АҚШ Эрон портларига нисбатан чекловлар жорий этди

АҚШ Эрон портларига нисбатан чекловлар жорий этди
Покистонда бўлиб ўтган АҚШ-Эрон музокаралари муваффақиятсиз якунлангач, расмий Вашингтон Форс кўрфазидаги кема қатновига нисбатан бир қатор чекловларни жорий қилди. АҚШ томони 13 апрелдан эътиборан Эрон портларига йўл олган ёки у ердан чиқаётган кемаларнинг ҳаракати чекланишини маълум қилди. Бу ҳақда президент қарорига таянган ҳолда АҚШ Марказий қўмондонлиги хабар қилди.
Мазкур чекловлар кеманинг қайси давлатга тегишли эканлигидан қатъи назар, барча сув ҳавзалари воситаларига тааллуқлидир. Чекловлар нафақат портларни, балки Эроннинг соҳил бўйи сувларини ҳам, жумладан, Форс кўрфази ва Уммон денгизини ҳам ўз ичига олади. Шу билан бирга, Ҳурмуз бўғози орқали бошқа мамлакатлар портларига йўл олган кемаларнинг ўтишига ҳеч қандай тўсқинлик қилинмаслиги алоҳида таъкидланди.




