Трамп олти давлат раҳбарини Ғазо уруши бўйича учрашувга таклиф қилди

Трамп олти давлат раҳбарини Ғазо уруши бўйича учрашувга таклиф қилди
АҚШ президенти Трамп Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Миср, Иордания ва Туркия раҳбарларини Ғазодаги уруш бўйича учрашувга таклиф қилди. Бу ҳақида Яҳудий вужуднинг “Канал 12” телеканали якшанба куни кечқурун хабар қилди.
Телеканал бу хабарни ушбу масалага яқин икки манбага таяниб хабар қилганини билдирди. Хабарга кўра, учрашув сешанба куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтади. Манбага кўра, бу учрашув Исроил бош вазири Нетаняху Оқ уйга келиши ва президент Трамп билан учрашишидан бир неча кун олдин ташкил этилмоқда.
Изоҳ:
АҚШ президентининг Исломий ўлка раҳбарларини чақириши ва улар бунга дарҳол рози бўлиши қайғули ва ачинарли эмасми?! У буйруқ беради, булар эса, сўзсиз итоат қилади. Бу ўта шармандали ҳолатдир! Бу раҳбарлар Ислом ва мусулмонларнинг душмани бўлмиш Трампнинг Ғазодаги яҳудий ҳужуми бўйича шошилинч йиғилишга чақиришини кутишмоқда! Уларнинг бу учрашуви Ғазо халқига зарар ва фалокат келтирмаслигига ким кафолат бера олади?! Агар улар ҳақиқий эркак бўлганда, эркаклик номуси уларни Ғазо ва аҳолисини ҳимоя қилишга ундаган бўлар эди. Агар улар Исломга чинакам содиқ бўлганда, Ислом ҳукмлари уларни бутун Фаластинни озод қилишга ундаган бўларди.
Эй мусулмонлар! Яҳудийларга ва Америкага хизмат қилаётган бу рувайбизалар тақдирингизни ҳал қилар экан, сиз ҳеч қачон ҳурматга сазовор бўлмайсиз. Бинобарин, Исломий ўлкаларнинг қўшинлари бу рувайбизаларни ағдариб, Аллоҳнинг шариатини ҳоким қилишлари ва Аллоҳнинг йўлида жиҳод эълон қилишлари вожибдир. Уммат жиҳодни тарк этган кундан бошлаб хор бўлди, унинг ерлари ва муқаддас масканлари яҳудийлар томонидан тортиб олинди.
Зеро Росулуллоҳ ﷺ айтади:
«مَا تَرَكَ قَوْمٌ الْجِهَادَ إِلاَّ عَمَّهُمْ اللهُ بِالْعَذَابِ»
«Агар бирор қавм жиҳодни тарк қилса, Аллоҳ уларнинг барчасини азоблайди»
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам бундай дедилар:
“Жиҳодни тарк этган қавм хор бўлади”.
Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими радиоси