Ғазо йўлаклардан юк машиналарининг ўтказилишига эмас, балки қўшинларга ва бронетехникага муҳтож

Матбуот баёноти
Эй Кинона армияси!
Ғазо йўлаклардан юк машиналарининг ўтказилишига эмас, балки қўшинларга ва бронетехникага муҳтож
Ғазодаги инсонпарварлик вазияти мисли кўрилмаган даражадаги фожиага айланди. Шаҳидлар сони 65 мингдан ошиб кетди. Айрим халқаро ҳисоботларга кўра бу рақам яна камида 40 фоизга кўп, яъни шаҳидлар сони 100 мингдан ҳам ошган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, тахминан 1,9 миллион киши сектор ҳудудида кўчишга мажбур бўлган бўлиб, бу умумий аҳолининг 90 фоизини ташкил қилади. Улар ғайриинсоний шароитда, ҳаёт учун энг зарур воситалардан маҳрум ҳолда яшашга мажбур. Ғазо аҳли, айниқса, секторнинг шимолий қисмида ҳақиқий очарчиликни бошдан кечирмоқда. Шифохоналар ҳозир ўз имкониятларининг 30 фоизидан ҳам кам қувватда фаолият юритмоқда. Дори-дармон ва ёқилғи танқислиги ўн минглаб беморларни секин-аста ўлим оғушига етакламоқда. Бу рақамлар фожианинг ҳақиқий кўламини аниқ фош этиб, воқеликда Ғазодаги мусулмонларга қарши геноцид уруши олиб борилаётганини кўрсатмоқда.
Сисийнинг сўзларига кўра, чегара пунктларини куч билан очиш катта давлатлар билан тўқнашувга олиб келади. У кимдир Ғазо аҳли учун бундай тўқнашувга киришишни ундан талаб қилмаслиги кераклигини таъкидлаб, Миср ва унинг халқини янги урушга тортишни истамаслигини даъво қилди. Аслида эса, Ғазо ва унинг аҳлини қамалга олган айнан шу Сисийнинг ўзидир. Агар қўлидан келса, ғазоликлар нафас олаётган ҳавони ҳам тўсиб қўяр эди. Бу кимса Мисрнинг газини ҳам, Нил сувини ҳам бой берди. У юртни қарз ботқоғига ботириб, турли шартномалар ва келишувлар орқали мамлакатни келгуси ўн йилликлар давомида қарамликка маҳкум этди. Бунинг энг яққол далили режимнинг қарз миқдорини 2050 йилга қадар 55 фоизга туширишни мақсад қилиб қўйгани бўлиб, бу Миср ва унинг халқини очиқ-ойдин менсимасликдан бошқа нарса эмас.
Асосий муаммо ёрдам миқдорида ёки уни етказиш механизмларида эмас, балки Умматни Ислом асосида бошқарадиган, унинг барча қудрат ва имкониятларини бирлаштириб, душманга қарши сафарбар этадиган мабдаий сиёсий давлат – Халифаликнинг йўқлигидадир. Уммат ўн уч аср давомида Халифалик соясида яшади. Шу даврда душман унинг бир қарич ерини ҳам босиб ололмади, агар шундай қилган бўлса ҳам, Уммат дарҳол қарши туриб, уни қайтаришга қодир бўлди. Аммо Халифалик қулатилгандан кейин Фаластин парчаланиб, малай режимлар гаровига айланди. Энди унинг аҳли ёрдам сўраб нола қилмоқда, аммо жавоб берадиган ҳеч ким йўқ.
Уммат уламолари зулмга учраган заиф мусулмонларни қўллаб-қувватлаш фарз эканлиги ҳақида бир овоздан ижмо қилганлар. Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Агар душман мусулмонлар майдонига кирса, ҳар бир қодир киши туриб, унга қарши жанг қилиши фарздир». Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ эса «Муғний» асарида бундай деган: «Агар душман бир ўлкага ҳужум қилса, унинг аҳли учун душманни тўсиш вожибдир; бу ҳолатда жиҳод фарз айнга айланади». Шу сабабли, Ғазо аҳлини ҳимоя қилиш Уммат учун барча жиҳатдан таъкидланган энг улуғ ва муҳим фарзлардан биридир. Яъни Ғазо аҳлини ҳимоя қилиш бутун Уммат зиммасидаги энг қатъий фарз бўлиб, айниқса бу вазифа Миср зиммасига янада қатъий тарзда юкланган.
Сисийнинг «Ғазо аҳлига ёрдам фақат яҳудийлар билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин» деган даъвоси ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган бир баҳонадир. Ахир қандай қилиб тажовузкорни бир вақтнинг ўзида ҳам даъвогар, ҳам ҳакам қилиб қўйиш мумкин?! Шариат Уммат душманидан рухсат сўраб мусулмон болаларга дори-дармон ёки озиқ-овқат ўтказилишини маъқулламайди. Аксинча, Миср билан Ғазо ўртасидаги барча чегаралар, ўтиш пунктлари, деворлар ва сим тўсиқларни олиб ташлашни, Умматнинг барча имконият ва ресурсларини Ғазо аҳлини тўлиқ қўллаб-қувватлаш учун сафарбар этишни, ушбу йўлаклар устидан назорат ўрнатиш ёки аҳолини нон ва дори-дармон билан таъминлаш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқини яҳудийларга бермасликни вожиб қилади.
Эй Уммат қўшинларининг содиқ жангчилари, хусусан Миср армияси! Ғазодаги болаларнинг қонлари, аёлларининг номус ва иффати, эркакларининг парчаланган танлари – барчаси сизларнинг бўйнингизга юкланган оғир ва муқаддас омонатдир. Қиёмат куни Аллоҳ сиздан: «Биродарларингни қўллаб-қувватлаш учун нима қилдинг?» деб албатта сўрайди. Қўлингизда куч-қувват ва зарур асбоб-ускуналар бор экан, айниқса биродарларингиз ҳозир ёрдам сўраб нола қилаётган бир пайтда, бу асбоб-ускуналарни музлатиб қолдиришга ҳеч қандай оқлов йўқ. Аллоҳнинг динига нусрат бериш ва Умматингиз сафида туриш сизнинг шаръий бурчингиздир. Бас, мустамлакачилар қўйган чегара ва кишанларни парчаланг! Қурол-аслаҳангизни мўлжаллаш лозим бўлган тарафга, Аллоҳнинг ва сизнинг душманингизга қаратинг. Унутманг, Уммат сиз билан бирга! Агар сиз Аллоҳга ёрдам берсангиз, Аллоҳ ҳам сизга нусрат-ёрдам беради.
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِن تَنصُرُواْ ٱللَّهَ يَنصُرۡكُمۡ وَيُثَبِّتۡ أَقۡدَامَكُمۡ
«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур» [Муҳаммад 7]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги матбуот бўлими