Ҳижрий 1447 йилнинг шаввол ҳилолини текшириш натижаси ҳақида эълон

Матбуот баёноти
Ҳижрий 1447 йилнинг шаввол ҳилолини текшириш натижаси ҳақида эълон
Муборак рамазон ҳайити табриги
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺга, у зотнинг аҳли оилаларига ва барча саҳобаларига салоту саломлар ёғилсин.
Имом Муслим ўзининг «Саҳиҳ»ида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирган. Муҳаммад ибн Зиёд шундай дейди: Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидагини эшитганман: Росулуллоҳ ﷺ шундай деганлар:
«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ، وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ، فَإِنْ غُبِيَ عَلَيْكُمْ فَعُدُّوا ثَلَاثِينَ»
«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булутли бўлса, уни ўттиз кун қилиб ҳисобланглар».
Бугун, 2026 йил 18 март, чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси шаввол ҳилоли кузатилганидан кейин ҳилолни шаръий кўриш билан кўрилгани айрим исломий юртларда ўз исботини топди. Шунга биноан, эртага – пайшанба куни шаввол ойининг ҳамда муборак Рамазон ҳайити кунларининг биринчи кунидир.
Шу муносабат билан, мен ўзимнинг ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва ундаги ходимларнинг ушбу муборак ой муносабати билан йўллаган табригини Ҳизб ут-Таҳрир амири, улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага етказар эканман, Аллоҳ таолодан амиримизга нусрат беришини, у кишининг қўллари билан Ислом ва мусулмонларга ғалаба насиб қилишини, натижада, Уммат тез орада, кечикмасдан, у кишига мусулмонлар халифаси сифатида байъат беришини сўраб қоламиз.
Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир ўз амири ҳамда бутун дунёдаги барча эркак ва аёл аъзолари билан биргаликда Аллоҳ Субҳанаҳу ва таолодан ушбу Рамазон ҳайитини Исломий Уммат учун бир хушхабарга айлантиришини, келаси йилги ҳайитни эса Умматга Халифалик, ғолиблик ва омонликни ато этган ҳолда насиб қилишини сўраб қолади.
Бу йилги Рамазон ҳайити мусулмон юртларида кечаётган шиддатли ҳодисалар Исломий Уммат шуурига уни ларзага солувчи ҳамда хато тушунчалар ва хомхаёллардан халос этувчи дарс ва ибратларни муҳрлаётган бир паллада кириб келмоқда. Исломий Уммат учун қатъий далиллар асосида шу нарса яққол аён бўлдики, мустамлакачи кофир Ғарбдан ёрдам сўраш, шунингдек, розилигини қозониш ёки ёмонлигидан сақланиш илинжида унинг манфаатларига хизмат қилиш – фақат зиён келтирадиган савдодир. Бундай йўлни тутган кимса дунёю охиратдаги хорликдан ўзга ҳеч нарсага эриша олмайди.
Мана, мусулмон юртлари ҳукмдорлари Америкадан ҳимоя сотиб олиш баҳонасида Трампга Умматнинг миллиардлаб, сўнгра триллионлаб долларлик маблағларини қўш қўллаб топширдилар. Бироқ Америка уларни ҳимоя қилиш у ёқда турсин, аксинча, юртларида уруш оловини ёқди. Аниқроғи, Трамп ўз манфаатларини рўёбга чиқариш йўлида уларни ҳам ўзи билан бирга уруш гирдобига шўнғишга мажбур қилмоқда.
Эроннинг аҳволи ҳам худди шундай бўлди. Зеро, у ўнлаб йиллар мобайнида Америка орбитасида айланиб, Афғонистон ва Ироқнинг босиб олинишида у билан ҳамоҳанг равишда иш тутган эди. Ҳатто Эроннинг собиқ президентларидан бири очиқчасига «Агар Эрон бўлмаганида, Америка ушбу икки давлатни босиб олишда муваффақиятсизликка учраган бўларди», деб таъкидлаган. Шунга қарамай, Америка Эроннинг бу хизматларини эътироф этмади, аксинча, унга қарши уруш эълон қилди. Ҳатто Эрон раҳнамоси (муршиди)нинг жонига суиқасд қилиб, эндиликда унинг режимини ағдаришга уринмоқда.
