Хабар ва изоҳ

Қирғизистоннинг қарзи ортиб бормоқда

Қирғизистоннинг қарзи ортиб бормоқда

Қирғизистон давлат қарзи 2026 йилнинг 30 сентябрь ҳолатига кўра, 907 миллиард сомни ёки 10 миллиард 371,6 миллион долларни ташкил этди. Молия вазирлигининг маълумотларига кўра, давлат қарзининг ЯИМга (ялпи ички маҳсулотга) нисбатан улуши 38,55 фоизни ташкил этади.

Умумий давлат қарзининг 50,9 фоизи ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади. Унинг ҳажми 5 миллиард 275,2 миллион доллардир. Халқаро тараққиёт уюшмаси, Осиё тараққиёт банки ва Хитой экспорт-импорт банки асосий кредиторлар қаторига киради. Хусусан, Хитой банки олдидаги қарз миқдори 1 миллиард 367,7 миллион долларга етди.

Бугунга келиб, Қирғизистоннинг ички давлат қарзи 5,1 миллиард долларни ташкил этиб, умумий қарзнинг 49,1 фоизига тўғри келмоқда. Унинг салмоқли қисми давлат хазиначилик облигацияларидан иборат.

Изоҳ:

Сўнгги йилларда Қирғизстонда давлат қарзнинг ЯИМга нисбатан улуши кам кўрсатилаётгани муваффақиятли бошқарув натижаси сифатида талқин қилинмоқда. Аслида эса, ЯИМ мамлакатдаги капиталистларнинг умумий ишлаб чиқаришини акс эттиради ва унинг асосий қисми четга олиб чиқиб кетилади.

Мамлакатга қарз берувчи асосий молиявий манбаларга тўхталадиган бўлсак, Ғарб давлатлари ва Америка жуда қатъий шартлар билан ҳамда узоқ ва камситувчи куттиришлардан кейин қарз беради. Бу қарзларнинг энг асосий шартларидан бири — маблағларни иқтисодий жиҳатдан реал даромад келтирмайдиган тармоқларга йўналтиришдир. Масалан, йўл қурилиши ёки аҳолини сув билан таъминлаш каби лойиҳалар шулар жумласидан. Қарз берувчи давлатлар шартлар бажарилаётганини назорат қилиш ва бевосита кузатув олиб бориш учун ўз экспертлари ва кузатувчиларини юборадилар. Аслида эса, бу қарзларнинг тахминан ўттиз фоизигина даромад келтирмайдиган тармоқларга сарфланиб, қолган қисми учун раҳбарларга чет элда офшор компаниялар очиш ва маблағларни ўзлаштириш йўллари ўргатилади. Натижада, тўлаш амри маҳол бўлган оғир қарзларнинг юки оддий халқ зиммасига тушади. Шу билан бирга, шартли қарзлар ҳамда молиявий-иқтисодий алоқалар орқали минтақада Россиянинг таъсирини камайтиришга ҳаракат қилинади.

Хитой Ғарб давлатларидан фарқли ўлароқ, қарз берганда бу қадар оғир сиёсий ва маъмурий шартлар қўймайди. Чунки у қарзга олинган маблағларни раҳбарлар талон-торож қилишини ва уларни заводлар ёки ишлаб чиқариш лойиҳаларига сарфламаслигини жуда яхши билади. Шунингдек, давлат ўз вақтида қарзни тўлай олмаслигини ҳам билади. Хитой қарзларни жуда осон ва тез тақдим этади, аммо муддати келганда узайтириш ёки енгиллик беришга асло рози бўлмайди, қатъий ва кескин босим ўтказишни бошлайди. Агар қарз олган давлат қарзни тўлай олмаса, Хитой унинг ерларини тортиб олиб, конлари ва табиий бойликларини ўз назоратига олади ҳамда тўланмаган қарзлар эвазига уларни тўлиқ ўз мулкига айлантириб олади. Раҳбарларнинг янги қарз олиш учун ер ости бойликларини гаровга қўяётгани мана шундан келиб чиқади.

Хитой фақат қарз бериш билан чекланиб қолмай, ўзининг ишчи гуруҳлари, мутахассислари ва одамларини ҳам минтақага жўнатади. Ҳозирги кунда ўн минглаб хитойликлар Қирғизстонга оқиб келиб, кон қазиш жойлари, йўл ва турар жой қурилиши лойиҳаларига жойлаштирилган. Бугунги кунда хитойликларнинг ҳамма жойда, барча тармоқларда ва Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида кенгайиб бораётганини кўриш мумкин. Уларнинг иштироки ҳар бир қадамда ва барча соҳаларда яққол сезилмоқда.

Шунинг учун ҳам мустамлакачиларнинг бундай ҳийла-найрангларига алданиб қолмаслик керак. Аксинча, мамлакатда ишлаб чиқаришни ривожлантиришга эътибор қаратиб, мусулмонларнинг асл куч манбаи бўлган Исломга қайтиш, динимизни ва келажагимизни ҳимоя қиладиган рошид давлатни барпо этишга ҳаракат қилиш лозимдир!

Нурдин Асаналиев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button