Янгиликлар

Ғазодаги гуманитар инқироз янада оғирлашмоқда

Ғазодаги гуманитар инқироз янада оғирлашмоқда

2026 йил 20–21 август кунлари БМТ ва гуманитар миссиялар эълон қилган янги маълумотлар Ғазодаги гуманитар вазият нақадар оғир эканини яққол кўрсатди.

Аҳолининг 94 фоизи бошпанага муҳтож бўлиб, уй-жой масаласи энг оғир муаммолардан бирига айланди. Вақтинчалик бошпаналарда жон сақлаётган оилаларнинг қарийб 80 фоизи ўта оғир ва ҳалокатли дараждаги очликни бошдан кечирмоқда.

Тахминан 2 миллион киши ўзларининг доимий бошпанасидан ва кундалик ҳаёт учун зарур бўлган энг оддий буюмларидан маҳрум бўлган. Шунингдек, 1,7 миллион одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлиб, кўчиб кетган бўйи ҳалигача қайтиб келолмаяпти. Тақрибан 1600 киши вақтинчалик лагерларда ғоят танг ва қийин шароитда кун кечиришга мажбур бўлмоқда.

Тоза сув муаммоси ҳам кун сайин оғирлашиб боряпти. Ғазо аҳолисининг 90 фоизи ўртача ёки оғир даражадаги тоза сув танқислигидан азият чекмоқда. Июн ойида бу кўрсаткич 84 фоизни ташкил этган эди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button