Роя газетаси

ҚУДДУСНИНГ АСЛ СОҲИБЛАРИ ЁҲУД МУҚАДДАС ШАҲАР «МАҲРИ»

ҚУДДУСНИНГ АСЛ СОҲИБЛАРИ ЁҲУД МУҚАДДАС ШАҲАР «МАҲРИ»

Тарихнинг аччиқ парадокси шундаки, бир пайтлар Ислом умматининг ғурури ва кураш майдони бўлган Қуддус, бугун кундалик янгиликлар дастурининг шунчаки навбатдаги лавҳасига айланди. Бу ачинарли ҳол оғриқли бир саволни туғдиради: Мусулмонларнинг онгида Қуддуснинг қадри пасайдими ёки мафкуравий йўналишимиз бутунлай издан чиқдими?

637 йилда Халифа Умар ибн Хаттоб (р.а.) Қуддусга муқаддас қадамжолар ҳимоясини кафолатловчи «Умар аҳдномаси» билан кирган эди. 1099 йилда шаҳар салибчилар қўлига ўтган бўлса-да, то Салоҳиддин Айюбий зафарига қадар у мусулмонларнинг тирик виждони ва ор-номуси бўлиб қолди.

Бугун ҳар бир мусулмон мураккаб бир ҳақиқат билан юзма-юз турибди: Қандай қилиб энг олий ва муқаддас қадриятимиз эътибордан четдаги иккинчи даражали муаммога айланди? Нима учун Қуддус нидоси тезкор хабарлар замонида узоқдаги бир шовқинга айланиб қолди?

Тарих гувоҳлик беради: муқаддас даргоҳлар фақат Умматнинг куч-қудрати, бирлиги ва қатъий иродаси уйғунлашгандагина ҳимоя қилинган. Қуддус айнан шу уч устун жамланганда Ислом бағрига қайтган эди. Шу сабаб, бугунги муҳим савол — Қуддус ўз эгаларига қайтадими? Албатта! Бунинг учун Уммат уйғониши, армиялар эса Форуқ ва Салоҳиддин очган зафар йўлидан юришлари шарт.

Зеро, бугун асирликда турган Қуддус — мусулмонларнинг мафкуравий маёғи ва Расулуллоҳ  башорат қилган бўлажак Рошид Халифаликнинг пойтахтидир. Шу боис, барча мусулмонлар Халифаликни барпо этиш ва унинг қўшинларини Фаластин озодлиги йўлида ҳаракатга келтириш учун аниқ стратегик лойиҳага эга Ҳизб ут-Таҳрир билан қўлни қўлга бериб, Халифаликни барпо этиш йўлида жипслашиши зарур. Фақат ана шундагина Қуддус ўз соҳиблари қайтганини ва озодлик «маҳри» тўланганини ҳис этади.

Роя газетасининг 2026 йил 20 май, чоршанба кунги 600-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button