Аллоҳ ва унинг расули бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
﴿وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا مُبِينًا﴾
Аллоҳ ва Унинг Расули бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўшиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг Расулига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди.
Эй одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат…
Муҳаммад ﷺ уммати одамлардан алоҳида бир бутун уммат эмасмиди ахир? Рўза ва фитр борасида тафриқага солиш уни бўлиб ташлашни ва бирлигини парчалашни янада чуқур томир оттириш эмасми ахир?
Мусулмонлар ўлкаларидаги режимлар мусулмонларни рўза ва рўзадан чиқиш борасида бўлинишни янада чуқур томир орттиришга зўр бериб ҳарислик билан интилишаётганини тушуниб етмаяпсизларми ахир?!
Мусулмонлар юртларидаги фатво идоралари Ал-Азҳар исломий тадқиқотлар академияси фатвосидан воз кечиб, уни ўз сайтларидан нега олиб ташлагани ҳақида сўрамадингизми? Ўша фатвода, мусулмонлар ўлкаларида рўза ва ундан чиқиш битта бўлиши таъкидланиб, агар бир юртда ҳилол кўрингани собит бўлса Расулуллоҳ ﷺнинг:
»صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ، وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ، فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلَاثِينَ«
“Уни (ҳилолни) кўриб рўза тутинглар ва уни кўриб рўзадан чиқинглар. Агар у сизларга кўринмай қолса Шаъбон саноғини ўттизга етказинглар” Бухорий ривояти.
Эй инсонлар учун чиқарилган энг яхши уммат, Ҳизб ут-Таҳрир Расулуллоҳ ﷺнинг барча мусулмонларга рўза ва ундан чиқиш вожиб бўлиши айтилган.
صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ، وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ
“Уни (ҳилолни) кўриб рўза тутинглар ва уни кўриб рўзадан чиқинглар.”, деган сўзларига амал қилиб рўза ва ундан чиқиш бир бўлишини – Исломий уммат ҳақиқатини ифодаловчи бу шаръий ҳукмни табанний қилган. Зеро у одамлардан алоҳида бир бутун умматдир. Лекин малай режимлар ва уларнинг “карнай” лари Умматнинг мусулмонларнинг рўзалари ва ундан чиқишлари борасидаги бирлигига оид даъватига қарши уруш очиб курашмоқда ва зўр бериб мусулмонларни бўлиб ташлашни чуқур томир орттиришга уринмоқда. Бугина эмас, балки янада ҳаддидан ошиб, Ҳизб ут-Таҳрирнинг рўза ва ундан чиқиш бир бўлишига оид даъватини бўлинишга бўлган даъват, деб атамоқда. Жиноятчиларнинг одати ўзи шундай, улар ботилга ҳақ тўнини кийгизмоқчи бўладилар.
﴿وَلَا تَلْبِسُوا الْحَقَّ بِالْبَاطِلِ وَتَكْتُمُوا الْحَقَّ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ﴾
“Ҳақни ботилга аралаштирманглар ва билган ҳолингизда ҳақни беркитманглар.” (Бақара 42)
Эй муборак замин аҳли, Аллоҳга ва Расулига хиёнат қилган хоин фаластин маъмурияти ўзининг (карнайларини) сафарбар қилди, ўзининг хавфсизлик идораларини ҳаракатга келтирди, унинг муҳофизлари Ҳизб ут-Таҳрир Шаввол ойи ҳилоли мўътабар шаръий кузатувга биноан кўрилгани собит бўлганини эълон қилганидан кейин темир қўл билан зарба бериш, дўқ пўписа ва таҳдид қилишдан иборат қатор баёнотларни чиқаришди.
Хўш, бу барча сафарбарлик нега бўлди? Нега биз бу маъмурият ўз ичидаги ҳамма ёққа фасод ёяётган коррупционер кимсаларга қарши курашаётганини кўрмаяпмиз? Нега унинг муҳофизлари манзилгоҳларга ин қуриб олган яҳудларга темир қўл билан зарба бериш ҳақида дўқ пўписа қилишаётганини кўрмаяпмиз, ваҳоланки улар Фаластин аҳлига ҳужум қилиб, уларнинг уйларини ва масжидларини ёқиб юборишмоқда. Ерларини мусодара қилишмоқда ва дарахтларини суғуриб ташлашмоқда. Аксинча бу маъмуриятнинг хавфсизлик идораси Аллоҳнинг ғазабига учраган яҳудлар ва уларнинг манзилгоҳларга жойлашиб олган кимсаларнинг барча ҳаракатлари қаршисида инига кириб кетиб, яшириниб олмоқда.
