Матбуот баёноти

Хавфсизлик идоралари ҳали-ҳамон одамларни ўғирлаб кетиш амалиётидан воз кечгани йўқ! Улар бу қабиҳ қилмишдан қачон тийиларкин?!

Матбуот баёноти

Хавфсизлик идоралари ҳали-ҳамон одамларни ўғирлаб кетиш амалиётидан воз кечгани йўқ! Улар бу қабиҳ қилмишдан қачон тийиларкин?!

Кеча, 2026 йил 20 феврал, жума куни соат 13:00лар атрофида Ливан армияси разведка хизмати ходимлари пойтахт Байрут шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрирнинг икки аъзосини ўғирлаб кетди. Мазкур ҳаракат ҳеч қандай ҳуқуқий асос ва суд қарорисиз, инсоннинг энг оддий ҳуқуқлари ва қадр-қимматини очиқчасига поймол этган ҳолда содир этилди. Бу зўравонликка Ҳизб аъзоларининг бензин солиғини ошириш ҳамда қўшимча қиймат солиғини кўтариш ҳақидаги баёнотни тарқатгани баҳона қилиб кўрсатилди.

Гарчи улар ярим тундан кейин озод қилинган бўлсалар-да, бу воқеа ва шу каби хатти-ҳаракатлар жиддий мулоҳаза юритишни тақозо этади. Аслида, хавфсизлик идораларининг вазифаси одамларни ваҳимага солиш ёки ўғирлаб кетиш эмас, балки уларни ҳимоя қилишдир. Бироқ бу идоралар ҳанузгача одамларни қўрқитиш, халқнинг ўз инқирозини ифода этаётган ҳақ овозини ўчириш воситаси бўлиб қолмоқда. Улар инсонларнинг эркинлигини тортиб олиб, хавфсизлигини барбод қилмоқда. Ҳолбуки, фикр ва сўздан бошқа ҳеч қандай қуроли бўлмаган инсонга жиноятчидек муомала қилиш, уни оиласи бағридан ёки кўча-кўйдан ўғирлаб кетиш ҳукумат ва унинг идоралари одамлар ишларини ғамхўрлик билан бошқариш, уларнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашдан нақадар узоқ эканининг яққол далилидир.

Бугунги кундаги энг муҳим савол шуки, ҳукумат ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатларга, айниқса, амалдаги қонун доирасида расмий «хабардор қилиш» тартиби асосида фаолият юритаётган ҳизбга қилинаётган зулмларга нисбатан қандай мавқе тутмоқда?! Ҳукумат қандай қилиб хавфсизлик органларидаги айрим шахслар ёки зобитларнинг одамлар устидан зўравонлик қилишига йўл қўймоқда ва нима учун кейинчалик улардан ҳисоб сўрамаяпти?! Наҳотки, хавфсизлик идорасидаги айрим зобит ёки масъуллар ҳукуматнинг хабари ва назоратисиз одамларни ўғирлаш, қамаш, ушлаб туриш ва кейин қўйиб юбориш билан шуғулланадиган ўзбошимча «идора» очиб олган бўлса?!

Ҳақ ва адолат доирасидан четга чиққан ҳар қандай хатти-ҳаракат нафақат жабрланувчига зиён етказади, балки ҳукуматнинг бепарволигини, инсон қадр-қимматини оёқ ости қилаётганини ҳамда ўз хавфсизлик идоралари қилмишларидан ғафлатда эканини фош этади. Хўш, ички ишлар вазирлиги билан адлия вазирлиги бу қилмишлар қаршисида қайси мавқеда турибди?! Ёки бу идораларни ҳар қандай назорат ва жавобгарликдан холи қолдириш борасида ўзаро махфий келишув мавжудми?!

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти ушбу баёнотида, балки барча баёнотларида кўтараётган масалалар юртда яшовчи барча инсонларнинг, жумладан, давлат ходимлари ва идораларининг ҳам умумий масаласидир. Наҳотки, сиз ушбу золимона солиқларнинг жорий этилишига, халқ ризқи билан эса ҳеч қандай назорат ва жавобгарликсиз ўйин қилинишига рози бўлсангиз?! Агар давлат одамларнинг туб ўзгаришдан умидини узгани боис сукут сақлашига ўрганиб қолган бўлса, бу – сўз ва фикр аҳли ҳам ушбу ҳақ-ҳуқуқлар борасида сукут сақлаши кераклигини англатадими?! Аллоҳ Азза ва Жалла орамизда ҳақ билан ҳукм чиқаргунига қадар, бундай сукутни ҳеч қачон қабул қилмаймиз!

﴿إِنِ ٱلۡحُكۡمُ إِلَّا لِلَّهِۖ يَقُصُّ ٱلۡحَقَّۖ وَهُوَ خَيۡرُ ٱلۡفَٰصِلِينَ﴾

«Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир. У фақат ҳақни сўйлар. У (ҳақ билан ноҳақни) ажратгувчиларнинг энг яхшисидир»                                                                         [Анъом 57]

Эй ҳукмрон доира вакиллари! Сиздан ушбу ботил зўравонликларга зудлик билан чек қўйиш, истисносиз барча инсонларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ҳамда одамларни ўз позициясини ифода этгани учун – аслида эса бу кўпчиликнинг позициясидир – таъқиб қилмаслик талаб этилади. Қолаверса, бундай қилмишлар юзасидан, айниқса, бу биринчи марта эмаслигини инобатга олган ҳолда, шошилинч тергов очиш ҳам сизлардан талаб қилинади. «Ҳуқуқий давлат» ҳақидаги даъволарга қарамай, хавфсизлик идоралари воз кечишни истамаётган бу усуллар бизга минтақада қулаган собиқ режимларни эслатади. Зеро, улар ҳам худди шу йўлни тутган эдилар ва оқибатда халқ нафратига дучор бўлиб, вақт ўтиши билан ағдарилдилар. Дарҳақиқат, эркинлик бирор кимсанинг инъоми эмас, қадр-қиммат имтиёз эмас, адолат эса шунчаки танлов эмас. Балки булар инсоннинг асл ҳуқуқлари бўлиб, юрт ва халқ ишлари фақат шу асослар билангина ўнгланади. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَلَا تَحۡسَبَنَّ ٱللَّهَ غَٰفِلًا عَمَّا يَعۡمَلُ ٱلظَّٰلِمُونَۚ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمۡ لِيَوۡمٖ تَشۡخَصُ فِيهِ ٱلۡأَبۡصَٰرُ * مُهۡطِعِينَ مُقۡنِعِي رُءُوسِهِمۡ لَا يَرۡتَدُّ إِلَيۡهِمۡ طَرۡفُهُمۡۖ وَأَفۡ‍ِٔدَتُهُمۡ هَوَآء﴾

«(Эй Муҳаммад), сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос. (У куни) улар бошларини (осмонга) кўтарган ҳолларида (чорланган томонга хисоб-китоб учун) чопурлар. Кўзлари ўзларига қайтмайди (яъни, қўрқувдан қотиб қолиб, ўзларининг қандай ҳолда эканликларини ҳам кўрмайдилар). Диллари (даҳшатдан) бўм-бўш бўлиб қолур»                                                                                             [Иброҳим 42-43]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливан вилоятидаги

матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button