уларнинг режимларини илдизидан қўпориш, сўнг барчангизга Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг Китоби ҳамда Росули ﷺнинг Суннати билан ҳукм юритадиган ягона халифани тайинлашдир. Мана, ўз аҳлига ҳеч қачон ёлғон сўзламайдиган етакчи Ҳизб ут-Таҳрир орангизда ва у сизлардандир. Шундай экан, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун у билан бирга ҳаракат қилишга, унга нусрат-ёрдам беришга шошилинг! Ана ўша Халифалик сизни бу хорликдан халос қилади.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button