Ҳинд-яҳудий иттифоқига қарши туришнинг ягона ечими Халифаликдир

Ҳинд-яҳудий иттифоқига қарши туришнинг ягона ечими Халифаликдир
2026 йилнинг 25 февралида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди яҳудий вужудининг парламентида нутқ сўзлади. Унинг сўзлари Қуръони Каримда баён этилган — яҳудийлар ва мушрик ҳиндуларнинг мусулмонларга нисбатан ашаддий адовати ҳақидаги ҳақиқатни яна бир бор тасдиқлади. Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:
لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَدَاوَةً لِّلَّذِينَ آمَنُوا الْيَهُودَ وَالَّذِينَ أَشْرَكُوا
«Иймон келтирган зотларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз». (Моида: 82).
Бу адоват Модининг нутқида яққол намоён бўлди. Моди яҳудий вужудининг Ғазода содир этаётган геноцид жиноятларида террорчилар томонни қўллаб-қувватлашини билдириб: «Ҳиндистон қатъий ва тўлиқ ишонч билан ҳозир ҳам, бундан кейин ҳам (Исроил) билан бирга бўлади», — деди. Шу тарзда ҳинд давлати Ғазо қирғинини давом эттираётган ва ўз ҳужумларини Ғарбий Соҳил, Ливан, Сурия, Қатар, Яман ва Эронга қадар кенгайтириб бораётган яҳудий вужуди билан бир сафда турганлигини эълон қилди.
Шундан сўнг Моди «терроризм» деб атаган нарсага ҳужум қилди. Аслида, бу атама унинг Исломга, жиҳодга ва мусулмонларга қарши олиб бораётган урушини хаспўшлаш учун бир ниқобдир. У шундай деди: «Ҳеч нарса терроризмни оқлай олмайди. Ҳиндистон ҳам узоқ вақтдан буён терроризмдан азият чекиб келмоқда. Биз Мумбайдаги 26/11 ҳужумларини ва ҳалок бўлган бегуноҳ инсонларни, жумладан, (исроил)ликларни ҳам асло унутмаймиз. Сизлардаги каби биз ҳам терроризмга қарши қаттиққўл муросасиз, икки томонлама стандартлардан холи бўлган қатъий сиёсат олиб бораяпмиз».
«Терроризмга қарши кураш» деган сохта шиор ниқоби остида яҳудийлар ва ҳиндулар мусулмонларнинг ерларини босиб олишди, мужоҳидларини ўлдириб, фарзандларини қирғин қилишди, аёлларига тажовуз қилиб, динларига қарши уруш очишди.
Шундан сўнг, Моди «терроризмга қарши кураш» учун кучли чақириқ билан чиқди. Аслида бу — унинг хўжайини Доналд Трамп етакчилик қилаётган Исломга қарши глобал ҳаракатнинг бир қисмидир. У шундай деди: «Терроризмга қарши кураш узлуксиз ва мувофиқлаштирилган глобал ҳаракатни талаб қилади».
Шунингдек, у Ислом динини яҳудийлар ва насороларнинг ширк эътиқодлари билан тенглаштиришга қаратилган «Иброҳим келишувлари» ҳақида ҳам тўхталиб ўтди ва шундай деди: «Бир неча йил аввал сизлар Иброҳим келишувларини имзолаганингизда, биз сизнинг жасоратингиз ва узоқни кўра билганингизни юқори баҳолаган эдик».
Сўнгра Моди яҳудийлар билан мушрик ҳиндуларнинг Ислом Умматига қарши, айниқса унинг энг қудратли армияси бўлган Покистон армиясига қарши узоқ йиллардан буён давом этиб келаётган иттифоқ ҳақида гапирди. У ўтган асрда Покистонга қарши урушда Ҳиндистонга ёрдам берган яҳудий генерални хотирлаб, шундай деди: «1971 йилдаги Покистон билан бўлган урушда генерал Жакобнинг кўрсатган қаҳрамонликлари барчага маълум».
