Айман Сафадий «Кимда икки давлат ечимидан ўзга ечим бўлса, марҳамат, тақдим этсин!», деди

Матбуот баёноти
Айман Сафадий «Кимда икки давлат ечимидан ўзга ечим бўлса, марҳамат, тақдим этсин!», деди
Ҳизб ут-Таҳрир эса шаръий ва амалий ечимни илгари ҳам тақдим қилган, ҳозир ҳам тақдим қилмоқда
Иордания режими ташқи ишлар вазири икки давлат ечимига муқобил ечим ҳақидаги саволида ростдан ҳам жиддийми? Агар жиддий бўлса, унда жавоб берайлик!
Айман Сафадий бу сўзларни 2025 йил 28 июл, душанба куни Нью-Йоркдаги БМТ қароргоҳида бўлиб ўтган халқаро конференциянинг асосий сессиясида сўзлаган нутқида айтди. «Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш ва икки давлат ечимини амалга ошириш» мавзусидаги ушбу анжуман Саудия Арабистони ва Франция ҳамраислигида ўтказилди.
Эй Сафадий! Сохта яҳудий вужуди хавфсизлигини таъминлашга қаратилган «ечим»ни мамлакат аҳли ва бутун Ислом Умматига зўрлаб тиқиштирган сенинг Иордания режимингдир. Фаластин масаласини ҳал қилишда эса сенлар мурожаат қиладиган ягона манба – мамлакат режимининг дўсти, яҳудий вужудининг иттифоқдоши, уни мустаҳкамлаш, сақлаб қолиш ва ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган АҚШ бўлиб келди. Бугунги кунда ҳам, Ғазо аҳлига қарши амалга оширилаётган қирғин ва очлик урушида яҳудийлар билан ҳамкорлик қилаётган айнан шу АҚШдир.
Фаластин муаммоси пайдо бўлганидан бери икки давлат ечимидан бошқа ечим таклиф қилган ҳар қандай шахс – Иордания аҳли, холис фаоллар ёки жиддий сиёсий партиялардан – сенлар томонингдан қамалмадими, қийноққа солинмадими, давлат хавфсизлиги судларида судланмадими?! Улар турли айбловлар, энг камида «тузумни ағдаришга даъват» деган туҳматлар билан жазоланмади?! Наҳотки, сенлар режиминг хавфсизлиги ва мавжудлиги душманнинг ечимларини қабул қилишга боғлиқ бўлса?!
Аниқки, сенларнинг сиёсий лойиҳаларинг ўтган ўнлаб йиллар давомида ўзининг муваффақиятсизлигини яққол намоён қилди. Натижада мамлакат ва халқ таърифга тил ожиз бўладиган даражада аянчли аҳволга тушди. Бу эса ўз навбатида, яҳудий вужудига, шунингдек, халқаро тартибни бошқарувчи мустамлакачи Америка ва Европа давлатларига мутлақ тобе эканингизни очиқ-ойдин фош этди. «Икки давлат ечими» каби мўътадил ёки бошқа турдаги ечимлар ҳеч қачон асл ечим, яъни Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ечимини ўрнини боса олмайди. Нажот Ислом давлатини қайта барпо этишда ва Аллоҳнинг шариатини ҳаётда ҳукмрон қилишдадир. Фақат шундагина бу юрт ва унинг халқи душманлар панжасидан озод бўлади. Аммо сенлар шу душманлар сафида яшашга ва уларнинг хавфсизлигини сақлашга ҳаракат қиляпсанлар.
Бироқ, йўқ! Ҳаргиз ундай бўлмайди! Чунки сенлар Умматдан эмассанлар, Уммат ҳам сенлардан эмас. Зотан, сенларни бу ерга мустамлакачи кофир Ғарб олиб келди. Буни эса халққа зулукдек ёпишиб, унга итоат ва таслим «ечимлари»ни сингдиришларинг учун қилди. Агар сенларда заррача холислик бўлганида, бу пасткаш яҳудийлар томонидан – сенлар айтаётган – «икки давлат ечими» рад этилаётганини била туриб, ҳануз унга чақиришда давом этишмаган бўлардинг. Ахир, Америка ҳам Нью-Йоркдаги БМТ анжуманида «икки давлат ечими»ни «дипломатик ҳаракатларга зарар етказувчи пропаганда» деб атаб, яҳудий вужудининг бу ечимни рад этишини очиқ қўллаб-қувватламадими?! Нега сенлар бу муваффақиятсиз ечимни ҳимоя қилишда давом этяпсанлар? Нега баъзи Европа давлатларидан умид қилиб, уларнинг «Фаластин давлати» деб аталган, аммо амалга ошмайдиган, фақат соядан иборат бир тузумни тан олишларини кутяпсанлар? Ёки бу «ечим»нинг бошқа, маъноси борми? Сенлар эса шу йўлда, Фаластин ва Иордания аҳлини алдаш орқали, Фаластин масаласини улар ҳисобидан батамом тугатишга ёрдам бермоқчимисанлар? Ёки одамларни ёлғон ваъдалар билан кўчиришга, ёки Ғарбий Соҳил аҳолисига Иордания ҳимояси (паспорти)ни бериш орқали яҳудийларнинг очкўзлик ва истакларини қондиришга ҳаракат қиляпсанларми?!
