Ҳижобга қарши уруш — Исломга қарши салиб уруши

Ҳижобга қарши уруш — Исломга қарши салиб уруши
Эй мусулмонлар!
Ғарб давлатлари мусулмон аёлларга қарши курашиш ва уларга босим ўтказишда бир-биридан ўзишга интилмоқда. Бу эса уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни кафолатлаш ҳақидаги даъволари ҳамда баландпарвоз шиорларига бутунлай зиддир. Ғарбнинг мусулмон аёлларга нисбатан ҳижоб ва ниқобни тақиқлаш орқали олиб бораётган сиёсати унинг Исломдан ва Исломнинг тарқалишидан қўрқишини фош этмоқда. Бу — давлатнинг дунёвийлигини сақлаб қолиш ва Ғарб цивилизациясининг тушунчаларини ҳимоя қилиш йўлидаги жадал ҳаракатдир. Шунингдек, бу давлатларнинг муносабатларидаги зиддиятни ҳам очиб беради: агар шахсий эркинликлар деб атайдиган нарсалари уларнинг суверенитетига таҳдид солса ва дунёвийлигига хавф туғдирса, улар бу эркинликларни бутунлай поймол қиладилар.
Эй мусулмонлар, Ғарбдаги мусулмон аёллар!
Ҳижоб ва ниқобга қарши уруш — Исломга қарши ҳазорий урушдир. Улар бу урушнинг асл моҳиятини «хавфсизликни сақлаш» ёки «иродаси тортиб олинган қизларни ҳимоя қилиш» ниқоби остида яширишга уринмасинлар! Бу ниқоб тез орада тушади ва у билан бирга барча сохта ниқоблар ҳам йўқолиб, Ислом ва унинг аҳлига нисбатан адоват ва нафратга тўла башаралар ошкор бўлади.
Сизлар динингизни маҳкам ушлаб турган кишилардирсиз. Сизларнинг ҳолатингиз худди чўғни қўлида ушлаб турган кишининг ҳолатига ўхшайди. Сизлар динингиз тушунчаларини сақлаб қолиш ва уларга собит туриш учун кураш олиб бормоқдасиз. Шунинг учун уларнинг фарзандларингизни ўз цивилизациясига сингдириб юборишига йўл қўйманг! Аксинча, фарзандларингизнинг қалбида исломий сақофатни мустаҳкамланг ва чуқур сингдиринг.
Шу боис, агар Исломни ўзимиз учун мафкура сифатида қабул қилиб, уни пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш орқали тўлиқ татбиқ қилиш учун ҳаракат қилмасак, бу дунёда самарали таъсир кўрсата олмаймиз. Бундай давлатда биз хорижликларга қарам бўлмаймиз, балки уларга тенг ва муносиб шерик бўламиз. Ҳижобни аёлнинг ҳақ-ҳуқуқларига тажовуз ёки шахсий эркинлик деб қарайдиган Ғарб давлатларидан ҳадя ёки илтифот кутиб ўтирмаймиз. Балки ҳижобни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таслим бўлиш ва Унга бандалик қилиш деб биламиз.
Роя газетасининг 2026 йил 21 октябр чоршанба кунги 622-сонидан




