Матбуот баёноти

Америка-яҳудий лойиҳалари, уларни Фаластин Озодлик Ташкилоти амалга оширсин ёки бошқаси, ҳеч фарқсиз жинояткор ва хиёнаткор лойиҳалардир

Матбуот баёноти

Америка-яҳудий лойиҳалари, уларни Фаластин Озодлик Ташкилоти амалга оширсин ёки бошқаси, ҳеч фарқсиз жинояткор ва хиёнаткор лойиҳалардир

Ал-Жазира канали иброний тилда эфирга узатилувчи «15-канал»дан иқтибос келтириб тарқатган хабарга кўра, Нетаняху Халил шаҳрида қабила бошлиқларини Фаластин маъмурияти раҳбарлари ўрнига тайинлаш масаласини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказди. Шундан сўнг Халил вилояти маъмурияти расмий баёнот эълон қилди. Унда босқинчи ҳукуматнинг Халилни миллий ҳудуддан ажратиб, қабилалар ҳукмронлиги остига топширишга қаратилган муҳокамалари қатъиян рад этилгани маълум қилинди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, биз, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими аъзолари қуйидагиларни баён қиламиз ва таъкидлаймиз:

1 – Дарҳақиқат, бу Фаластин маъмурияти Америка ҳимоясида ва яҳудий вужуди розилиги билан вужудга келган. Унинг вужудга келиши муборак заминни яҳудий вужуди ихтиёрига топшириш ҳамда унинг хавфсизлик эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган сиёсий лойиҳанинг бир қисми эди. Бу маъмурият ўз зиммасига юкланган хиёнат ролини тўлиқ адо этди. Ҳатто унинг раҳбари буни араб давлатлари саммитларида ҳам, БМТ минбаридан ҳам очиқ-ойдин мақтаниб айтиб келди. Бугун эса Америка ва яҳудий вужуди бу маъмуриятдаги айрим шахсларни алмаштириш ёки Осло маъмуриятини тугатиб, бошқа ном остида янги тузилма ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилмоқда. Бу ҳам, шубҳасиз, Фаластин масаласини йўқотишга қаратилган сиёсий лойиҳанинг давомидир. Бу лойиҳага Озодлик Ташкилоти орқали эришиладими ёки улар тузган бошқа бир тузилма орқалими – ҳеч қандай фарқ йўқ. Америка ва яҳудий вужуди ўша пайтда Ёсир Арофат ва унга содиқ шахсларни йўқотишга қарор қилгач, уларнинг ўрнига Маҳмуд Аббос ва унинг командасини олиб келди. Бу команда америкалик генерал Дайтоннинг раҳбарлиги ва назорати остида иш юритди. Шу тариқа, Фаластин маъмурияти яҳудий вужуди учун хавфсизлик ричаги бўлишдан бошқа ҳеч қандай вазифа бажармади. Агар яҳудий вужуди бу маъмурият хизматларидан воз кечган бўлса, бу унинг ҳалол ёки соф эканини англатмайди. Балки, босқинчи вужуд ундан истаганини тўлиқ олиб бўлганини, хоинлар ўз ролини адо этиб бўлгач, уларни арзимас нарсадек улоқтириб ташлаётганини англатади. Эртага босқинчи яҳудийлар томонидан келтирилиши мумкин бўлган ҳар қандай янги маъмурият ҳам Аббос маъмурияти табиатидан мутлақо фарқ қилмайди. У ҳам яна яҳудий вужуди учун хавфсизлик ричаги вазифасини бажаради.

2 – Фаластин аҳли Озодлик ташкилотини ихтиёран танламаган. Балки, ташкилот халқимизга зўрлаб тиқиштирилган бўлиб, у Фаластиннинг катта қисмидан яҳудий вужуди фойдасига воз кечиши учун ташкил этилган. Уни Фаластин аҳлининг ягона ва қонуний вакили сифатида кўрсатишдан мақсад ҳам унинг хоинлик ролини мустаҳкамлашдир. Аммо Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган ҳеч бир инсон бундай ролга рози бўлмайди. Фаластин маъмуриятининг ўз қонунийлиги Фаластин аҳли томонидан тан олинишига эришиш учун қилган ҳар қандай уриниши, аслида, ўз гуноҳ ва хатоларини уларнинг зиммасига юклашга қаратилган уринишдир. Шубҳасиз, Фаластин аҳли унинг гуноҳ ва хатоларидан мутлақо покдир.

