ҲОРУННИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА СИСИНИНГ САФСАТАСИ

ҲОРУННИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА СИСИНИНГ САФСАТАСИ
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг: «Бизда бунга етадиган сув ҳам, ер ҳам йўқ… Миср қишлоқ хўжалигида ўз-ўзини таъминлайди, деб асло хомхаёл қилманг. Бунинг ҳеч қачон имкони бўлмайди», — деган иқрори қарийб ўн йиллик баландпарвоз ваъдалар ва уйдирма лойиҳаларга якуний нуқта қўйди.
Бу баёнот мамлакат расман «тушкунлик босқичи»га қадам қўйгани ва давлат бошқаруви «ожизликни идора қилиш» мантиғига ўтганидан дарак беради. Режим ҳозирги инқирозни демографик портлаш ва жуғрофий чекловлар билан хаспўшлашга уринмоқда. Бироқ, бундай «биологик муқаррарлик» ниқоби остидаги иддаолар аслида сиёсий масъулиятдан қочишга қаратилган навбатдаги манипуляциядир.
Мисрнинг сув тақчиллиги бўйича «қизил чизиқ» остига тушиб қолгани ҳокимият учун кутилмаган фожиа эмас. Бу — ўтган асрнинг 80-йиллариданоқ соҳа мутахассисларининг ҳисоботларида муҳрланган тарихий ва илмий воқелик эди. Бугунги стратегик чекиниш табиатнинг хасислигидан эмас, балки давлатни режалаштириш иродасининг нақадар заиф ва омонат эканидандир.
Асосий муаммо ресурсларнинг камлигида эмас, балки мавжуд бойликларни бошқарган, тўғрироғи, уларни совурган сиёсий қарорларнинг қай даражада мустақил ва оқилона бўлганидадир.
Режимнинг стратегик хатоларига холис назар ташлаш кифоя: 2015 йилда халқ жамғармаларидан 8 миллиард доллардан зиёд маблағ йиғилган эди. Бу улкан капитал ишлаб чиқариш секторига эмас, балки жамиятда сохта кўтаринкилик яратиш ва вақтинчалик сиёсий легитимликни «сотиб олиш» учун Сувайш каналида тупроқ ковлаш ишларига сарфлаб юборилди. Ваҳоланки, ушбу маблағ сув хўжалигига йўналтирилганда, Миср қирғоқларида 80 та улкан денгиз сувини чучуклаштириш станциясини барпо этиш мумкин эди.
Бу иншоотлар Нил дарёсига бўлган босимни юмшатиб, унинг сувини тўлиқ деҳқончиликка йўналтириш имконини берарди. Биргина «ақлли суғориш» тизимига ўтиш орқали йилига исроф бўлаётган 15 миллиард куб метр сувни тежаб қолиш ва миллионлаб гектар қўшимча ерларда ризқ ундириш мумкин эди.
Мисрнинг ички муваффақиятсизликлари Сисининг ўз қўли билан имзолаган ҳалокатли геосиёсий хатоларига уланиб кетди. 2015 йилдаги «Уйғониш тўғони» (GERD) бўйича декларация Эфиопияга халқаро ҳуқуқий «виза» тақдим этди. Натижада, мисрликлар учун ягона «ҳаёт томири» бўлган Нил дарёси ташқи кучлар хоҳишига кўра очиб-ёпиладиган оддий «жўмрак»ка айланиб қолди.
Бугун табиий омиллар Миср учун мақсадли қамал воситасига айланган. Қишлоқ хўжалиги бюрократияси технологик тараққиётдан бош тортмоқда, деҳқонларни тежамкорлик баҳонасида занжирбанд қилмоқда. Таққослаш учун: Фаластинни ишғол қилган яҳуд вужуди Миср билан бир хил саҳро иқлимида яшаса-да, оқава сувларни қайта ишлаш ва инновацион суғориш тизимлари орқали ўз-ўзини 100 фоиз таъминлаб, глобал рейтингларда юқори ўринларни эгалламоқда. Бу Миср сиёсий элитаси учун нақадар аччиқ сабоқ ва шармандалик!