Шунингдек, у яҳудий вужуди билан Ҳиндистон давлати ўртасидаги хавфсизлик алоқалари нақадар мустаҳкам эканини таъкидлаб, шундай деди: «Мудофаа ва хавфсизлик — ҳамкорлигимизнинг яна бир муҳим таянчидир. Ўтган йилнинг ноябр ойида биз мудофаа соҳасидади ҳамкорлик бўйича ўзаро битим меморандумини имзоладик. Бугунги ноаниқликларга тўла дунёда Ҳиндистон ва (Исроил) каби ишончли шериклар ўртасидаги мустаҳкам мудофаа ҳамкорлиги жуда муҳим аҳамиятга эгадир».
Аслида, Ислом Уммати бу машъум иттифоқдан шу кунгача жабр кўриб келмоқда. 2025 йил 7 май куни Покистон ўз ҳаво ҳудудида Ҳиндистон томонидан учирилган (Исроил)да ишлаб чиқарилган дронларни уриб туширди. Бу воқеа Ҳиндистон бир кун аввал унинг ҳудудига бир қатор ҳужумлар уюштирганидан сўнг юз берди. Шунингдек, 2024 йил 7 февралда Ҳиндистоннинг «TV9 Hindi» канали Хайдаробод шаҳрида ишлаб чиқарилган ҳинд дронлари яҳудий вужудининг эҳтиёжларини таъминлашга хизмат қилиши ҳақида хабар берган эди.
Эй Ислом Уммати ва куч-қудратга тўлган лашкарлари!
Сизнинг ҳукмдорларингиз яҳудийлар ва мушрик ҳиндулар ўртасидаги тобора кучайиб бораётган ёвуз иттифоққа қарши эмас. Мафкура нуқтаи назаридан, бу ҳукмдорлар миллатчидирлар. «Ватан» ҳақида гапирганда, уларнинг қарашлари мусулмонларни бир-биридан ажратиб қўйган ва заифлаштирган миллий чегаралардан нарига ўтмайди. Улар ҳеч қачон Умматни қайта тиклаш ҳақида ўйламайди. Умматни қайта тиклаш эса, миллий чегараларни бекор қилиш ва Ислом Умматини бирлаштиришни талаб қилади, бу эса уни дунёдаги энг буюк давлат соҳибига айлантиради.
Сиёсий жиҳатдан эса, бу ҳукмдорлар яҳудий вужуди билан ҳинду давлатининг иттифоқчиси бўлган Америкага қарамдир. Уларнинг роли Умматнинг армияларини ушлаб туришдир. Шу билан бирга, мусулмонлар Ғарбда яҳудий вужуди ва Шарқда Ҳиндистон ҳукумати томонидан қирғинга учрамоқда. Мана шулардан кейин ҳам, бу ҳукмдорларни қулатиб, уларнинг ўрнига Ислом билан бошқарадиган, Ислом Умматини бирлаштирадиган ва душманларни ер тишлатадаган битта халифани тиклаш зарурлиг ҳақида шубҳа бўлиши мумкин?
Эй Ислом Умматининг армиялари!
Тўғри фикр юритиш Ислом Умматини бирлаштиришни талаб қилади. Бу нафақат замон талаби, балки мусулмонларнинг зиммасига юклатилган диний вазифа ҳамдир. Аллоҳ Таоло айтади:
وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللهِ جَمِيعاً وَلَا تَفَرَّقُوا
«Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!» (Оли Имрон: 103).
Ҳофиз Ибн Касир ўзининг тафсирида шундай дейди: «У уларни жамоат бўлишга буюрди ва бўлиниб-парчаланишдан қайтарди».
Бу оят мусулмонларнинг ягона тузумда бирлашиши фарз эканлигининг шаръий далилидир. Бир пайтлар Мадина ансорлари Ислом ҳукмини ўрнатиш ва мусулмонларни бир тузумда бирлаштириш учун нусрат қўлини чўзган эдилар. Аллоҳ уларга ўша даврнинг яҳудийлари ва мушриклари устидан ғалаба қозонишни насиб қилди.
Бизнинг давримизда ҳам сизларнинг орангиздаги ҳақиқий мўминлар Ислом Умматини яҳудийлар ва мушрик ҳиндулар қўлида хўрланиши даврига абадий нуқта қўядилар. Айнан шу мақсадда Ҳизб ут-Таҳрир сизларнинг орангизда ва сизлар билан бирга фаолият олиб бормоқда. У сизларнинг энг яхшиларингизни яқиндан танийди ва сизга шундай дейди: Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш учун Нусрат бериш вақти келди.
Мусъаб Умайр