Сенларни ростдан ҳам «икки давлат ечими»ни хоҳлаяпти, деб фараз қилсак ҳам, уни яҳудий вужуди ва Америкага қабул қилдириш учун куч керак-ку! Сенлардаги энг катта куч халқаро қонунга мурожаат қилиб, дипломатик шикоят ва қоралашлар билдиришдир. Ҳолбуки, шу халқаро қонунни сен, эй Сафадий, олдин ўлик, деб таърифлагансан?! Сенлар икки танлов олдида қолганингни кўрмаяпсанларми? Бу танлов сенлар ҳимоя қилишни даъво қилаётган, аслида эса бурнини ерга ишқалаган Иордания суверенитетини ҳимоя қилиш учун яҳудий вужудини куч билан – яъни жанг орқали – мажбурлашдан ёки бўлмаса бутунлай бўйин эгиб, таслим бўлишдан иборат.
Сен, эй Сафадий, аслида фойда ҳам бермайдиган, очликдан ҳам қутқармайдиган, мазмунсиз ва қуруқ сиёсий нутқлар қилишда устасан. Масалан, сенинг «Бутун дунё Исроилга қарши чора кўриш вақти келди, чунки у икки давлат ечимига қарши чиқмоқда», деган гапларинг шунчалик шармандаликки, ҳатто заиф давлатлар ҳам бундай баёнот бермайди. Ахир, қайси «дунё»га мурожаат қиляпсан?! Яҳудий вужудининг қатли ом ва қийноқларига сукут сақлаётган дунёгами?! Ғазо аҳлини оч қолдириш ва ўлдиришда яҳудийлар билан шерик бўлаётган дунёгами?!
Агар мустамлакачи Ғарбнинг маданий, сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий ҳукмронлигидан Умматни қутқариш, шунингдек, яҳудий вужудини таг-томири билан қўпориб ташлаш умиди бўлса, бу мақсадга етказадиган йўл фақат битта. У ҳам бўлса, Ислом Умматининг амалий, моддий бирлиги ва унга ҳамроҳ бўладиган қалблар бирлигидир. Биз, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш йўлида фаолият қилаётган эканмиз, мана шу бирлик учун курашмоқдамиз. Чунки айнан шу Халифалик Умматни ўнлаб йиллардан буён бошига келаётган мусибатлардан қутқарадиган ягона ва ҳақиқий йўлдир. Ғарбнинг қўрқиб, олдини олиш учун курашаётгани ҳам айнан Халифаликдир. Улар бу курашни ё тўғридан-тўғри олиб боради, ёки сенларнинг режимларинг ўнлаб йиллардан бери қувиб келаётган «икки давлат ечими» каби сохта ва таслимиятчи ечимларни тиқиштириш орқали амалга оширади. Бу ечимнинг ҳақиқий геосиёсий асоси йўқ, ҳатто уни Европанинг биронта давлати тан олса ҳам, вазият ўзгармайди. Агар ростдан ҳам самимий бўлсанг, мана ҳақиқий ечим олдингда турибди. Бор, бу ечимни ҳукмдорларинга етказ! Йўқ, агар самимий бўлмасанг, у ҳолда сенларнинг «мухолиф ечим борми?» деган саволинг ҳам ўша ўлик халқаро тизим минбарларида вайсаб келаётган қуруқ сўзлардан бошқа нарса эмас.
Ҳақиқий, шаръий ва амалий ечим Ҳизб ут-Таҳрир қўлида. Ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган бу Ҳизб, ташкил топган кундан бошлаб, бутун даъват йиллари мобайнида ушбу ечимни тақдим этиб келмоқда. У айни ечимни Иордания аҳлига, Фаластинга ва унга яқин барча араб давлатларига – ҳали нархи Уммат ва режимлар учун анча арзон бўлган пайтда, ишлар эса сенларнинг сиёсатларинг ва мустамлакачиларга тобелигинг сабабли бундай даражадаги хиёнат ва сусткашликка етмасидан олдин – аниқ ва очиқ тарзда баён қилган эди. Бир сўз билан айтганда, бу ечим армияларни ҳаракатга келтириб, яҳудий вужудига қарши жанг қилиш, бутун Фаластинни унинг ёвузлигидан озод этиш ва одамларнинг уларга ёрдам бериш арқонини узишдан иборатдир.
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَذِكۡرَىٰ لِمَن كَانَ لَهُۥ قَلۡبٌ أَوۡ أَلۡقَى ٱلسَّمۡعَ وَهُوَ شَهِيدٞ
«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бор» [Қоф 37]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Иордания вилоятидаги матбуот бўлими