Мусулмон юртларида кечаётган воқеалар бизни икки масала устида тўхталишга ундайди:
Биринчи масала шуки, мустамлакачи кофир Ғарбнинг ёмонлигидан сақланиш ёки унинг розилигига эришиш мақсадида билдирилаётган ҳар қандай тиз чўкиш чақириқлари сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилишдан бошқа нарса эмас. Воқеалар очиқ кўрсатмоқдаки, бундай йўл ўз эгаларини фақат вайронагарчилик ва ҳалокат сари етаклайди. Энг ачинарлиси эса, бундай мутеълик ҳаромдир. У Росулуллоҳ ﷺнинг минҳожларига ҳамда рошид халифалар тутган йўлга мутлақо зиддир. Зеро, бундай қилмиш дунё ва охиратда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ғазабини келтиради. Аллоҳ Таоло айтади:
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمۡ أَوۡلِيَآءَ تُلۡقُونَ إِلَيۡهِم بِٱلۡمَوَدَّةِ وَقَدۡ كَفَرُواْ بِمَا جَآءَكُم مِّنَ ٱلۡحَقِّ﴾
«Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизнинг душманингизни дўст тутманглар! Сиз уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар. Ҳолбуки улар сизга келган Ҳаққа кофир бўлгандирлар!» [Мумтаҳина 1]
Иккинчи масала шуки, мусулмонлар мустамлакачи кофир Ғарб ва унинг малайлари томонидан тарқатилаётган «мусулмон халқлари ўз ҳокимиятини Ғарб чангалидан қайтариб олишга қодир эмас», деган асоссиз даъволарга асло алданиб қолмасликлари лозим. Зеро, Ғарб эга бўлган имкониятлар кўзга кўринадиган зоҳирий куч-қудратдан нарига ўтмайди. Мана, Америка бутун дунёга ўз армиясини ер юзидаги энг қудратли ҳарбий куч сифатида тарғиб қилиб, Эронга қарши урушни Венесуэладаги каби «оддий сайр»дек тасвирлаш орқали дунёни хомхаёлларга гирифтор қилган эди. Бироқ амалда бу хомхаёлларни рўёбга чиқаришга ожизлик қилди. Натижада уруш чўзилиб, янада мураккаб тус олди. Трамп ва унинг маъмурияти танг аҳволга тушиб қолди. Шу боис, улар Эроннинг ҳарбий салоҳияти йўқ қилингани ҳақидаги сохта «ютуқлар»ни тарғиб қилиш мақсадида кетма-кет ёлғон баёнотлар тарқатишга киришдилар. Ҳолбуки, уларнинг ўзи бу боши берк кўчадан чиқиш йўлини излаш билан овора.
Шу боис, ушбу муборак айёмда Исломий Умматни – душманларнинг бурнини ерга ишқалаган ҳолда – байрам шодлигини қайта жонлантиришга, бу йилги Рамазон ҳайитини нусрат ва ғолиблик хушхабарининг бир бекатига айлантиришга ҳамда Халифалик Росулуллоҳ ﷺ кўрсатиб берган сиёсий тузум эканини ёдда тутишга чақирамиз. Бу – саҳобалар (розияллоҳу анҳум) татбиқ этган, Исломий Умматга бутун тарихи давомида азизликни кафолатлаган ҳамда Уммат фақат унинг соясида азиз бўлган сиёсий тузумдир. Шунинг учун Уммат Халифаликни қайта барпо этиш фаолиятига ҳозирнинг ўзидаёқ жадал киришиши ва буни ўзининг ҳаёт-мамот масаласига айлантириши лозим.
Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ушбу буюк фарзни қайта барпо этиш йўлида исломий сақофат ва сиёсий онг асосида барча зарур ҳозирликларни кўриб қўйганлар. Улар сизларнинг орангизда, сизлар билан елкадош бўлган ҳолда, Аллоҳ бизни ҳам, сизларни ҳам нусрат ва ғолибликка муваффақ қилишидан умидвор бўлиб, сизларга қўл узатмоқдалар. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ ушбу золим ва зўравон ҳукмронликдан кейин келадиган бошқарув ҳақида Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда башорат берганлар. Унда Росулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қиладилар:
«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ، ثُمَّ سَكَتَ»
«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади».
Ҳайитингиз муборак бўлсин!
Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Чоршанбадан пайшанбага ўтар кеча ҳижрий 1447 йил Шаввол ойининг биринчи куни бўлиб, бу милодий 2026 йил 19 март, пайшанба кунига тўғри келади.
Муҳандис Салоҳиддин Азоза
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси




