Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Аббосиядаги аъзолари мусулмонларга оташин даъват йўллаб, Американинг Дарфурни бўлиш режасини барбод этишга чақирмоқда

Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Аббосиядаги аъзолари мусулмонларга оташин даъват йўллаб, Американинг Дарфурни бўлиш режасини барбод этишга чақирмоқда

Суданни парчалаш ва Дарфур вилоятини ундан ажратиш режасини барбод этиш мақсадида Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти томонидан ташкил этилган кампания доирасида, шунингдек Уммат бирлигини тақдирий аҳамиятга эга масала сифатида баҳолаб, унга ҳаёт-мамот масаласи сифатида муносабатда бўлиш зарурлигини таъкидлаган ҳолда, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари 2025 йил 29 август (ҳижрий 1447 йил 6 Робиулаввал) жума намозидан сўнг Аббосия-Таклий туманидаги «Шайх Яҳё Қуръон ҳифзи» масжидида тадбир ўтказдилар. Ҳизб аъзолари мусулмон жамиятининг турли қатламларига, сиёсатчиларга, оммавий ахборот воситалари вакилларига, уламоларга, офицер ва аскарларга ҳамда бошқа нуфузли шахсларга оташин нидо йўллаб, уларни Дарфурнинг ажралиб чиқишини тўхтатиш йўлидаги шаръий бурчларини адо этишга чақирдилар.

Оташин нидо намозхонлар орасида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Абдураҳим Абдуллоҳ томонидан ўқиб эшиттирилди. Унинг ўнг ва чап томонида Ҳизбнинг ёш аъзолари туришарди. Улар қўлларида Дарфурнинг ажралиб чиқишига қарши даъват этувчи плакатлар ҳамда Аллоҳнинг арқонига маҳкам ёпишишга чорловчи бошқа шиорларни кўтариб туришди.

Йиғилишда иштирок этганлар нидони самимий ва илҳомлантирувчи тарзда қабул қилдилар. Улар Ҳизб аъзолари ҳаққига дуо қилиб, Аллоҳ Таолодан уларнинг ажрларини зиёда этишини ва саъй-ҳаракатларига барака беришини сўрадилар.

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button