Хал қилувчи тарихий лаҳзалар иккиланувчиларни кутиб турмайди!

Хал қилувчи тарихий лаҳзалар иккиланувчиларни кутиб турмайди!
Умматнинг тақдирий масаласи юзаки ва ямоқ солувчи ечимларни ҳамда «ўрта йўл» бўйича ён бериш ёки муросаларни талаб қилмайди. Балки у Исломий Ҳаётнинг воқелигига қайтарадиган кенг қамровли қарашни ҳамда воқеликнинг вақтинчалик ўзгаришлари таъсир қилмайдиган мабдаий ва қатъий фикрий пойдеворга таянишни талаб қилади.
Шунингдек, у кенг қамровли сиёсий онгни, катта давлатларнинг режаларини очиб ташлашни ва халқларнинг бойликларини назорат қилиш учун ишлатилаётган воситаларни фош этишни талаб қилади.
Бундан ташқари, у ҳаётнинг барча соҳалари — иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва халқаро муносабатлар учун инсон ишларини адолат билан бошқаришга асосланган ҳамда соғлом ақл ва қалб эгасига таянадиган ҳазорий (цивилизацион) муқобил сифатидаги кенг қамровли исломий ечимни тақдим этишни талаб қилади.
Дарҳақиқат, ҳал қилувчи тарихий лаҳзалар иккиланувчиларни кутиб турмайди! Бугунги даъват ушбу Умматнинг ҳар бир фарзандига, ҳар бир мутафаккирга ва ўз келажагига қайғурган ҳар бир кишига қаратилгандир. Тўғри қарашга эга бўлиш ва мабдаъни маҳкам тутиш — уйғонишнинг биринчи йўлидир. Биз шунчаки қуруқ фикрий назарияга эмас, балки чуқур сиёсий онгга, букилмас азму қарорга ҳамда Умматга ўз салтанатини, инсонга эса ўз қадр-қимматини қайтарадиган холис амалга чақирамиз. Токи Ислом ҳар доим бўлганидек, инсониятни жаҳолат ва қарамлик зулматларидан ҳақнинг адолати ва раҳматига олиб чиқувчи нур бўлсин.
Роя газетасининг 2026 йил 19 август чоршанба кунги 613-сонидан




