Матбуот баёноти

Бангладешдаги холис фракциялар муваққат ҳукуматнинг мустамлакачи кофир Америка олдида кўрсатаётган итоатгўйлик сиёсатига қарши бирлашиши зарур

Матбуот баёноти

Бангладешдаги холис фракциялар муваққат ҳукуматнинг мустамлакачи кофир Америка олдида кўрсатаётган итоатгўйлик сиёсатига қарши бирлашиши зарур

Муваққат ҳукумат Америка қўллаб-қувватлаётган Аракан қўшинларидан чегараларимизни ҳимоя қилиш масаласида иккиланиш кўрсатиб, мамлакатга хиёнат қилмоқда. Шу билан бирга, у Украинада Американинг манфаатларига хизмат қилаётган ҳарбий миссияларга аскарларимизни юборишга қаттиқ интилмоқда. 2024 йил декабридан 2025 йил 10 сентябрига қадар қароргоҳи Мьянмада жойлашган исёнчи гуруҳ Наф дарёси ва Бенгал кўрфази бўйлаб турли нуқталардан жами 325 нафар балиқчини ўғирлаб кетгани ҳақида 2025 йил 12 сентябрда bdnews24.com сайти хабар берди. Энг аламли жиҳати шундаки, Юнус ҳукумати Америка қўлидаги малай сифатида юртимизда эркин фаолият кўрсатаётган ҳамда халқимиз ва суверенитетимизга очиқ таҳдид солаётган Аракан қўшинларининг бу жиноятига нисбатан фақат кўз юмиш билан чекланди. Бир вақтнинг ўзида муваққат ҳукумат ўзининг янги мустамлакачи хўжайини бўлмиш Американи рози қилиш мақсадида Украинага ёрдам кўрсатишга ошиқди. Америка эса Россия ва Украина ўртасида якуний тинчлик битимига эришилган тақдирда БМТ тинчликпарвар қўшинларини буфер зонага жойлаштириш масаласини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, НАТОга аъзо бўлмаган давлатлардан, жумладан Бангладешдан ҳам қўшин юборилиши эҳтимоли тилга олинди. Бу ҳақда NBC News хабар берди. Муваққат ҳукуматнинг ташқи ишлар маслаҳатчиси Тавҳид Ҳусайн матбуотга Бангладеш бу каби ҳар қандай операцияда қатнашиш истагини билдирганини маълум қилди. Бундан ташқари, Ҳиндистон чегара хавфсизлик қўшинлари чекка ҳудудларда фарзандларимизни ўлдиришни давом эттирмоқда. Сўнгги ойларда яна кўплаб фуқаролар ҳалок бўлди. Шунга қарамай, ҳукумат уларни ҳимоя қилиш учун деярли ҳеч қандай чора кўрмади ёки фақатгина жуда оз иш билан чекланди. Шу боис, юртимиз ичида айни пайтда зарур бўлиб турган аскарларни Ғарб манфаатлари йўлида ёлланган жангчилар сифатида ишлатиш нияти – мунофиқликнинг энг юксак кўриниши ҳисобланади.

Эй, Бангладеш армиясининг садоқатли зобитлари!

Биз сизларга доимо таъкидлаб келамиз: БМТнинг «тинчликпарвар» миссиялари аслида Америка етакчилигидаги янги мустамлакачилик қуроли бўлиб хизмат қилади. Бу миссиялар ҳудудларнинг барқарорлигини издан чиқариш ва Америка бошчилигидаги Ғарб глобал тизими учун стратегик ресурслар ҳамда бойликларни таъминлаш мақсадида қўлланади. Сиз бу каби лойиҳаларда қатнашиш орқали тажовузкор кофирларнинг мустамлакачилик режаларида ҳамкорга айланасиз.

Эй зобитлар! Хиёнаткор ҳукмдорларимиз сизларни Ғарбнинг капиталистик дунё тартибида арзимас ўйинчоққа айлантириб қўйди. Хориж валютасига бўлган ёвуз иштиёқлари ва Ғарбнинг розилигини қўлга киритиш орзуси уларни шунчалик мафтун этдики, улар сиздан улуғвор ўтмишингизни унутиб, тарихингиз ва шарафингизни йўқотишингизни истаяптилар. Шуни унутмангки, фақат мусулмон қўшини Росулуллоҳ ﷺ давридан буён одамзодни кофирлар зулматидан озод этиб келди. Чунки у ўзини маълум сарҳадлар билан чеклаб қўймасдан, Аллоҳ йўлидаги жиҳод орқали бутун дунёда адолат ўрнатишга бел боғлади. Бугун эса бу хиёнаткор ҳукмдорлар сизларни шундай пастга туширдики, бутун оламни ҳимоя қилишни қўйинг, ҳатто ўз чегараларингизни ҳам муҳофаза қила олмайдиган ҳолатга келтирдилар. Халифалик қўшини ҳеч қачон Рим ёки Форс империяларига ёлланган аскар сифатида хизмат қилишга ёки олтин-кумуш билан тўлган дабдабали ҳаёт кечиришга интилмаган. Аммо афсуски, ёлғончи ҳукмдорларимиз сизни БМТ миссияларида долларлар эвазига хизмат қиладиган йўлга йўналтириб, буни фахр сабаби сифатида кўрсатишга уринмоқда. Миллий давлатчилик йўлининг сизларни қандай аҳволга тушириб қўйганини ўз кўзингиз билан кўринг!

Сизларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш йўлида Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришга даъват қиламиз. Сизнинг ҳаётингиздаги ягона мақсад Халифаликни барпо этишда асосий рол ўйнаш ҳамда Ғарбнинг кофир кучлари ва уларнинг глобал тизимига барҳам бериш бўлиши лозим. Эслатиб ўтамиз: Росулуллоҳ ﷺ давридан буён ўтган 1400 йил мобайнида ҳеч бир авлод Исломни ҳар томонлама қайта тирилтириш учун бундай улуғ имкониятга эга бўлмаган. Аллоҳ Таоло шундай дейди:

هُوَ ٱلَّذِيٓ أَرۡسَلَ رَسُولَهُۥ بِٱلۡهُدَىٰ وَدِينِ ٱلۡحَقِّ لِيُظۡهِرَهُۥ عَلَى ٱلدِّينِ كُلِّهِۦ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡمُشۡرِكُونَ

«У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар хоҳламасалар-да – барча динлар устидан ғолиб қилиш учун юборган зотдир» [Тавба 33]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги матбуот бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button