Эй инсонлар учун чиқарилган энг яхши уммат!
Душманларингиз энг кўп қўрқадиган нарса сизнинг бирлигингиздир. Шунинг учун у умматимизни парчалаб ташлашга ва унинг жамоатини тафриқага солишга зўр бериб ўта ҳарислик билан уринади. Чунки мана шу бўлиб ташлаш билан қонларимизни бемалол тўкадиган бўлади, нопок оёқлари билан муқаддасотларимизни топтайверади ва бойликларимизни талон- тарож қилиб кетаверади. Ал-Ақсо масжидининг ёпиб қўйилгани ва унда намоз ўқиш ман қилинганига сабаб, Исломнинг ҳаёт майдонида йўқлиги ва умматнинг бўлиб ташлангани эмасми? Ғазонинг вайрон қилингани, унинг аҳли очликка дучор қилингани ва улар ҳамон қамал остида эканликларига сабаб, Исломнинг ҳаёт майдонида йўқлиги ва умматни бўлиб ташлангани эмасми ахир? Ливан ва Эроннинг бомбардимонлар нишонига айланиб вайрон бўлганига сабаб Исломнинг ҳаёт майдонида йўқлиги ва умматни бўлиб ташлангани эмасми ахир? Мана шундан кейин Исломий уммат ва унинг армиялари уларнинг сафини бирлаштириб калимасини жамлайдиган битта эр киши қалбига жамланиб бирлашиши вожиб эмасми ахир?
Эй инсонлар учун чиқарилган энг яхши уммат,
﴿إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِهِ صَفًّا كَأَنَّهُمْ بُنْيَانٌ مَرْصُوصٌ﴾
“Албатта Аллоҳ Ўзининг йўлида гўё туташ бинолардек бир сафга тизилган ҳолларида жиҳод қиладиган зотларни севар.” (Саф 4)
Хўш бунга қандай йўл бор? Исломий уммат ўз душманларига қарши туташ бинолардек бир сафга тизилган ҳолда қандай қилиб жанг қилади? Саудлар оиласи ёки Иордания ҳокимлари ва Сиси режими шароитида бунга бирон йўл борми? Ҳозирда мусулмонлар рўза тутишлари ва ундан чиқишлари борасида битта киши қалбидек бирлашмаган эканлар, туташ бинолардек бўлишга бирон йўл борми?
Эй Аллоҳ таоло йўлидаги маҳбуб дўстларимиз:
Ҳизб ут-Таҳрир сизларни рўзангиз ва ундан чиқишингиз бир бўлишга чақиради, душманингизга қарши жангда армияларингизни бирлаштиришга чақиради.
Ҳизб ут-Таҳрир сизларни Америка ва ғарбга тобеликдан озод бўлишга чақиради, бу мустамлакачилар мусулмонларга хору зорлик ва бўлинишни олиб келди холос.
Ҳизб ут-Таҳрир орангизда пайғамбарлик минҳожидаги Рошид Халифаликни тиклаш учун иш олиб бормоқда. Халифалик сўзингизни бирлаштиради, у бўлса динингизни қоим қиладиган бўласиз ва уни оламларга уларни капитализм зулматларидан Ислом нурига олиб чиқиш учун яхшилик ва ҳидоят рисолати сифатида кўтариб чиқадиган бўласиз.
Мана шу бизнинг даъватимиздир. У Аллоҳ ва Расули мўминларга йўллаган даъватдир. Ҳақ субҳанаҳудан кўксингизни мана шу яхшиликка кенг очиб, Аллоҳ ва Расули амрига лаббай деб жавоб беришингизни сўраб қоламиз. Зеро ҳаётингиз, нажот топишингиз ва Роббингиз ризолиги мана шу яхшиликдадир.
Аллоҳ рўзангизни ва тоат ибодатларингизни қабул қилсин. Аллоҳ ийдингизни баракотли қилсин.
والحمد لله رب العالمين
﴿يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ وَاتَّقُوا فِتْنَةً لَا تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْكُمْ خَاصَّةً وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ﴾
“Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар.”…
… Ҳамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) фитнадан сақланингиз! Ва билингизки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир. (Анфол 24-25)
Ҳизб ут-Таҳрир 1 Шаввол 1447ҳ
Муборак Фаластин тупроғи 19 Март 2026м




