Матбуот баёноти

Фаластин аҳли Қирол Ҳусайн (Алленби) кўпригида тирбандлик, коррупция ҳамда «VIP» картага асосланган табақачилик каби оғир азоб-уқубатларга дучор бўлмоқда

Матбуот баёноти

Фаластин аҳли Қирол Ҳусайн (Алленби) кўпригида тирбандлик, коррупция ҳамда «VIP» картага асосланган табақачилик каби оғир азоб-уқубатларга дучор бўлмоқда

Бугун муборак Фаластин заминини ўраб турган давлатлар фаластинликларни қамал остида ушлаб, уларга зарар етказаётган, ўз тупроқларидан чиқариб, уни яҳудийларга топширишга уринaётган бир пайтда, Қирол Ҳусайн кўприги деб аталувчи Алленби ёки Карома чегара пункти фаластинликларнинг ташқи дунё билан боғланишида асосий ҳаётий йўлак вазифасини бажариб келмоқда. Бироқ қатнов воситаси бўлиши керак бўлган ушбу йўлак, айниқса Иордания томонида, йўловчилар учун кундалик азоб-уқубат манбаига айланиб қолди. У ерда инсоний, маъмурий ва сиёсий омиллар кесишиб, ўта шафқатсиз манзара юзага келмоқда.

Инсонпарварлик хизматларининг энг оддий даражаси ҳам таъминланмаган бир шароитда кўприкдан ўтиш жараёни ҳар икки йўналишда соатлаб чўзилмоқда, айрим ҳолларда эса ўн соатдан ҳам ошмоқда. Айниқса, қариялар, беморлар ва аёллар бир неча баробар кўпроқ азият чекишяпти, чунки у ерда на етарли ўриндиқлар, на қулай кутиш жойлари мавжуд. Ёзнинг жазирама иссиғи ва қишнинг қаҳратон совуғи эса йўловчилар машаққатини янада оғирлаштирмоқда.

Аммо Иордания ҳукумат органларининг яқинда айрим махсус саёҳат идоралари орқали олдиндан брон қилиш тизимини жорий этиши дард устига чипқон бўлди. Буни улар тирбандликни камайтириш ва ҳаракатни мувофиқлаштириш баҳонаси билан изоҳламоқда. Бироқ воқелик мазкур тизимнинг монополия ва коррупция манбаи сифатида йўловчиларга қийинчилик туғдираётганини кўрсатмоқда. Оддий йўловчи учун яқин муддатга брон олиш жуда қийин бўлиб қолган. Бу ҳолат қора бозорчи ва чиптачи даллолларга қўл келди. Бу иш билан кўпинча давлат хизматчилари, айниқса кўприкда ишловчилар шуғулланмоқда. Йўловчиларнинг сўзларига кўра, айрим идоралар билан тил бириктирган даллоллар чипталарни сотиб олиб, кейин уларни бир неча баробар қиммат нархда қайта сотмоқда. Бу эса фаластинлик оилалар учун оғир қўшимча юкка айланиб, уларни шошилинч брон олиш учун катта маблағлар тўлашга мажбур этмоқда. Бу ҳолат олдиндан режалаштирилган фитнани очиб бермоқда ҳамда коррупция ва товламачиликка йўл очмоқда. Шу билан бирга, Иордания режими Фаластин аҳлини муқаддас заминга кириш-чиқишдаги жаҳаннамий сафар машаққатларидан қочишга ва мажбуран кўчиб кетишга мажбурлаш учун уларга тазйиқ ўтказишда яҳудий вужуди билан тил бириктириб, ҳамкорлик қилаётгани яққол намоён бўлмоқда.

Қора бозордан ташқари, VIP картаси тизими очиқ-ойдин табақачиликни янада кучайтирмоқда. Бу хизмат орқали бир киши 150 динордан ортиқ маблағ тўлаб, узун навбатларни четлаб ўтиши, жараёнларни қисқартириши ва кондиционерли автобусларда сафар қилиши мумкин. Натижада кўприкдан ўтиш жараёни табақачилик манзарасига айланди: маблағи борлар тез ўтиб кетмоқда, маблағи йўқлар эса узун навбатларга маҳкум бўлмоқда. Бу хизматдан асосан Иордания давлат хизматчилари манфаат кўрмоқда. Улар яҳудийлар билан тил бириктириб, халқни эксплуатация қилиб, маблағларни талон-торож этиш ва ўзаро бўлишиб олиш билан шуғулланишмоқда.

Масала фақат тирбандлик ва коррупция билан чекланиб қолмай, балки руҳий ва сиёсий жиҳатдан янада мураккаб тус олди. Фаластинликлар кўприкдаги машаққатни ўзларига қаратилган тизимли таҳқир сифатида қабул қилмоқда ва буни уларнинг ҳаракатланиши эркин эмаслиги, сафарлари эса ё молиявий қудратларига, ё узоқ машаққатга бардош беришларига боғлиқ экани ҳақидаги яширин нома сифатида кўрмоқда. Шу тариқа, боғловчи восита бўлиши керак бўлган кўприк аксинча қадр-қимматни йўқотиш ва ижтимоий тенгсизликнинг очиқ рамзига айланди.

