Мақолалар

АҚШ ва яҳудий вужудининг Эронга қарши ҳамкорликда ҳужуми

АҚШ ва яҳудий вужудининг Эронга қарши ҳамкорликда ҳужуми

АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг Truth Social платформасида жойлаштирган видео лавҳа орқали АҚШнинг Яқин Шарқдаги кучлари Эронга қарши йирик ҳарбий операциялар бошлаганини эълон қилди. У ушбу ҳужумнинг бир қатор асосларини санаб ўтди:

Эрондан келаётган аниқ хавф-хатарларни бартараф этиш орқали Америка халқини ҳимоя қилиш, Эроннинг бевосита АҚШга, унинг чет эллардаги базаларига ва дунёдаги иттифоқчиларига хавф туғдириши, шунингдек, охирги 47 йил ичида Америкага қарши ҳаракатларни амалга ошириши шулар жумласидан. Трамп «Америкага ўлим» шиорларининг кўтарилиши, 1979 йилда Теҳрондаги АҚШ элчихонасида гаровга олиш ҳодисаси, 1983 йилда Байрутдаги денгиз пиёдалари штабининг портлатилиши ва 2000 йилда Адан портидаги «Cole» эсминецига қилинган ҳужумларни мисол қилиб келтирди. У ўзининг мақсади Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига ва Европага, эҳтимол АҚШ ҳудудига хавф туғдирувчи узоқ масофали ракеталарни ишлаб чиқишига йўл қўймаслик эканини таъкидлар экан, Эрон халқини ҳокимиятни қўлга олишга чақирди.

Шунингдек, яҳудий вужудининг бош вазири Нетаньяху ҳам ушбу қўшма ҳужум ҳақида баёнот бериб, унинг мақсади Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқаришига тўсқинлик қилиш ва режмини ағдариш эканини маълум қилди.

Эрон ушбу агрессияга жавобан яҳудий вужудига ва АҚШнинг Кўрфаз мамлакатларида жойлашган ҳарбий базаларига ракеталар отиш билан жавоб қайтарди.

Ўтган ойда АҚШ ва Эрон ўртасида уч босқичли музокаралар ташкил этилиб, уларнинг охиргиси 26.02.2026 йилда якунланган эди. Бироқ томонлар ўртасида келишувга эришилмади, фақат музокараларда илгарилаш бўлганлиги ва яна бир босқич ўтказилиши ҳақида баёнотлар берилди. Бу баёнотлар мазкур ҳужумни амалга ошириш учун чалғитиш мақсадида берилди. АҚШ ўтган йили ҳам шундай музокаралар орқали Эронни чалғитиб, яҳудий вужудига 13–24 июн кунлари унга қарши ҳужум қилишга кўрсатма берган эди. Натижада воқеа Америка кучларининг Эрон ядровий реакторларига берган зарбаси билан якун топди.

Маълумки, АҚШ бир ойдан бери минтақага ўз кучларини тўплаб, агрессияга тайёр эканини эълон қилиб келмоқда. Агар музокараларда Эрон ядровий дастуридан воз кечишга, 60% даражагача бойитилган тахминан 400кг уранни топширишга, шунингдек, учиш масофаси 3 минг кмга етган ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини тўхтатишга рози бўлмаса, унга зарба беришини билдирган эди. Бироқ музокараларнинг охирги босқичидан бир кун ҳам ўтмай, ҳужумга старт берилди. Дастлаб Теҳрондаги президентлик мажмуаси нишонга олинди. Бу эса, ҳужумдан кўзланган мақсад режимни ағдариш ёки унинг раҳбарларини ўлдириб, уларнинг ўрнига бошқаларни қўйиш эканини кўрсатади. Буни Эрон томони президент Пезешкианнинг соғ-омон эканини эълон қилгани ҳам тасдиқлаб турибди.

АҚШнинг салибчилик юриши характеридаги сиёсати ва унинг минтақадаги жиноий базаси бўлган яҳудий вужудининг бу агрессияси Яқин Шарқ минтақаси устидан тўлиқ назорат ўрнатиш мақсадига хизмат қилади. Бу — келажакда унинг таъсирига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳар қандай кучнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун амалга оширилмоқда. Шунингдек, яҳудий вужудининг минтақани назоратга олиш ва Нетаньяху эълон қилганидек, «Буюк Исроилни» тузиш мақсади ҳам бор.

Демак, бу агрессия нафақат Эронга, балки Миср, Саудия, Туркия, Покистонга, умуман минтақадаги барча давлатларга, айниқса келажакда АҚШ ва яҳудий вужудининг таъсирига хавф туғдириши мумкин бўлган кучга эга давлатларга ҳам хавф ҳисобланади.

АҚШнинг 2025 йил 5 декабрдаги охирги стратегик меморандумида Америка учун Яқин Шарқнинг аҳамияти белгиланиб, бу минтақа «ярим асрдан бери унинг сиёсатида етакчи ўринни эгаллаб келгани» айтилган эди. Унинг мақсади «минтақани нефть ва газдан ташқари соҳаларда, жумладан ядровий энергия, сунъий интеллект ва мудофаа технологиялари соҳасида халқаро инвестициялар манбаига ва йўналишига айлантириш ҳамда етказиб бериш занжирлари билан таъминлаш»дир. Шунингдек, бу ҳаракат «минтақадаги экстремизмга қарши кураш» мақсадларидан бири сифатида кўрсатилди. Бу эса Исломга қарши урушни, мусулмонларнинг Ғарб мустамлакачилигининг барча турларидан — фикрий, ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий қарамликдан озод бўлиш ҳаракатларига қарши туришни ва Ислом ҳукмларига асосланган бошқарувни, яъни пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тиклаш ҳаракатларига қарши чораларни англатади.

