Яҳудийлар ўз қўллари билан ўзлари учун гўр ковламоқдалар, бироқ малай ҳукмдорлар Умматнинг уларни дафн этишига тўсқинлик қилмоқда

Матбуот баёноти
Яҳудийлар ўз қўллари билан ўзлари учун гўр ковламоқдалар, бироқ малай ҳукмдорлар Умматнинг уларни дафн этишига тўсқинлик қилмоқда
Яҳудий вужудининг бомбaлари ва артиллериялари Ғазодаги аҳлимиз бошига ёмғирдек ёғдирилиб, турар-жой миноралари, университет ва масжидлар вайрон қилинаётган, ҳатто чодирлар ер билан яксон этилиб, болаларнинг жасадлари вайроналар остида пора-пора қилинаётган бир пайтда, шарманда ва разолат «саммити» ўз ишини якунлади. «Араб ва исломий фавқулодда саммит» деб номланган мазкур йиғилиш Давҳада ўтказилди ҳамда рувайбиза араб ва ажам ҳукмдорларидан кутилганидек, фақат қоралаш ҳамда норозилик баёнотлари билан чекланди. Бу қоралаш ҳатто Давҳа ва Ғазода шаҳид бўлганлар учун эмас, балки «Давҳа империясининг суверенитети»га гўёки қилинган тажовузни қоралаш учун эълон қилинди. Ғазода шаҳидлар сони ўнлаб мингдан ошиб кетганига қарамай, улар ҳатто «ижирғаниш» даражасидаги қоралаш ва эътирозга ҳам лойиқ кўрилмади. Аксинча, мазкур рувайбизалар «Давҳа суверенитетига нисбатан яҳудий вужудининг хиёнаткор ва гуноҳкор тажовузи»ни қораловчи баёнот билан чекланди. Улар қабул этган якунловчи баёнот эса Ислом диёрларида одамлар учун чиқарилган энг яхши Умматга зўрлаб ўрнатилган қўрқоқлик сиёсатидан бошқа нарса эмас эди.
Ушбу масхарабозликда иштирок этган Америка малайлари тадбир давомида алоҳида учрашув ўтказиш имкониятини ҳам қўлдан бой бермадилар. Улар ўз эътиборини энг кўп банд қилаётган йўналиш – Ислом ва мусулмонларга қарши курашларини яна бир бор қатъий таъкидладилар. Масалан, Абдулфаттоҳ Сисий саммит доирасида Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди. Миср президенти маъмурияти расмий вакили элчи Муҳаммад Шанавийнинг маълум қилишича, Абдулфаттоҳ Сисий учрашувни Покистон ҳукумати ва халқига яқинда содир бўлган сув тошқинлари ҳамда жорий йил 13 сентябрда амалга оширилган террорчилик ҳужуми қурбонлари муносабати билан чин дилдан таъзия изҳор этиш билан бошлаган. Шунингдек, Миср режимининг терроризм ва экстремизмнинг барча шаклларини қоралашдаги ўзгармас позициясини тасдиқлаб, хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид солувчи бундай ҳолатларни қатъий рад этишини алоҳида таъкидлаган. Ўз навбатида Покистон бош вазири Мисрнинг минтақадаги вазиятни тинчлантиришдаги самарали ролини алоҳида эътироф этиб, юксак баҳолади. Шунингдек, Қоҳиранинг Ғазода отишмани тўхтатиш мақсадидаги воситачилик ҳаракатлари ва фуқаролар азобини енгиллаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳам юқори баҳолади. Мисрнинг Эрон ва Халқаро атом энергетикаси агентлиги ўртасида ҳамкорликни қайта тиклашга оид келишувга эришишни осонлаштиришдаги ролини ҳам қайд этди.
Бугун муқаддас Фаластин заминида содир бўлаётган воқеалар туфайли Умматнинг қони томирларида қайнаб, юраклари Ғазо ва бутун Фаластиндаги мазлум биродарлари учун ёниб, яҳудийларга қарши жанг қилиш учун шай турган бир пайтда, Аллоҳнинг ғазабига учраган бу яҳудийлар гўё унга «Сизларга нима бўлди, нега келиб, ўз қўлларимиз билан қазиб қўйган гўрларга бизни дафн этмайсизлар?!» дегандек, икки миллиардлик Умматнинг асабига тегмоқда. Шу заҳоти анави рувайбизалар йиғилиш ўтказиш билан банд. Ҳолбуки, улар ҳукм юритаётган Уммат – босқинчи вужуд у ёқда турсин – истаса ҳатто тоғларни талқон қила оладиган қудратга эга. Шундай экан, бу йиғилган мамлакатларнинг энг кичигининг олдида ҳам дош бера олмайдиган яҳудий вужудини бутунлай йўқ қилиш ҳақида нима дейиш мумкин?!
Бу муаммонинг ечими яқин ва узоқдаги ҳар бир кишига аллақачон аён бўлиб улгурди. Гап шундаки, бу малай ҳукмдорлар Умматнинг ҳақиқий раҳбарлари эмас, балки улар Ғарб мустамлакачилик кучларига хизмат қилувчи малайлар ва босқинчи яҳудий вужуднинг қўлловчилари бўлиб, ҳатто улар орасида яҳудийлар салмоқли қисмни ташкил этади. Аслида, уларнинг ягона вазифаси – мусулмон мамлакатларида Ғарб манфаатларини, жумладан минтақадаги нуфузини ва аввалдан мавжуд ҳарбий базаларини сақлаб қолишдир. Шунингдек, улар мусулмон Умматининг бирлигини йўққа чиқариш ва Ислом давлати бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо этилишини тўсишга уринишмоқда.
Бугунги кунда бу ҳукмдорларни ағдариш ва мусулмон юртларидан Ғарб нуфузини супуриб ташлаш аввалгидан ҳам шошилинч ва долзарб вазифага айланди. Бу ҳолат, айниқса, юртдаги қудрат эгаларига, аввало армияларга, хусусан Покистоннинг мужоҳид қўшинлари зиммасига улкан жавобгарлик юклайди. Улар орасидаги холис зобитлар Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришлари шарт. Ҳарбийлар учун обрўларини тиклайдиган ва зиммасидаги масъулиятларини адо этадиган ягона амал мана шу. Агар нусрат бериш амалини адо этмасалар, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам шармандалик ботқоғидан қутула олмайдилар. Ахир, Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга ҳозир нусрат бермасалар, қачон берадилар?! Чунки муборак Фаластин заминини озод этишга ҳам, аёллар, болалар ва қариялар учун интиқом олишга ҳам, босқинчиларни ўзлари ковлаган гўрларига кўмишга ҳам айнан Халифалик қодирдир.
Ушбу шафоатга фақат унга лойиқ ва қодир инсонларгина ноил бўлади. Шундай экан, жаҳаннам азобидан қутулиш ва жаннат неъматларига етишиш учун Аллоҳ ва Росулига нусрат бериш шарафига ким ноил бўлишни истайди?!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги
матбуот бўлими