Бугунги инқирознинг асл илдизини англаш учун Сайкс-Пико битими асосидаги тор чегараларга қамалган заиф миллий давлатлар билан Исломнинг кенг ва очиқ жуғрофиясини қиёслаш кифоя. Халифа Ҳорун ар-Рашид булутларга юзланиб: «Қаерга истасанг, ўша ерга ёмғир ёғдир, барибир хирожинг менга келади», — деганда шунчаки риторик санъатни эмас, балки чегара ва божхона тўсиқларини билмайдиган, дарёларнинг манбаидан то қуйилиш жойигача ҳукмрон бўлган суверен жуғрофиянинг қудратини назарда тутган эди
Бу яхлит жуғрофиянинг парчаланиши алоҳида миллий давлат учун «ўз-ўзини таъминлаш» вазифасини хомхаёлга айлантирди. Бугунги режимлар эса ушбу «сунъий қамал»дан халқ онгига қўрқув ва қарамлик психологиясини сингдириш, стратегик активларни доллар илинжида сотишни «муқаррар қисмат» сифатида талқин қилиш учун фойдаланмоқда.
Мана шундай боши берк кўчада Ҳизб ут-Таҳрир тақдим этаётган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик лойиҳаси нажот намунаси бўлиб бўй кўрсатмоқда. Ҳизбнинг Дастури ерларнинг бўш қолишини тақиқлайди, монополияга чек қўйиб, ерни уни обод қилганга топширади. Энг муҳими, барча ресурсларни мустамлакачилик чегараларини парчаловчи яхлит Исломий ҳудудда бирлаштиради.
Бу саноат концепцияси шунчаки юзаки ўзгариш эмас, балки мустақил оғир саноатни, маҳаллий машинасозлик ва биотехнологик тадқиқотларни тиклашни назарда тутади. Бу суверен ечимларни ҳозирги тузумлар шароитида амалга ошириш имконсиз, бироқ улар мустамлакачиларга гаров бўлишни рад этувчи ғоявий давлат учун муқаррар муқобиллардир.
Президент Сисининг сўнгги баёнотлари шунчаки қуруқ рақамлар эмас, балки ўз вақтида «25 январь инқилоби» орқали ҳокимиятни ўз қўлига олишга жазм этган халққа йўлланган пинҳона «жазо хати»дир. Режим шу йўл билан халқ иродасини синдириб, уни «бир бурда нон» ва қарз гирдобига маҳкум қилмоқчи. Ваҳоланки, нажот — хирожи марказга келадиган кенг Ислом жуғрофиясининг яхлитлигидадир. Режим эса Умматга Фиръавннинг «Мен сизга фақат ўзим кўраётган нарсани кўрсатаман», деган мутакаббир мантиғини мажбуран тиқиштирмоқда.
Эй Кинона (Миср) аҳли, эй зафар қучган фотиҳлар ва алломаларнинг ворислари! Бу зулматли воқелик асло воз кечиб бўлмас қисмат эмас. Бу — сизни сохта чегаралар ва қарам сиёсатлар билан занжирбанд қилишнинг аччиқ мевасидир. Бу зулматдан чиқишнинг йўли таслимият эмас, балки Ҳизб ут-Таҳрир кўтариб чиқаётган стратегик лойиҳа — Рошид Халифалик атрофида жипслашишдир.
Бу лойиҳа ёш авлод учун ягона нажот кемаси бўлиб, уларни умидсизлик ботқоғидан суғуриб олади ва Ислом ақидасига мансублик иззатини қалбларга муҳрлайди. Бас, динингизга нусрат бериш ва ҳокимиятингизни қайтариб олиш учун қўзғалинг! Токи, муқаддас заминингиз узра уйғониш қуёши қайта порласин, бу Уммат эргашувчи эмас — етакчи, бошқарилувчи эмас — бошқарувчи бўлиб майдонга чиқсин!
Устоз Маҳмуд Ал-Лайсий
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги Матбуот бўлими аъзоси
Роя газетасининг 2026 йил 3 июн, чоршанба кунги 602-сонидан