Шунингдек, меморандумда «АҚШнинг Иброҳим келишувларини кенгайтиришдан очиқ манфаатдорлиги» ҳам айтилган. Бу — минтақадаги барча давлатларни Фаластинни босиб олган яҳудий вужудини тан олишга ва у билан муносабатларни нормаллаштиришга мажбурлаш демакдир. Ҳақиқатан ҳам Миср, Иордания, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Марокаш каби бир қатор давлатлар аллақачон у билан муносабатларни нормаллаштирди. Чунки яҳудий вужудини мустаҳкамлаш Америка сиёсатининг энг юқори устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу билан Фаластинни мусулмонларнинг қўлидан тортиб олиш ва минтақада Умматнинг ҳар қандай ҳаракатига қарши қўлланиладиган доимий база тузиш мўлжалланган.

Эрон режимини бошқараётганлар бу масалага ушбу нуқтаи назардан ёндошмади. Уларнинг қараши тор бўлиб, Уммат манфаатлари ҳисобидан ўз режимини ва минтақадаги таъсирини кучайтириш билан чекланди. Шунинг учун улар Америка орбитасида айланиб, ўз раҳбарларининг айримлари тан олганидек, Афғонистонда ва Ироқда унга ёрдам беришди. Сурияда ҳам Америкага кўмаклашиб, токи у Сурия халқини алдай оладиган Аҳмад аш-Шара каби бошқа бирини ҳокимиятга олиб келгунга қадар, АҚШнинг малайи бўлган Башар Асад режимини сақлаб туришди. Аш-Шара Сурия халқини алдаб, Шомда Исломий бошқарувни қайта ўрнатиш мақсадини йўққа чиқариш ва яҳудий вужудига бўйин эгиши учун ҳокимиятга олиб келинди. Унинг келиши билан Эронга эҳтиёж қолмади. Аксинча, Америка Эронни ўз орбитада айланадиган эмас, балки қарам давлатга айлантиришни хоҳлаётгани кўринмоқда. Шунинг учун у Эрон режимини ағдариш мақсадини эълон қилди.

Улар «катта шайтон» деб сифатлаган Америка билан ҳамкорлик қилиш орқали, бу шайтон уларга ички ва минтақавий мақсадларини абадий амалга оширишга имкон беради деб тасаввур қилишди. Агар улар айтилган ҳудудларда Америкага ёрдам бермаганида, у ерда унинг таъсири кучаймаган бўларди ва минтақага ўз ҳукмронлигини ўрната олмаган бўларди. Мана энди навбат ўзларига келди.

АҚШ, яҳудий вужуди ва Ғарб давлатлари минтақани абадий назорат қилишни, уларга хавф туғдирадиган ҳар қандай кучни йўқ қилишни мақсад қилган. Улар шунингдек, Исломни йўқ қилишни ҳам мақсад қилишмоқда. Улар 1924 йилда Халифалик давлатини ағдаргандан кейин, ерларини босиб олиб, узини Ғарбга бўйсунадиган 57 бўлакка бўлиб ташлашди. Бу режимлар уларнинг буйруқларини бажариб, Исломга зид бўлган конституцияларига таянган ҳолда Исломнинг қайта ҳокимиятга қайтишига қарши сиёсатлар юритмоқда, Ислом фикрларига қарши курашиб, мусулмонларни ўз динидан узоқлаштиришга ҳаракат қилишмоқда.

Биз Эронга қилинган ҳужумдан хурсанд эмасмиз, чунки Эрон режими бузуқ режим бўлсада, ўзи Ислом диёридир. Биз унга қарши тажовузларга қаршимиз. Чунки бу бутун Умматга қарши тажовуз ҳисобланади. Америка Афғонистон ва Ироққа ҳужум қилганда ҳам бу бутун Умматга қарши ҳужум бўлган эди. Биз барча мусулмон ҳукмдорларини огоҳлантиб, шундай оқибатдан эҳтиёт бўлишга чақирамиз. Балки кейинги нишон Покистон бўлиши мумкин. Унинг ҳукмдорлари, айниқса Афғонистон масаласида, Америка хоҳлаган нарсани бажаришмоқда ва бу йиртқич душмандан ҳамда унинг зарба берувчи қўли бўлган яҳудий вужудидан омон қоламиз деб ўйлашмоқда. У эса уларнинг мамлакатига зарба бериш билан қўрқитмоқда.

Агар бу ҳукмдорлар бўлаётган воқеа-ҳодисалардан ибрат олиб, тўғри хулоса чиқармасалар ва Америка, Ғарб ва яҳудийларга содиқликдан воз кечмасалар, унда Умматнинг лоқайд бўлмаган ҳамиятли ўғлонлари олдида фақат битта йўл қолади. Яъни Умматнинг холис ўғлонлари Мусулмонлар биродарлари билан биргаликда уларни режимлари билан қўшиб ағдариш ва кофир хўжайинларини минтақадан қувиб чиқариш учун ҳамкорлик қилишлари шарт бўлиб қолади. Бу холис инсонлар Расулуллоҳ ﷺ хушхабар берган пайғамбарлик минҳожи асосида Халифаликни барпо этиш учун ҳаракат олиб бораётган мусулмонлардир. Фақат шу йўл билан Умматни озод қилиш, уйғотиш, бирлаштириш, барча минтақаларда унга қарши давом этаётган тажовузлардан ҳимоя қилиши ва уни дунёга яхшилик тарқатувчи етакчи Умматга айлантириши мумкин.

Асъад Мансур

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button