3 – Босқинчи билан ҳамкорлик қилган тарафлар қандай ном билан аталишидан қатъий назар, у ҳам босқинчининг шериги ва унинг қўлидаги воситалардан бири ҳисобланади. Хоин ҳар қанча чиройли номлар билан безаб кўрсатилмасин, у барибир хоин бўлиб қолаверади. Босқинчи билан ҳамкорлик қилган ҳар бир кимса бу дунёда ҳам, охиратда ҳам хорлик ва шармандалик доғидан қутула олмайди. Шунингдек, ким Озодлик ташкилотига, унинг маъмуриятига ёки босқинчи ташкил этган бошқа бир тузилмага розилик билдириб эргашса, Аллоҳ ҳузурида ўшаларнинг жиноят ва гуноҳи унга ҳам юкланади. Аммо ким бу тузилмани инкор этса, гуноҳдан омон қолади. Кимда ким бу Озодлик ташкилотини, унинг маъмуриятини ёки босқинчи тузган ҳар қандай тузилмани қўллаб-қувватлашини очиқ эълон этса, у ўзини хиёнаткорлар сафига қўшган ҳисобланади ҳамда ўз аҳли ёки қабиласини тамсил қила олмайди, ҳатто шундай даъво қилган тақдирда ҳам.

Хулоса қилиб айтганда, биз бутун Фаластин аҳлига, хусусан Халил аҳли ва унинг оилаларига Аллоҳ Таолонинг

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَخُونُواْ ٱللَّهَ وَٱلرَّسُولَ وَتَخُونُوٓاْ أَمَٰنَٰتِكُمۡ وَأَنتُمۡ تَعۡلَمُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига хиёнат қилмангиз ва билган ҳолингизда сизларга ишониб берилган нарсаларга (яъни, динга ва бошқа ҳар қандай омонатларга) хиёнат қилмангиз [Анфол 27]

деган каломи билан мурожаат қиламиз. Биз уларни маъмурият найрангларига алданиб, уни, Озодлик ташкилотини ёки Америка ва яҳудийлар тузган ҳар қандай тузилмани қўллаб-қувватлаш позициясини эгаллашдан қатъий огоҳлантирамиз. Чунки ғафлат жиноятдан озод этмайди, розилик эса хиёнаткорларнинг хиёнатига эргашишдан бошқа нарсани англатмайди.

Фаластин масаласи на бирор ташкилотга ва на бирор қабилага мансуб эмас. У бутун Ислом Уммати масаласидир. Фаластин аҳли бу масалада қолган мусулмонлардан кўпроқ ҳақдор бўлмагани каби, масъулият ҳам барча мусулмонлар зиммасида тенгдир. Зеро, Фаластин – дин масаласи, ақида масаласи ва муборак замин масаласидир. Бу масала босқинчилик панжалари остидаги заиф, кичик бир давлат орқали ҳал этилмайди. Балки Фаластин Муҳаммад ﷺ Умматидан ростгўй мўминлар қўли билан озод этилади. Шунда у ўтмишда бўлганидек Шомнинг гултожи ва машъалига айланади ҳамда Росулуллоҳ ﷺ башорат қилганидек, Ислом диёрининг маркази бўлади.

وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هَٰذَا ٱلۡفَتۡحُ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ + قُلۡ يَوۡمَ ٱلۡفَتۡحِ لَا يَنفَعُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ إِيمَٰنُهُمۡ وَلَا هُمۡ يُنظَرُونَ  فَأَعۡرِضۡ عَنۡهُمۡ وَٱنتَظِرۡ إِنَّهُم مُّنتَظِرُونَ

«Улар (мусулмонларга): «агар ростгўй бўлсангиз қачон мана шу фатҳ рўй берур», дерлар. (Эй Муҳаммад), айтинг: «фатҳ кунида кофир бўлган кимсаларга иймон келтиришлари фойда бермай қолур ва уларга (тавба-тазарруъ қилиш учун) муҳлат ҳам берилмас. Сўнг сиз улардан юз ўгиринг ва (уларга келадиган азобга) кўз тутинг! Зеро, улар ҳам кўз тутгувчидирлар»  [Сажда 28-30]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин заминидаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button