Йўловчи қайси тараф кўпроқ золим эканини ажрата олмай қоляпти: Фаластин маъмуриятими, яҳудий вужудими ёки Иордания режимими? Чунки уларнинг ҳар бири ўз ғазабини йўловчига тўкиб солмоқда. Фаластин маъмурияти, масалан, худди божхона пункти каби иш тутяпти: йўловчиларни текшириб, улар олиб кетаётган шахсий буюмларни «мана буниси Аббоснинг, мана буниси ўғли Ториқнинг, бу эса маъмуриятдаги энг нуфузли тоифанинг ихтиёрида» деган баҳона билан мусодара қилмоқда. Яҳудий вужуди эса одамлар ва юкларни хавфсизлик баҳонасида қаттиқ текшириб, чиқиб кетаётган фаластинликларга улкан тўловлар юкламокда, маблағларини мусодара қилмоқда ҳамда шахсий буюмларига жарималар ва солиқлар солмоқда. Иордания томони эса мамлакатга кириш ва аэропортдан чиқиш учун тўловлар талаб қилмоқда. Шунингдек, олдиндан брон қилиш тизими орқали йўловчиларга янада қийинчилик туғдириб, кўпчиликни VIP хизматидан фойдаланишга мажбур этмоқда. Ҳолбуки, унинг харажати кўпчилик учун оғир юк бўлиб, аслида фақат уч километрлик йўл учун кўрсатиладиган бу хизмат ҳар бир йўловчига 150 динордан ортиқ тўловга тушмоқда.

Бир йўловчи бошидан кечирган машаққатларни баён этиб «Яҳудий вужуди томонида чиқиш жараёнларини тугатгач, одамгарчиликдан мутлақо йироқ муомалага дуч келасан, кейин эса Иордания томонига ўтасан, аммо у ерда гўёки кичик дўзахга киргандек бўласан», дейди. Шу тариқа, кўприк инсоннинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи қандай қилиб иқтисодий ва руҳий юкка айланиши мумкинлигининг ёрқин намунасига айланди. Бу ерда муборак юртдаги Фаластин аҳлининг собитқадамлигини заифлаштириш мақсадида қилинган тил бириктирувлар коррупция, монополия ва табақачилик билан уйғунлашиб кетмоқда.

Кўприкдаги манзарага назар ташлаган ҳар бир киши яҳудийлар тўқиган ва уларнинг ижро воситаси бўлиб хизмат қилаётган Фаластин маъмурияти ҳамда Иордания режими орқали амалга оширилаётган фитнанинг асл моҳиятини очиқ-ойдин англаб олади. Бу фитнанинг асосий мақсади Фаластин аҳлига босим ўтказиш, уларнинг иродаси ва саботини синдириб, муқаддас заминдан чиқиб кетишга мажбурлаш ва юртни яҳудийлар учун тозалашдир. Иордания режими энг узун чегарада яҳудийлар қўриқчиси вазифасини бажараётган бўлса, Фаластин маъмурияти улар учун жосуслик ва хавфсизлик ричаги сифатида хизмат қилмоқда. Аммо ҳаргиз бу разил мақсадларига эриша олмайдилар! На бу пасткашлар, на Аллоҳнинг душманлари бўлмиш яҳудийлар Аллоҳнинг тақдири ва ваъдасини ўзгартиришга қодир эмаслар. Росулуллоҳ ﷺ шундай деганлар:

«لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يُقَاتِلَ الْمُسْلِمُونَ الْيَهُودَ فَيَقْتُلَهُمُ الْمُسْلِمُونَ، حَتَّى يَخْتَبِئَ الْيَهُودِيُّ وَرَاءَ الْحَجَرِ أَوِ الشَّجَرِ، فَيَقُولُ الْحَجَرُ أَوِ الشَّجَرُ: يَا مُسْلِمُ يَا عَبْدَ اللَّهِ، هَذَا يَهُودِيٌّ خَلْفِي، فَتَعَالَ فَاقْتُلْهُ، إِلَّا الْغَرْقَدَ فَإِنَّهُ مِنْ شَجَرِ الْيَهُودِ»

«То мусулмонлар яҳудийларга қарши жанг қилиб, уларни ўлдирмагунича, то ортида яҳудий яшириниб олган тош ва дарахт ҳам – эй мусулмон, мана, ортимда яҳудий турибди, кел уни ўлдир, демагунича қиёмат қоим бўлмайди… Фақат ғарқад дарахтигина бундай демайди. Чунки у яҳудийлар дарахтидир». (Аҳмад ривояти).

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Иордания вилоятидаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button